Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



20:10:37 (GMT +5), Жм, 26 апр 2024

Адлия вазирлиги ташкил топганлигининг 30 йиллиги RSS обуна

Адлия вазирлиги ташкил топганлигининг 30 йиллиги


Ассалому - алайкум ҳурматли ҳамкасблар!

Ўзбекистон Адлия вазирлиги тизимида қонун устуворлигини таъминлаш йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча ходимларни Адлия вазирлиги ташкил топганлигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Адлия тизимида ўтган йиллар давомида ривожланган ва халққа яқин бўлган давлат органи бўлишга ҳаракат қилди ва ҳаракат қилмоқда.

Тизимда айтишга арзигулик ўзгаришларимиз жуда кўп.

1. ЭНГ МУҲИМИ. Адлия тизимида коррупциявий хатарлар йўқ қилинди. Бунда Адлия вазирлиги коррупция хавфлари ва фактларини, ходимларнинг ўз ваколатини суиистеъмол қилиши ёки зарур пайтда ҳаракатсизлиги ҳолатларини аниқлаш мақсадида кенг жамоатчиликни ёрдамга чақирди.

Максимал даражадаги шаффофликни таъминлаш мақсадида адлия вазирлигида “Очиқ адлия” дастури қабул қилинди.

Коррупцияга қарши курашишнинг “комплеанс назорат” тизими жорий этилди.

Кўрилган чоралар натижасида Адлия вазирлиги ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқлик сертификатига эга бўлди.

2. Бевосита жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни юксалтириш мақсадида туманлар (шаҳарлар)да АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ ташкил этилди.

Ташкил этилгандан шу вақтга қадар адлия бўлимлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатида судларга киритилган
31 мингдан ортиқ жами суммаси 206 млрд. сўмдан ортиқ даъволар қаноатлантирилди

3. Шаффофлик ва самарадорликни таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ (project.gov.uz) жорий қилинди.

4. Тадбиркорларга ва фуқароларга “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш имконияти яратиш ҳамда ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бекор қилиш мақсадида ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ ташкил этилди.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН “IJRO.GOV.UZ” тизими жорий қилинди.  Вазирикда янги бошқарма ташкил қилинди.

6. ЯНА БИР МУҲИМ ЎЗГАРИШ. Қарор қабул қилишда очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – “E-QAROR” ТИЗИМИ жорий қилинди.

Натижада ҳокимликлар қарорларини ишлаб чиқиш ва келишишга кетадиган вақт 2 баробарга қисқарди.

Юридик хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги институт – ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИ ташкил этилди.

7. Нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасида ортиқча тартиб-таомиллар бекор қилинди ва уларни янада давлат томонидан қўллаб-қувватлаш даражаси оширилди. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларга адлия органлари билан боғлиқ барча хизмат ва алоқаларни электрон шаклда амалга ошириш имконини берувчи E-NGO.UZ ПОРТАЛИ ИШГА ТУШИРИЛДИ.

8. Лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатлари қисқартирилди ҳамда “ЛИЦЕНЗИЯ” АХБОРОТ ТИЗИМИ ишга туширилди.

Лицензиялаш ва рухсат бериш бўйича 100 га яқин қонунчилик ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилди

114 та лицензияланадиган фаолият йўналишлари ва рухсатномалар бекор қилинди.

49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

9. Ўзбекистонда Республикада биринчи маротаба профессионал медиаторлар тайёрлаш курси ташкил этилди ва медиаторлар фаолияти йўлга қўйилди.

10. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни тугатиш СУД ТОМОНИДАН амалга оширилиши белгиланди.

11. “НОТАРИУС” АХБОРОТ ТИЗИМИ жорий қилинди ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти йўлга қўйилди.

12. Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ҳамда ижарага беришнинг янги тартиби, жумладан уларни электрон ОНЛАЙН АУКЦИОН САВДОЛАРИ (E-AUKSION.UZ) ўтказиш орқали амалга ошириш белгиланди.

Биргина жорий йилнинг ўзида 479 та давлат мулки объектларининг давлат улуши ҳамда 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусийлаштириш учун савдоларга чиқарилади.

 АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ПАНДЕМИЯ ДАВРИДАГИ ФАОЛИЯТИ

фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қондириш мақсадида телеграм мессенжерида @huquqiy_maslahatbot, @notariusmaslahatibot, @davxizmataloqa_bot каби телеграм ботлари очилди.

фуқаролар учун долзарб ва кундалик ҳаётда кўп дуч келинадиган ҳолатлар бўйича вазирлик веб-сайтида 21 та йўналишни ўз ичига олувчи алоҳида “Сўраган эдингиз” бўлими очилди.

пандемия даврида қонунчилик бўйича интернет-нашрлар орқали 2 000 дан ортиқ материал эълон қилинди.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида пандемияга оид қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида 50 га яқин брифинг ўтказилди.

Брифингларда фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг турли ҳуқуқий мавзудаги 500 дан ортиқ савол ва мурожаатларига жавоб берилди.

Пандемия давридаги қонунчиликни кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида телевидениеда 100 га яқин интервью ва лавҳа, радиода 40 дан ортиқ эшиттиришлар қилинди.

Пандемия даврида аҳоли билан қайта алоқани йўлга қўйиш мақсадида фуқаролар томонидан энг кўп берилаётган саволлар бўйича вазирликнинг фейсбукдаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида 40 га яқин онлайн мулоқотлар ташкил этилди.

Илк бор шахсан Адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/диалог с народом” гуруҳида фуқаролар билан онлайн мулоқот ўтказилди.