Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



02:37:31 (GMT +5), Чр, 15 Мая 2024

Адлия вазири ўринбосарининг Нукус шаҳридаги “Бахт уйи” биносининг очилиш маросимидаги нутқи RSS обуна

Адлия вазири ўринбосарининг Нукус шаҳридаги “Бахт уйи” биносининг очилиш маросимидаги нутқи




Ассалому-алайкум азиз дўстлар, ҳурматли меҳмонлар!

Аввало, Сизларни шаҳар кўркига-кўрк қўшаётган муҳташам бинонинг очилиш тантаналаридаги иштирокингиз учун Адлия органлари ва муассасаларининг кўп минг кишилик жамоаси номидан ташаккур билдираман.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ўзгариш ва янгиланишлар энг буюк неъмат – мустақиллик берган имкониятларнинг амалдаги самарасидир.

Биргина, Нукус шаҳрида қад ростлаган янги тураржойлар, савдо мажмуалари, спорт объектлари, кўча ва хиёбонлардаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кузатиб, юртимизда халқ фаровонлигини таъминлаш устувор вазифа эканлигига амин бўламиз.

Умуман, жаҳон молиявий иқтисодий инқирози давом этаётган бир пайтда Муҳтарам Президентимизнинг бевосита эътиборлари натижасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бундай катта қурилишларнинг кўпайиб бораётганлигини яратувчан халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи намунаси десак, ҳеч хато бўлмайди.

Адлия вазирлиги тизимидаги маъмурий бинолар, “Бахт уйлари” қурилишига ҳам давлатимиз томонидан катта маблағлар ажратилмоқда. Нукус шаҳрида барпо этилган “Бахт уйи” шубҳасиз бу ерга яхши ниятлар билан келадиган барча қорақалпоғистонликларнинг ҳақиқий бахт кошонасига айланади.

Мазкур улкан бунёдкорлик ишларидан кўзланган асосий мақсад ҳам, оила деган муқаддас масканга ҳурматнинг моҳиятини шундай бинолар орқали ифодалаш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган.

Азиз дўстлар,

Нукус шаҳри қиёфасига кўрк қўшадиган бу муҳташам бино ҳам бевосита қорақалпоғистонлик бахтли оилаларнинг кўпайишига хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, иншоотни барпо этишда ўзининг самарали меҳнати билан ҳисса қўшган барча қурувчиларга, инженер-техник ходимларга, бир сўз билан айтганда, ҳамкор идораларга адлия органлари ва муассасалари жамоаси номидан самимий миннатдорчилик билдираман.

Юрт равнақи йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилайман.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

2015 йил 28 июль,

Нукус шаҳри.