Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш соҳасида
Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш соҳасида
· 83 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулосалар берилди;
· Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4546-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб қилинишига чек қўйилган ҳужжатларнинг ташкилотлар томонидан талаб қилиниши ҳолати сўров йўли билан таҳлил қилинди. Натижаси бўйича 11 та вазирлик ва идорага хатлар киритилди ижроси;
· 1991-2020 йиллар давомида қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича маъмурий тартиб-таомиллар рўйхати шакллантирилди;
· Ер участкалари ва давлат мулкларини аукцион орқали реализация қилиш ҳамда инвестиция мажбуриятларини бажарилиши таҳлил қилинди, аниқланган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилди.
· Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди:
- Лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича Президент Фармони лойиҳаси
- “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисида ягона низом” лойиҳаси
- “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси
- “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳаси
- “Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори лойиҳаси
“Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори лойиҳаси