Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш RSS обуна
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
· Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини янада кучайтириш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини кенг муҳокама қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш мақсадида 2017-2018 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
· “Менинг овозим”, “Одамлар орасида”, “Тадбиркорлардан савол”, “Халқдан савол”, “Тет-а-тет” каби ток-шоу дастурлари ташкил этилди
· “Telegram” мессенджерида “Qonunchilikka taklif” боти ҳамда ўзбек ва инглиз тилларида “Ҳуқуқий ахборот” канали ишга туширилди
· Ҳуқуқий саводхонликнинг минимал талаблари ишлаб чиқилди
· 2020-2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди
· “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг долзарб масалалари” мавзусида социологик сўров ўтказилди
· Ҳуқуқий тарғибот соҳасида танловлар ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди
· Давлат ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигига қўйиладиган минимал талабларни белгилашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди
· Ҳукумат қарорига асосан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил қилинди
· фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қондириш мақсадида телеграм мессенжерида @huquqiy_maslahatbot, @notariusmaslahatibot, @davxizmataloqa_bot каби телеграм ботлари очилди.
· Пандемия даврида аҳоли билан қайта алоқани йўлга қўйиш мақсадида фуқаролар томонидан энг кўп берилаётган саволлар бўйича вазирликнинг фейсбукдаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида 40 га яқин онлайн мулоқотлар ташкил этилди
· фуқаролар учун долзарб ва кундалик ҳаётда кўп дуч келинадиган ҳолатлар бўйича вазирлик веб-сайтида 21 та йўналишни ўз ичига олувчи алоҳида “Сўраган эдингиз” бўлими очилди.
· 238 та қонун ҳужжатлари бўйича тарғибот материаллари тўпламлари (аннотация, слайд, флаер, инфографика ва б) яратилди.
· 40 та давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари бепул ўқитилди.
· Илк бор шахсан Адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/диалог с народом” гуруҳида фуқаролар билан онлайн мулоқот ўтказилди.
· ҳар ҳафтада ОАВ ва журналистлар учун “Қонунчиликдаги янгиликлар” брифинги ташкил этилмоқда