Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш соҳасида
Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди:
-
янги таҳрирда “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси;
-
“Маънавий зарарни қоплашга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони лойиҳаси.
Қуйидаги йўналишларда таҳлилий ишлар амалга оширилди:
-
Ҳукумат билан чет эллик инвесторлар ўртасидаги инвестиция шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш билан боғлиқ қоидаларни тартибга солувчи қонунчилик ва амалиёт таҳлил қилинди
-
Электрон тижоратни тартибга солувчи миллий қонунчилик базаси ва хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди. Натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девонига ахборот киритилди.