Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш
Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш
2018 йил
- “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича ахборот-таҳлилий маълумотнома, Йўл хўжалиги соҳасидаги айрим муаммо ва камчиликлар ўрганилди, Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлар таҳлил қилиниб, натижасига кўра Президент Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида йўл хўжалиги тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент Администрациясига киритилди.
2019 йил
- ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳўжжатлар лойиҳалари сони – 5 та
- 28 та хўжалик бошқарув органлари 50 та давлат бошқарув органлари фаолияти таҳлил қилиниб, таҳлил натижасига кўра Президент Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритилди
- Тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар тақдим этиш амалиёти ва уларнинг натижадорлиги бўйича таҳлил ўтказилди
- “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми якуни бўйича “Йўл харита” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди
- Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишининг алоҳида жиҳатлари бўйича ўрганиш ўтказилди
2020 йил
- Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳўжжатлар ва бошқа хўжжатлар лойиҳалари сони - 13 та
- давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти бўйича 17 та таҳлил ва ўрганишлар ўтказилди
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди
- Давлат бошқаруви органларида сифат менеджмент тизимини жорий қилиш тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумотнома, Давлат бошқаруви соҳасига ўзини ўзи тартибга солиш институтини жорий этиш тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумотнома, Давлат бошқаруви органлари (вазирликлар) расмий веб-сайтларининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан маълумотнома тайёрланиб, Президент Администрациясига киритилди