Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



16:19:28 (GMT +5), Жм, 19 апр 2024

Юридик таълим, юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Юридик таълим, юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

1.ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ

- Илмий салоҳият кўрсаткичи 41 фоизга етказилди;

- Тошкент юридик коллежи Тошкент давлат юридик университети тузилмасига ўтказилди;

- Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлашнинг 6 ойлик курслари ташкил этилди;

- Битирувчиларни ишга жойлашиши билан боғлиқ маълумотлари ўзида акс этган “job.tsul.uz” электрон тизими жорий этилди;

-“Юридик фанлар ахборотномаси” илмий-амалий журнали жорий қилинди;

- “TSUL Legal Report” – ҳуқуқшунослик соҳасида инглиз тилида чоп этиладиган янги ва инновацион турдаги электрон халқаро илмий журнали фаолияти йўлга қўйилди;

- 21 та хорижий профессор - ўқитувчи таълим жараёнига жалб этилди;

- “Huquqiy Shahar” мобил иловаси яратилди;

- “Ёш юристлар” жамоат бирлашмаси ташкил этилди;

-ТДЮУ ва Англиянинг Ҳуқуқ университети (University of Law) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди;

2.ЮРИДИК ТЕХНИКУМЛАР ФАОЛИЯТИ

- юридик техникумларда Давлат ҳуқуқий фаолият, Юридик хизмат ҳамда Суд-ҳуқуқий фаолият мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

- 2020/2021 ўқув йили кундузги ва сиртқи таълим йўналишлари ўқув режа ва дастур (модуль)лари ишлаб чиқилди.

- 2020 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари орқали амалга ошириш амалиёти йўлга қўйилди.

- юридик техникумларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий этилди

- 1400 дан ортиқ абитуриентларни ўқишга қабул қилинди

3. ЮРИДИК КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

- Юристлар малакасини ошириш марказида масофавий ўқитиш платформаси ишга туширилди;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Юристлар малакасини ошириш марказининг филиаллари ташкил этилди;

-Республикада биринчи маротаба профессионал медиаторлар тайёрлаш курси ташкил этилди, 70 нафар талабгорлар профессионал медиаторлар тайёрлаш курсларини тамомлади;

-“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” илмий-амалий электрон журнали фаолияти йўлга қўйилди.