Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



14:02:07 (GMT +5), Чр, 24 апр 2024

Нодавлат нотижорат ташкилотини (кейинги ўринларда ННТ) давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Нодавлат нотижорат ташкилотини (кейинги ўринларда ННТ) давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


1. ариза;

2. давлат тилидаги устав (тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва таъсисчи(лар) вакил қилган шахс имзоси билан тасдиқланган ҳолда);

3. таъсис шартномаси – (ННТ ассоциациялари (уюшмалари) учун);

4. ННТни ташкил этиш тўғрисидаги йиғилиш баённомаси;

5. ННТнинг почта манзили сифатида фойдаланиш учун мўлжалланаётган кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

6. ННТни тузиш ташаббускорлари ёхуд таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;

(уларда жисмоний шахслар учун – фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи ҳамда юридик шахслар учун - номи, почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва давлат рўйхатидан ўтказилган санаси кўрсатилади, рўйхатларда, имзолардан ташқари, имзолар ва маълумотлар имзолаган шахснинг яшаш, иш, ўқиш ёки ҳарбий хизмат жойида тасдиқланади.

ташаббускор фуқаролар рўйхати:

камида уч минг кишининг рўйхати – касаба уюшмалари учун;

камида ўн кишининг рўйхати – бошқа жамоат бирлашмалари учун,)

7. дастлабки маблағларнинг шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (вақтинча жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси) – жамоат фондлари учун;

8. васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси – васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун;

9. белгиланган миқдорда давлат божининг тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.

халқаро ННТ, шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари миқдорида;

республика ва вилоятлараро ННТ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Ҳисоб рақамлар: Сўм тўловлари учун:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги

Банк номи: Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб китоб касса Маркази, МФО: 00014, СТИР (ИНН): 201 122 919

Ягона ғазна ҳисобварағи: 23 402 000 300 100 001 010

Шахсий ҳисобварағ: 401 410 860 226 266 342 211 2009

Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга Низомга 

2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берилади, аризага бош ташкилотнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:

а) бош ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган нусхалари;

б) Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал очиш (ташкил этиш) тўғрисида бош ташкилотнинг қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиални ташкил этишга), унинг низомини (уставини) тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган маълумотлар бўлиши керак;

в) ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ҳам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);

г) бош ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган, белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;

д) бош ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ахборот;

е) ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;

ж) давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

з) ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;

и) ваколатхона ва филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича декларация.

халқаро ННТ, шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари учун – энг кам иш ҳақининг 12,5 баравари миқдорида;

республика ва вилоятлараро ННТ учун - энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари;

Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Ҳисоб рақамлар: Сўм тўловлари учун:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги

Банк номи: Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб китоб касса Маркази, МФО: 00014, СТИР (ИНН): 201 122 919

Ягона ғазна ҳисобварағи: 23 402 000 300 100 001 010

Шахсий ҳисобварағ: 401 410 860 226 266 342 211 2009