Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



14:52:54 (GMT +5), Яш, 22 дек 2024

RSS обуна

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил давомида норма ижодкорлиги фаолияти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот



Республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида марказий давлат бошқаруви органлари норма ижодкорлигининг фаол субъектига айланишди. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Адлия вазирлигининг асосий фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Норма ижодкорлигини такомиллаштириш ва тизимлаштириш борасида амалга оширилаётган ижобий ишлар самарасида давлат органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сони камайиш тенденциясига ўтди.

Хусусан, 2019 йил давомида Адлия вазирлиги томонидан жами 3200 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлса, мазкур кўрсаткич 2020 йилда 2805 тани ташкил этди.

Қабул қилинаётган ҳужжатлар аввало халқ манфаатларига, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминланишига қаратилиши лозим. Ушбу ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиш жараёни ва мазмунидан аҳолини тезкор ва тўла хабардор этиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади.

2020 йилда келиб тушган 2805 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидан:

1782 таси яъни 64 % ига ижобий хулоса берилган;

1023 таси – 36 % қайтарилган (808 таси – 29 % концептуал эътирозлар билан, 215 таси – 7 % белгиланган тартибда киритилмаганлиги боис).

2020 йилда вазирликка келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидан 2590 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, уларга жами 16862 та (ҳар бир лойиҳага ўртача 6,5 тадан) эътироз билдирилган (2019 йилда 2927 та лойиҳага 17196 та). Хусусан:

2020 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиққан вазирлик ва идоралардан Молия вазирлиги (144 та), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (105 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (94 та), Давлат активларини бошқариш агентлигини (102 та) норма ижодкорлиги соҳасида энг актив фаолият олиб борган давлат органлари сифатида кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (киритган лойиҳаларнинг 46 %), Маданият вазирлиги (46%) ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (41 %) лойиҳалари қайтарилган давлат органлари қаторида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган. Давлат органлари норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятининг рақамлардаги ифодаси қуйидагича:





Юқоридаги статистик маълумотларга асосан қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:

– ишлаб чиқилган лойиҳалар умумий сонининг камайиши (2020 йилда 2805 та, 2019 йилда 3200 та) ортидан уларга билдирилаётган эътирозлар камайиш динамикасини кўрсатмоқда;

– эътирозларнинг асосий қисми (2020 йилда – 55 %, 2019 йилда – 44 %) қонун ҳужжатларига номувофиқлиги юзасидан берилганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш давомида давлат органлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларини етарли даражада таҳлил қилинмаётганлигини кўрсатмоқда.

II. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш



Ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш жараёнида Адлия вазирлиги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини имкон қадар қисқартириш, фуқаролар манфаатларига дахл қилувчи нормаларни юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатлар, биринчи навбатда қонунлар даражасида белгилаш йўлини тутди. Мисол учун, Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2020 йилда жами 557 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тақдим этилган бўлиб, уларнинг 292 таси ёки 52% давлат рўйхатидан ўтказилган. 2019 йилда эса 819 та ҳужжат вазирликка киритилган бўлиб, шундан 564 таси ёки 68,9% давлат рўйхатидан ўтказилган эди.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармонига асосан:

- идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали амалга оширила бошланди, хусусан 100 га яқин электрон шаклдаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди;

- “тартибга солиш гильотинаси” усулини қўллаш орқали 373 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилди, шундан 124 таси яхлит, 249 таси ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

- 2019 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 2020 йилда яхлит идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 12% га қисқартирилди;

- ноқонуний ҳужжатларни бекор қилиш бўйича вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга киритилган 18 та ҳужжатлари Адлия вазирлигининг тақдимномаларига асосан бекор қилинди ва ижродан чақириб олинди.


Ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиш статистикаси

2020 йилда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган давлат органлари қаторида Қурилиш вазирлиги (4 та (100%)), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (6 та (86%)), Инновацион ривожланиш вазирлиги (11 та (79%)) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (16 та (57%)) энг юқори кўрсаткичларни қайд этган.

III. Вазирликнинг норма ижодкорлиги фаолияти.

Олиб борилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, турли соҳалардаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш жараёнида мавжуд камчиликларни сифатли ва одилона тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил давомида 137 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди. Шундан: