Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



13:09:35 (GMT +5), Шб, 20 апр 2024

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида


Нотариат соҳасида:

Бугунги кунда барча нотариуслар сони: 850 нафар

Шундан:

841 нафари (99%) хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

9 нафари давлат нотариал идораси.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони

Йўналиш номи

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

Амалга оширилган нотариал ҳаракат сони

5 230 024

5 910 838

4 282 283

3 958 014

3 178 828


Нотариат тизимидаги ислоҳотлар:

-“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилди ва унга ҳуқуқий мақом берилди

- тегишли ҳужжатларни тўплаш “ягона дарча” тамойили асосида ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида нотариус томонидан амалга оширилмоқда

- “e-notarius.uz” расмий веб-сайти яратилди

- коррупцияга қарши курашиш мақсадида “СМС” хабарнома тизими жорий қилинди

- нотариусларнинг меҳнат интизомини масофадан назорат қилиш имкони яратилди

- нотариал ҳаракатлар учун тўловларни автоматик ҳисоблаш тизими жорий этилди ҳамда Click, UPAY, PAYME ва бошқа шу каби мобил банкинг тизимлари орқали нотариал ҳаракат учун тўловларни амалга ошириш йўлга қўйилди

- нотариусларга медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилди

- нотариуслар томонидан муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлаш ҳаракати жорий этилди

- нотариуслар томонидан электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлаш ҳаракати жорий этилди

- нотариуслар томонидан далилларни таъминлаш ҳаракати жорий этилди

- васиятнома ва бошқа мураккаб нотариал ҳаракатларни тасдиқлаш жараёнини мажбурий аудио ва видео қайд этиш тартиби жорий қилинди

- нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тарафларнинг бармоқ изларини сканер қилиш тизими жорий этилди

- нотариал идораларда стажировка ўташ муддати 2 йилдан 1 йилга қисқартирилди

- кўчмас мулк ижара ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилинди

- нотариус лавозими учун танлов ва малака имтихонларини ўтказиш жараёни шаффофлаштирилиб, имтихон жараёнлари вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда реал вақт режимида тўғридан-тўғри аудио ва видео транслация қилиниши йўлга қўйилди

- битимларни тасдиқлашда экстерриториаллик принципи жорий этилди

- хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти йўлга қўйилди ва нотариал округдаги нотариусларнинг максимал сони чегараланмайдиган бўлди, натижада ҳар ойда малака имтихонлари ўтказилиб, янги нотариуслар ўз фаолиятини бошламоқда

- Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ташкил этилди

Адвокатура ва бошқа ҳуқуқий хизматлар соҳасида:

Йўналиш номи

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

ЖАМИ

Адвокатлик билан шуғулланиш учун берилган лицензиялар сони

384

324

841

644

415

2 608

Рўйхатдан ўтган адвокатлик тузилмалари сони

217

192

139

205

171

924

адвокатлик ҳайъатлари

0

0

1

1

0

2

адвокатлик фирмалари

31

27

10

24

8

100

адвокатлик бюролари

186

165

128

180

163

822

Адвокатура ва бошқа ҳуқуқий хизматлар соҳасида:

- бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) амалиёти жорий этилди

- тадбиркорлик субъектлари учун юридик маслаҳат хизматларини амалга оширувчи
65 дан ортиқ юридик консалтинг ташкилотлари очилди

- суд биноларида адвокатлар учун алоҳида хоналар ташкил этилди

- адвокатларнинг суд биносида компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларидан ҳеч бир монеликсиз фойдаланиши йўлга қўйилди

- тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги муассасаларда адвокатлар ва ҳимоя остидаги шахслар учрашуви учун аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган хоналар қайта жиҳозланиб, уларда визуал кўриб туриш имконияти яратилди;

- адвокатлик лицензияси амал қилишини тугатиш бўйича Адлия вазирлиги ваколати бекор қилинди

- тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тартиби жорий этилди

- адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашувчи комиссия ўз фаолиятини бошлади

-  “Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси ишлаб чиқилди

- Тошкент медиация маркази ташкил этилди

- “Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусида халқаро конференция ўтказилди

- Адвокатлар палатаси ва Озарбайжон, Туркия, Россия Федерацияси, Белоруссия, Хитой адвокатлик ҳамжамиятлари ҳамда Адвокатлар халқаро иттифоқи билан меморандумлар имзоланди

- 81 нафар медиаторларга профессионал медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар берилди, улардан 55 нафари профессионал медиатор сифатида ўз фаолиятини бошлади