Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



19:13:49 (GMT +5), Сш, 23 апр 2024

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан маълумот RSS обуна

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан маълумот


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

Бажарилган ишлар, тайёрланган ҳужжат лойиҳалари (кимга, қачон киритилганлиги, хат рақами ва санаси)

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш.

2021 йил
1 июнь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлик учун масъул бўлган раҳбар ўринбосарини (амалдаги штат бирликлари доирасида) белгилаш;

ушбу раҳбар ўринбосари Парламент палаталари билан ўзаро ҳамкорлигининг механизмлари назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигининг 2021 йил
5 майдаги 10/4-1/515-сон хати билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

4.

Давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил
1 март

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳада:

бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни ва мажлисбозликни қисқартириш;

вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш;

рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптималлаштириш;

юқоридаги чоралар натижасида давлат бошқаруви ходимлари сонини меҳнат қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда ўртача 15 фоизгача оптималлаштириш;

вазирликларда фаолиятни туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги 2021 йил
3 апрелдаги ПҚ–5053-сон қарори қабул қилинди.

5.

Ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил
1 апрель

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқарувини номарказлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асосларни шакллантириш ва уларни такомиллаштириш;

вилоят, туман, шаҳар ва маҳалла бошқарувида самарадорликни ошириш учун ходимлар сони ва маошини ҳудуднинг ўзига хослиги ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгилаш;

қуйи тизим раҳбарлари ва ходимларини янгича талаблар ва замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш ва малакасини мунтазам ошириб боришнинг аниқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Ушбу бандда назарда тутилган топшириқнинг бир қисми бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида” 2021 йил
3 апрелдаги ПҚ–5053-сон қарори қабул қилинди ва муддати 2021 йил 15 май этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди (Молия вазирлгининг 2021 йил 20 майдаги BN17362318-сон хати).

Бугунги кунда Фармон лойиҳаси Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоровга ҳимоя қилиш учун тайёрланган.

Бундан ташқари, давлат бошқарув органлари раҳбарларини ўқитиш ва малакасини ошириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг юклатилган вазифаларини бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳаларида ўз аксини топган (Президент Администрациясига 20.05.2021 й., 12/1-347-сон хат билан киритилган).

6.

Маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2021 йил
1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) билан ўзаро муносабатларининг аниқ механизмлари;

ҳокимликлар ва маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари;

халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро алоқалари;

ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегараси, вазифа ва функциялари;

муниципал мулкни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва аниқ тартиби назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигиниг 2021 йил
17 февралдаги 10/3-1/515-хати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилди.

Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил
25 мартдаги 01-1/340-сон хат билан таклифлар тақдим этилишини сўраб Адлия вазирлигига киритилган.

Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, тегишли таклифлар вазирликнинг 2021 йил
2 апрелдаги 3/42-1/1389-сон хат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилган.

7.

Давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизимни жорий этиш.

2021 йил
1 март

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишда уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора тизимни жорий қилиш;

коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш;

вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жойларда, шу жумладан маҳаллаларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Лойиҳа 2021 йил 1 мартда 02/02-3/180-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг янги тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил
1 март

Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Адлия вазирлиги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мажбурий бўлган кўрсатмалар талабларини бажармаслик, «Ijrо.gоv.uz» тизимига зарур маълумотларни киритмаслик ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз муддатида бажармаслик ёки сифатсиз ижро этиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва ҳокимиятлар бўлиниши тамойилига қатъий риоя қилинган ҳолда назорат қилиш бўйича Адлия вазирлиги ваколатларини кенгайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этишда жамоатчилик иштироки ва назоратини кенг йўлга қўйиш мақсадида «жамоатчилик эшитувлари» ва «жамоатчилик мониторинги» тизимларини жорий этиш ҳамда бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

таҳлиллар асосида тегишли давлат идораларининг ижрога халақит бераётган ортиқча вазифа ва функцияларни қисқартириш;

оммавий ахборот воситаларида халққа ислоҳотлар моҳияти ва натижаларини етказиб боришга қаратилган «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» мавзусида кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш;

тегишли давлат органларидаги ижро сифати ва ҳолатини вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида, республика даражасида эса — Вазирлар Маҳкамасида ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

10.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишида бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш.

2021 йил март

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари томонидан жисмоний шахслардан ахборот тариқасида сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишни тақиқлаш;

давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини идентификация қилишнинг ягона рақамини жорий этиш;

юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини унификациялаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари ўртасида электрон маълумот алмашинувини Ягона миллий тизимдан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш орқали улар ўртасида қоғоз кўринишида ҳужжат тақдим этиш амалиётига чек қўйиш;

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фойдаланиши мумкин бўлган давлат хизматлари кўламини кенгайтириш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг минимал талаблари ва стандартларини ишлаб чиқиш;

аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида интерактив инфокиосклар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш;

кўрсатилган давлат хизматларининг натижасини почта алоқаси орқали етказиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги
ПФ–6191-сон “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

11.

«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 ноябрь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш;

бепул юридик ёрдам тизимини ривожлантиришни давлат томондан қўллаб-қувватлаш чоралари;

давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Адлия вазирлигининг 2020 йил
28 февралда 7/31-1/146-сон хати билан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президент Админинистрациясига киритилган.

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

12.

Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш.

2021 йил
1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳалла раисига маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш;

маҳаллаларда ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларининг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, уларга аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш имконини яратиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Мазкур банднинг ижросини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ҳамда қатор вазирлик ва идоралар томонидан “Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу ҳақида тегишли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган (Қонунчилик палатасининг 2021 йил 26 мартдаги 01-1/345-сонли хати).

13.

Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш.

2021 йил
1 апрель

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги концепциясини ишлаб чиқиш;

ҳар йил якунлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Очиқлик индексини аниқлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборотни янгилаб бориш даврийлиги муддатини қайта кўриб чиқиш;

оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек, мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўровини кўриб чиқишга доир муддатларни мақбуллаштириш;

«Очиқ ва ҳисобдор ҳукумат» ғоясини амалга оширишга қаратилган амалий чоралар кўриш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги
ПФ–6247-сон “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

15.

Ҳокимликлар томонидан «E-qаrоr» электрон тизими орқали қарор қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

2021 йил
1 май

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш;

электрон тизимдан фойдаланиш, уни юритиш ва унда жамоатчилик иштирокини таъминлаш тартиби;

электрон тизим орқали қабул қилинмаган ҳужжатларни амалга киритганлик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда тизим орқали қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини мазкур тизимда ишлаш бўйича ўқитиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

16.

Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

2021 йил
1 март

Олий мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази

60 млрд сўм

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

энг аввало, таълим, маданият, тиббиёт, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотларни кенг жалб қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг доимий вакили институтини жорий этиш;

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти учун 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 60 млрд сўм йўналтириш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги
ПФ-6181-сон “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

18.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш.

2021 йил
1 март

Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджетидан сайлов харажатлари учун ажратилган маблағлар

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш;

халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2021 йил 14 апрель куни Марказий сайлов комиссияси йиғлиши қарори билан тасдиқланди.

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

21.

«Tаshkеnt Lаw Spring» иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

2021 йил
1 апрель

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

видеоанжуман шаклидаги форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

суд ҳокимияти ва давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш;

юридик техникум ва олий юридик таълим муассасалари талабалари форумда онлайн тарзда иштирок этиши учун шароит яратиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 9 февралдаги 50-ум-сон “Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Ҳалқаро юридик форумини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрсисида”ги буйруғи қабул қилиниб, 2021 йил 23-25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми масофавий шаклда ташкил этилиши инобатга олиниб, Форумни ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 17 февралда “Tashkent Law Spring”
II Ҳалқаро юридик форумини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Бундан ташқари, Ўбекистон Республикаси Бош вазири томонидан (06.04.2021 й., 12/30017/1-289-сон) “Tashkent Law Spring”
II Халқаро юрпдик форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари “Tashkent Law Spring” II Халқаро юрпдик форуми бўлиб ўтди.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

24.

Нодавлат суд-экспертиза фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш механизмларини жорий этиш.

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ташкил этишнинг давлат-хусусий шериклик асосидаги шаклларини жорий қилиш;

суд-экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

нодавлат экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш, тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини белгилаш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 июлдаги
ПФ–6256-сон “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

25.

Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки ушбу муассасада ётиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалаларни фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилаш.

2021 йил март

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мажбурий даволаш учун наркология муассасаларига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш масаласини киритиш ҳуқуқига эга шахсларнинг доираси;

ариза бериш ҳамда уни кўриб чиқиш тартиб-таомили ва муддати, шунингдек, суд томонидан қарор қабул қилиш тартиби назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Ўзбекистон Республикасининг “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Фуқаролик процессуал кодексига шахсни ғайриихтиёрий тартибда наркология муассасасига ётқизиш ва унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтиришнинг процессуал тартиб-қоидаларини белгиловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Олий суд томонидан тайёрланиб, regulation.gov.uz порталида ID-29712 орқали жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди ҳамда project.gov.uz тизимида ID-29314 орқали манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди. Лойиҳа Олий суднинг 2021 йил 1 мартдаги 08/УМ-193-21-сонли хати билан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилди. Адлия вазирлигининг 2021 йил 12 мартдаги 3/1-0233-сонли экспертиза хулосаси олиниб, қонун лойиҳаси 2021 йил 15 мартдаги 08/УМ-233-21-сонли хат орқали кўриб чиқиш учун Президент Администрациясига киритилди. Президент Администрацияси билан келишилган лойиҳа Олий суднинг 2021 йил 3 июндаги 16/490-21-сонли хати орқали Қонунчилик палатасига киритилди.

Қонун лойиҳаси 2021 йил 21 июнда Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

2.3. Маъмурий ва жиноят қонунчилигини такомиллаштириш

26.

Юридик шахсларнинг молиявий жавобгарлиги институтини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил
1 август

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида юридик шахсларни молиявий жавобгарликка тортишни амалга ошириш тартиби ва механизмларини аниқлаштириш;

юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган жарималар миқдорини асослантирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Юридик шахсларнинг молиявий жавобгарлиги масалаларини қайта кўриб чиқиш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли, мазкур соҳага оид статистик ва таҳлилий маълумотларни ҳамда вужудга келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича асослантирилган таклифларни тақдим этишни сўраб, Адлия вазирлигининг 2021 йил 16 февралда 22/03-1/515-сон хати вазирлик ва идораларга юборилди.

Шунингдек, қонунчиликда юридик шахсларга молиявий жавобгарлик белгиланган норматив-ҳуқуқий хужжатлар ҳатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг рўйхати шакллантирилди.

Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди ҳамда 2021 йил 1 августдаги
22/3-1/515-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

27.

Маъмурий жазолар миқдорини маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб мақбуллаштириш.

2021 йил
1 июнь

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жазо миқдорларини ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, жарима тарзидаги маъмурий жазоларнинг миқдорини мақбуллаштириш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасиниг Қонунини лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Адлия вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги 3/20-5/2203-сон хат билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди

29.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш.

2021 йил
1 июнь

Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

автомототранспорт воситалари ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон базани яратган ҳолда, ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга босқичма-босқич ўтказиш ишларини бошлаш;

нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштириш имконияти;

ҳайдовчиликка номзодлардан амалий ва назарий имтиҳон олиш жараёнларини жамоатчилик томонидан, шу жумладан видео кузатув қурилмаларидан фойдаланиб Интернет тармоғи орқали кузатиш имконини яратиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2021 йил 18 май куни 1/822-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Шунингдек, мазкур банд учинчи хатбошиси ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сон “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

31.

Бизнес-омбудсманнинг маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш бўйича ваколатларини аниқлаштириш.

2021 йил
1 май

Бизнес-омбудсман, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси.

Лойиҳада Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, шунингдек, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик ҳолатларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларига нисбатан қўлланиладиган чоралари доираси назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси
(ID 33106) ишлаб чиқлиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2021 йил 26 апрель куни 10-20-26-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Ушбу Қонун лойиҳаси юзасидан Давлат раҳбарига ахборот берилди ва Қонун лойиҳаси белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

34.

Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш.

2021 йил
1 май

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш;

аниқ индикаторларни ўзида акс эттирувчи коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат») ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг воситаларини такомиллаштириш;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини кенг жамоатчиликка эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган Миллий стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунга қадар 4 маротаба лойиҳа муҳокамасига бағишланган Миллий маслаҳатлашув учрашувлари бўлиб ўтди. Хусусан:

28 январь куни Олий Мажлис палаталари, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, вазирлик ва бошқа идора вакиллари иштирокида, 18 март куни фуқаролик жамияти институтлри вакиллари иштирокида,

26 март куни илмий ва академик доира вакиллари иштирокида, 2 апрель куни халқаро ҳамжамият вакиллари иштирокида муҳокамадан ўтказилди.

Муҳокамаларга 400 га яқин фаоллар, экспертлар қамраб олинди. Улар томонидан 150 дан ортиқ таклифлар билдирилди. Ҳар бир иштирокчи томонидан билдирилган таклифлар асосида Миллий стратегия лойиҳаси янада такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича
2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси лойиҳаси ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда жорий йилнинг 5 май куни 01-06/3350-1-сонл хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги Миллий қонунчилик ҳамда бир қатор мамлакатларнинг тажрибасидан келиб чиқиб аниқ индикаторларни ўзида акс эттирувчи коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирлар режаси Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармон лойихасига илова тариқасида киритилди.

“Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда Адлия вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича № 3/2-0123-сон хулосаси олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига асосан тегишли тартибда кўриб чиқиш учун 2021 йил 2 март куни № 01-06/1626-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилди.

Коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат») ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда жорий йилнинг 27 апрель куни

№ 01-07/3117-сонли хат билан Президент Администрациясига киритилган.

“Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 26-моддаси Агентликнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги деб номланиб, ушбу моддада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка маълум қилиб бориш назарда тутилмоқда.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

35.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштириш.

2021 йил
1 август

Адлия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни тизимлаштириш соҳасида устувор йўналишларни белгилаш;

Техник тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳамда унинг ишчи органи сифатида Лойиҳа офисини ташкил этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни хорижий давлатларнинг тажрибасига мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада халқаро стандартларни имплементация қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базасига жойлаштириш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги
110-сон “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатларни тизимлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

37.

Давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш.

2021 йил
1 апрель

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари штат бирликлари ҳисобидан юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи «E-huquqshunоs» электрон тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларини рағбатлантириш чораларини белгилаш;

юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун бино ва моддий техника ресурсларига маблағларни тегишли маҳаллий бюджет, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилиши;

юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ–5168-сон “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.3. Солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини камайтириш
ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш

53.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш маъмурчилигини такомиллаштириш.

2021 йил
1 июль

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида маркшрейдерлик хизматини ташкил этиш;

норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчидан истеъмолчигача бўлган жараённи мониторинг қилиб борувчи дастурий маҳсулот (тизим) яратиш;

қурилиш корхоналари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи субъектлар томонидан фойдаланилган норуда қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиши назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 483-сон “Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

55.

Солиқ хизматларини кўрсатишни янги босқичга чиқариш ва халқаро стандартларга мослаштириш, солиқ органларини «хизмат кўрсатувчи» юқори технологияли ташкилотга трансформация қилишни давом эттириш.

2021 йил
1 август

Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

1,5 млрд. сўм

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ҳамда жисмоний шахслар тўғрисида ягона марказлаштирилган ахборот манбаини шакллантириш;

марказий маълумотлар базасида давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган маълумотлар манбаи бўлган давлат ахборот ресурсини жамлаш;

солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш ва кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш;

солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги бизнес жараёнларини такомиллаштириш;

солиққа оид ҳуқуқбузарликка чора кўришни босқичма-босқич автоматлаштириш орқали соддалаштириш;

«Солиқ юки калькулятори» интерактив хизмат турини яратиш;

«Sоliq» мобил иловасида ўзини ўзи банд қилган шахслар учун умумреспублика банклараро процессинг маркази (Uzcаrd) билан ҳамкорликда қўшимча имконият ва хизматлар яратиш;

ишончли солиқ тўловчиларни ҳимоя қилиш мақсадида «шубҳали» солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилган ҳолда, унга киритилган субъектлар рўйхатини доимий янгилаб бориш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
4 сентябрдаги 539-сон “Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
28 апрелдаги 249-сон “Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
20 майда 322-сон “Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
19 августда 529-сон “Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди (ID 20269).

“Солиқ юки калькулятори” интерактив хизматни амалиётга жорий этиш мақсадида бизнес талаб ишлаб чиқилиб, Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган ва ушбу бизнес талаб асосида “Солиқ юки калькулятори” интерактив хизмати “my.soliq.uz” сайтида жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятини ташкил этиш жараёнида замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ягона умумреспублика Процессинг маркази МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми ишлаб чиқилди. Бугунги кунда “app.mehnat.uz” сайтида ишлаб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6098-сон “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон 1-иловасига мувофиқ яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссия таркиби, 2-иловасига мувофиқ ҳудудий комиссиялар намунавий таркиби тасдиқланган ҳамда яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан Махсус комиссиянинг асосий вазифалари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссияси раиси Ж.Қўчқоров томонидан
25 ноябрда тасдиқланган “Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссиясининг 2020 йил 25 ноябрда ўтказилган йиғилиши” 1-сон баёнининг
2-бандида Солиқ кодексининг 274-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ҚҚС ортиқча тўлов суммасини тезлаштирилган тартибда қоплаш тўлов тизими ва мавжуд талабларга тўлиқ риоя этган “ишончли” солиқ тўловчиларга нисбатан қўллаш, “ишончли” солиқ тўловчилар рўйхати доимий равишда Давлат солиқ қўмитаси веб сайтида янгилаб бориш топшириғи берилган.

Шунга кўра, Давлат солиқ қўмитасининг “soliq.uz” сайти “Фаолият” ойнасида “Excel форматида юклаш” тугмасини босиш орқали ҳар ойда янгиланиб бориладиган “шубҳали” солиқ тўловчилар рўйхатини шакллантириш мумкин.

Бундан ташқари, Россия Федерациясининг Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда онлайн назорат касса машиналари ва электрон ҳисобварақ-фактураларни таҳлил қилиш орқали хуфиёна фаолият юритаётган корхоналарни марказлашган ҳолда аниқлаш тизимини жорий этиш белгиланган.

3.5. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ва банк соҳасида рақобат муҳитини яратиш, аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб қувватлаш, замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш

65.

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш қоидаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 май

Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Бунда:

«Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи»ни Халқаро валюта жамғармасининг меъёрлари асосида ишлаб чиқиш;

суғурта, лизинг ва бошқа банк фаолияти билан шуғулланмайдиган молиявий ташкилотлар томонидан Марказий банкка тегишли статистик ҳисобот тақдим этилишини кўзда тутиш;

Марказий банк томонидан шакллантириб келинаётган пул-кредит шарҳлари билан биргаликда «Молия тизими шарҳи»ни юритишнинг йўлга қўйилишини ҳамда республика банк-молия тизими статистикасининг ягона халқаро форматда тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

молия тизими очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, фойдаланувчилар, хусусан халқаро экспертлар, молиявий институтлар ва инвесторлар учун мамлакат молия тизимини кузатиш ва таҳлил қилиб бориш имконини яратиш.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 445-сон “Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги қарори қабул қилинди.

3.8. Хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш

84.

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 октябрь

(2021 йил
1 декабрга узайтирилган)

Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик тушунчаси, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, шунингдек, уларни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш асослари ҳамда тартиби;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратининг ҳуқуқий асослари;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантирувчи нормалар;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари;

тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти шаффофлигини ошириш, коррупция билан боғлиқ омиллар шаклланишининг олдини олиш, тартиб ва таомилларни янада соддалаштириш ҳамда такомиллаштириш;

«ўрта бизнес» субъектлари тоифасини жорий этиш, кичик, ўрта ва йирик бизнес мезонларини кўриб чиқиш ва белгилаш;

тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини яхшилаш ва давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби;

тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қоидалар;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Адлия вазирлиги томонидан Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда 2021 йил 29 ноябрдаги 4/11-1/16-1/515-1/3738-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Маълумот учун: Ушбу топшириқнинг ижро муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги Ф-5679-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, давлат бошқаруви ва халқаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар “Йўл харитаси”нинг 13-бандига мувофиқлаштирилиб, 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилди.

85.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимини такомиллаштириш.

2021 йил
1 август

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китоблар асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ягона биллинг тизимининг инфратузилмасини кенгайтириш ва уни такомиллаштириш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш;

Ягона биллинг тизимининг махсус модулини ишлаб чиқиш;

тўловларни онлайн режимда ҳисобини юритувчи тизим мавжуд бўлмаган давлат органларида жорий этиш;

вазирлик ва идораларнинг айрим йиғим, божлар ва бошқа тўловларни ундириш билан боғлиқ тизимларини Ягона биллинг тизимига улаш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Бугунги кунда Давлат хизматлари ва бошқа электрон ҳукумат ахборот тизимлари хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божи ва йиғимлар миқдорини ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизимининг янги талқини ишлаб чиқилди ҳамда Марказий банки “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУКнинг МУНИС (Банклараро универсал неттинг ахборот тизими) ҳамда Молия вазирлиги Ғазначилигининг “Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими” билан интеграция қилинди. Мазкур тизим орқали “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда “Гидрометеорология хизмати маркази” томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловлар транзакцияларини онлайн кузатиб бориш имконияти яратиб берилди. Ягона биллинг тизимида тўловларни онлайн режимда ҳисобини юритувчи тизими мавжуд бўлмаган ташкилот ва идоралар учун мўлжалланган махсус модул “ДАВТЎЛОВ” ахборот тизими жорий этилди.

88.

Ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш.

2021 йил
1 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги

140 млрд. сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Аёллар дафтари жамғармаси, Ёшлар дафтари жамғармаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, айниқса «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар бериш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар бериш назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2021 йил 9 апрелдаги 19-2021-Б-сон буйруғи Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди (3163-3, 09.04.2021й.).

3.12. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, ер майдонлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, кластер тизимини ва барча йўналишларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш

120.

Қишлоқ хўжалигида ер муносабатлари бўйича ислоҳотларни янада такомиллаштириш, ерларни бозор активларига айлантириш ҳамда ер участкаларини ижара ҳуқуқи билан фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш.

2021 йил 20 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Кадастр агентлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ кадастр хатловидан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишнинг бозор механизмларига асосланган шаффоф тизимини жорий этиш;

ернинг тўлақонли субижара бозорини шакллантириш, ерга бўлган ижара ҳуқуқини сотиш ва сотиб олишни электрон тизимда, онлайн платформада амалга ошириш;

экин ерларидан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, барча қишлоқ хўжалиги ерларининг электрон хариталарини яратиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
ПФ-6243-сон “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

3.13. Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, жумладан соғлиқни сақлаш
ва таълим соҳаларига, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштириш, ахборот тизимининг
яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш

131.

Электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда мавжуд электрон давлат хизматларини такомиллаштириш.

Йил давомида

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида талабгорлиги юқори бўлган электрон давлат хизматларини жорий этиш режа-жадвалини шакллантириш;

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 60 та давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ҳамда масофавий хизматлар улушини 60 фоизга етказиш;

жисмоний ва юридик шахсларни мобил телефон рақамлари ҳамда бошқа маълумотлари асосида рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялаш имкониятларини яратиш;

электрон хабардор қилиш тизимини жорий қилиш;

электрон дастурларни ишлаб чиқиш учун давлат органларининг тегишли маълумотлар базасидан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш учун очиқ платформа яратиш назарда тутилади.

БАЖАРИЛМОҚДА.

Вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ишлаб чиқилган режа жадвал 2021 йил 29 январда 08-8-721-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган.

2021 йил 1 февралда халқ мухокамасига кўйиш мақсадида https://regulation.gov.uz/ порталга муҳокамага қўйилиб, натижада билдирилган фикр ва қўшимчалар асосида ўзгартиришлар шакллантирилиб, жорий йилнинг 2 март куни 08-8/1536-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2021 йил 29 мартда “2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича Чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди ва Вазирлар Маҳкамасининг 08-08/1-2190-сон топшириғи билан ижро учун юборилди.

Мазкур чора-тадбирлар дастурига мувофиқ 60 та давлат хизматлари ЯИДХПда электрон кўринишда жорий этилиши белгиланган бўлиб, шундан 24 таси жорий қилинди.

IV. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҲАМДА
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

4.1. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

152.

Болаларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиш.

2021 йил
1 сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

100 000 млн. сўм

Республика бюджети

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди мақоми, фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, молиялаштириш манбалари, жамоатчилик иштироки механизмлари назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори лойиҳаси (ID-30484) ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 15 июлдаги
1-06-20-1864-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

153.

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Болалар Омбудсмани тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 октябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари (келишув асосида), вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ягона миллий тизимини сақлаган ҳолда Болалар Омбудсмани фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси томонидан ушбу Қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.

154.

БМТ шафелигида «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» глобал форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил
20 июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, бошқа манбалар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада:

ишчи гуруҳни шакллантириш, форум концепцияси ва дастурини тасдиқлаш;

форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВларда кенг ёритиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 17 та вазирлик ва идораларга Марказ томонидан тайёрланган Глобал форум концепцияси ва дастури лойихалари бўйича таклиф тақдим этилиши ҳамда Глобал форумни ташкил этиш бўйича тузилаётган Ишчи гуруҳига номзодлар тақдим қилинишини сўраб хатлар юборилди (2021 йил 12 февраль 05/173-сонли ва 22 февраль 05/220-сонли).

Мазкур хатлар бўйича вазирлик ва идораларнинг жавоби олинди, Ишчи гуруҳи таркиби шакллантирилди.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олиб Глобал форум Концепцияси ва дастури лойиҳаси қайта ишланди.

Глобал Форум Концепцияси ва дастури лойиҳаси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси, ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси ва ТИВга лойиҳани кўриб чиқиш ва таклиф бериш юзасидан хатлар юборилди (2021 йил 15 мартдаги 04/334-сонли хат).

Берилган таклиф ва тавсиялар асосида мазкур форум Концепцияси ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

“Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” Глобал форумига тайёргарлик қўриш ва юксак даражада ўтказишни таъминлаш тўғрисидаги фармойиш лойиҳаси ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (2021 йил 28 май куни 05/670-сон хат билан қиритилди).

2021 йил 29 майдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаевнинг 07/44843/1-289-сон топшириғига асосан Форумни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси ишлаб чиқилди ҳамда Молий вазирлиги билан келишилди.

2021 йил 18 июнда Форумни ўтказиш бўйича Фармойиш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасига қайтадан киритилди. (2021 йил 18 июнь, 05/786-сон хат).

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши томонидан “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” глобал форумини ўтказиш санаси жорий йилнинг иккинчи ярмига кўчирилди (11-1223-хдфу сон, 07.07.2021 й.).

155.

Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил
1 сентябрь

Ёшлар ишлари агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети, бошқа манбалар

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада анжуманни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий гуруҳ таркиби ҳамда анжуман концепцияси ва дастури тасдиқланади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг “2021 йил
12-13 август кунлари “Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш” мавзусида бўлиб ўтадиган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон конференциясига тайёргарлик кўриш ва уни юксак даражада ўтказишни таъминлаш тўғрисида”ги фармойиши лойиҳаси (ID-44721) ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 29 июндаги
03/835-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2021 йил 12-13 август кунлари Тошкентда “Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш” мавзусида Бутунжаҳон ёшлар анжумани бўлиб ўтди.

171.

Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш.

2021 йил
1 сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

Ҳисоб-китобларга асосан

Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш ва шу орқали «Самарқанд тажрибаси»ни яратиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2020 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган HUMO арена мажмуасида ёшлар билан бўлиб ўтган форумда самарқандлик талабаларнинг Ўзбекистон талабалари ассоциациясини ташкил этиш тўғрисида Давлат раҳбарига таклиф берилган.

Давлат раҳбари томонидан ушбу таклиф маъқулланиб, мазкур ассоциацияни Самарқанд давлат университети қошида “Самарқанд тажрибаси” сифатида ташкил қилишга рухсат берилган.

Мазкур таклиф ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда Самарқанд давлат университети томонидан тегишли вазирлик вакиллари, Осиё университетлари ассоциацияси, Халқаро ипак йўлида жойлашган университетлар ассоциацияси, Москва давлат университети раислик қиладиган Евроосиё университетлари ассоциацияси вакиллари, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Афғонистон, Исроил, Туркия, Беларусь, Венгрия, Нидерландия каби давлатларнинг талаба-ёшлари, вилоят ташкилотлари, фаоллар ҳамда вилоятдаги талабалар иштирокида 2021 йил 22 январь куни онлайн форум ташкил қилинди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Талабалар Ассоциациясининг мақсад ва вазифалари, фаолият асосий йўналишлари таништирилди. Ассоциацияни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабаларини қизиқиш ва эҳтиёжларига қараб, жамоатчилик бошқаруви асосида бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юксак маърифатли, билимдон мутахассислар бўлиб етишишлари йўлида қўллаб-қувватлашдан иборатлиги таъкидланди.

Шунингдек, форум иштирокчилари томонидан Янги Ўзбекистонда “Учинчи Ренессанс”ни амалга ошириш йўлида юртимиз ёшларининг хорижлик тенгдошлари билан илмий-маданий ҳамкорлигини кучайтириш, бой тарихимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримиз, улкан иқтисодий ва маданий салоҳиятимиз билан дунё талаба-ёшларини яқиндан таништириш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш масаласи форумда онлайн сўровнома орқали овозга қўйилди ва овоз беришда иштирок этганларнинг деярли барчаси Самарқанд давлат университети ҳузурида Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш таклифи маъқулланди.

Жорий йилнинг февраль ойида тегишли ҳужжатлар Адлия вазирлигига ассоциацияни давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширилган ва 3 февраль куни Ўзбекистон Талабалар Ассоциацияси рўйхатга олинди.

176.

Фарзандликка олиш амалиётини ўрганиш ва бу бўйича ҳуқуқий асосларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил
1 май

Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

фарзандликка олиш тизимини танқидий таҳлил қилиш ва амалиётдаги муаммоларни ўрганиш;

фарзандликка олиш бўйича қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва тизимлаштириш;

«Бола сотиш» ҳолатларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзаро келишуви асосида фарзандликка олиш бўйича очиқ ҳуқуқий асосларини яратиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Бош прокуратура томонидан қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар, шу жумладан Адлия вазирлиги билан келишилди:

– Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси (ID-27401);

– Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғриси-да”ги қарори лойиҳаси
(ID-27405).

Мазкур лойиҳалар Бош прокуратура томонидан 20.04.2020 йилда 27/2-111-21-сонли хат билан келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилди.

4.2. Аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

186.

Ҳамшира ва фельдшерларнинг обрўси ва мавқеини ошириш мақсадида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат бериш.

2021 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Иш берувчилар ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини-ўзи банд қилиш асосида рухсат бериш тартибини белгилаш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 578-сон “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳамширалик иши фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

228.

Педагог ходимларга малака тоифасини бериш тизимини қайта кўриб чиқиш, шаффофлик ва автоматлаштириш асосидаги янги тизимни жорий қилиш.

2021 йил
20 июль

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

тоифа беришда ўқитувчининг фан бўйича малака ва кўникмалари ҳамда психологик тайёргарлигини ягона мезон сифатида киритиш;

малака тоифаси бериш ёки бермасликнинг ва амалдаги педагогнинг портфолиоси орқали иш самарадорлигини баҳолаш механизмини бекор қилиш;

йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш тизимини бекор қилиш;

аттестациядан ўтишга талабгор педагог ҳужжатларини махсус порталда онлайн тарзда мустақил равишда топшириш механизмини яратиш;

тоифа бўйича сертификатни онлайн генерация қилиш ва педагог ўз сертификатини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон шаклда ёки Давлат хизматлари марказлари орқали олиш имкониятини яратиш;

узоқ муддатли узлуксиз стажга ва олий малака тоифасига эга педагогларни аттестациядан ўтказмасдан уларнинг олий малака тоифасини сақлаш;

онлайн малака тоифа сертификатлар базасини UzASBO ва Мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

V. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, ШУНИНГДЕК, ВАЗМИН,
ЎЗАРО ФОЙДАЛИ ВА КОНСТРУКТИВ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

244.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўлланилишини режалаштириш тартибини такомиллаштириш.

Йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўлланилишини режалаштириш асослари, тартиби, таъминот чоралари, вазирлик ва идораларнинг ваколатларини белгилаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштириш назарда тутилади.

БАЖАРИЛМОҚДА.

Қуролли Кучларни қўллаш режаси лойиҳаси тўлиқ ишлаб чиқилди, Қуролли Кучлар Бош штабининг 2021 йил 5 январдаги БШД-01-сонли ташкилий директи-васи асосида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди ва 2021 йил 20 февраль куни тасдиқланди.

Мудофаа вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкор-ликда мудофаа манфаатла-рида ҳудудни оператив жиҳатдан жиҳозлаш ва дав-лат сафарбарлик захирасида моддий воситаларни жамға-риш ҳажми ва уларнинг жой-лаштирилиши бўйича сарф этиладиган моддий восита-лар ҳисоб-китобини кўрсат-ган ҳолда вазирлик ва идораларнинг мўлжалланиши ва фаолияти йўналишининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб таклифлар ишлаб чиқилиб, ЎР ВМга тақдим этилди (2021 й. 24.03даги 11/1/055 - сон ч.х.).

Амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига 2021 йил 29 мартдаги 11/1/0118-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасига 2021 йил 5 апрелдаги 11/1/0137-сонли ч.х. билан умумий ҳисобот тақдим этилди (тўлиқ маълумот ёпиқ характерда).

Қуролли Кучлар Бош штаби ҳузуридаги Мувофиқлашти-рувчи кенгашининг ташкилий йиғилишининг 2021 йил 6 февралдаги Баённомаси ва Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг 2021 йил

20 февралдаги 1/055-сонли фармойишига мувофиқ ж.й. 30 апрель куни ҳолатига тўлиқ амалга оширилди (тўлиқ маълумот ёпиқ характерда).

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар мувофиқ-лаштирувчи кенгаши ташкилий йиғилишини

2021 йил 27 мартдаги баённомаси хамда Қуролли Кучлар Бош штабининг 2021 йил
17 майдаги тегишли фармойишига мувофиқ Округ Қўшинлари қўмондонлари-нинг қабул қилган қарори тадқиқотини ўтказиш бўйича ҳар бири икки хафтага мўллжалланган 6 та тадбир режалаштирилган. Ҳозирда мазкур тадбирларнинг 2 таси амалга оширилди. Қолган 4 тасини жорий йилнинг охиригача ўтказиш назарда тутилган.

246.

Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулоддаги ҳолат тўғрисида»ги Қонунини қабул қилиш.

2021 йил
1 ноябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан фавқулодда ҳолат соҳасидаги ҳамкорлиги давлат органлари томонидан халқаро шартномалар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши;

фавқулодда ҳолатни жорий этишда вужудга келиши мумкин бўлган муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалар, фавқулодда ҳолатни жорий этиш асослари ва тартиби;

фавқулодда ҳолатда қўлланиладиган чоралар ва чекловлар, ушбу давр учун жорий этиладиган махсус давлат бошқаруви органлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда бошқа махсус қоидалар назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 25 сентябрь кунидаги 25/1644/1-1464-сон хат орқали қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган.

Лойиҳа жорий йилнинг 15, 16, 17 ва 24 март кунлари партиялар фракциялари йиғилишида кенг қамровли муҳокамадан ўтказилиб,Қонунчилик палатасининг 25 март кунидаги I ялпи йиғилишида 1-ўқишда,
24 июлдаги йиғилишида 2-ўқишда маъқулланди. 2021 йил 19 ноябрь куни
3-ўқишда Олий Мажлис Сенати йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги конституциявий қонунни тасдиқлади.

254.

«Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш.

2021 йил
1 апрель

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, МТРК, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада мутаассиблик, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш мақсадида маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларини ўтказиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида мутаассиблик, экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-маърифий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва 29 мартда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси томонидан тасдиқланди.

Ушбу 14 та банддан иборат чора-тадбирлар режасида 2021 йил давомида мутаассиблик, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш мақсадида маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларини ўтказиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, жорий йилда 1 603 та МФЙларда аҳоли, хусусан вақтинча ишсиз ёшлар, уй бекалари ва тадбиркорлар ўртасида “маҳаллабай” тамойили асосида ислом динининг асл инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ҳамда экстремизм ва терроризмга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида соҳа мутахассислари ва диний соҳа ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилди. Уларда 51 243 нафар фуқаро қамраб олинди.

Ёт ғоялар таъсирига тушган 1 308 нафар фуқаролар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ташкил этилди.

Диний соҳа ходимлари томонидан ОАВларида куннинг долзарб мавзуларида 4 470 та (телевидениеда 223 та, радиода 91 та, босма нашрларда 72 та, интернет сайтларида 4 084 та) чиқишлар қилинди, шу жумладан, ёт ғояларга қарши 158 та матн ҳамда 139 та видеороликлар тайёрланиб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилди.

Ахборот ҳуружларини олдини олиш ва уларга қарши тезкор раддиялар бериш мақсадида 60 нафар иқтидорли имом-хатиблардан ва 63 нафар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий, 10 та ўрта-махсус ислом билим юртлари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан (диний-маърифий соҳа ходимлари, профессор-ўқитувчилар, педагоглар ҳамда тадқиқотчилар) иборат раддия берувчи гуруҳлар шакллантирилди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари ҳамкорлигида ҳудудлардаги ёт ғоялардан қайтмаган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга мураббий сифатида бириктирилди.

255.

Халқлар дўстлиги кунини белгилаш.

2021 йил
1 апрель

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада 30 июль – Халқаро дўстлик кунини юртимизда «Халқлар дўстлиги куни» деб белгилаш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

2021 йил 10 февралда “Халклар дўстлиги кунини белгилаш тўгрисида”ги ЎРҚ-672-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

256.

«Дўстлик ҳафталиги» ва «Дўстлик» халқаро форум-фестивалини ўтказиш.

2021 йил
30 июль

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

6000 млн. сўм

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада «Дўстлик ҳафталиги» ва халқаро форум-фестивал Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш соҳасидаги обрўсини янада тарғиб қилиш бўйича аниқ тадбирлар назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ушбу форум-фестивални ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар режасини келишиб олиш мақсадида Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш юзасидан
19 та вазирлик ва идораларга номзод таклиф этишлари учун хат чиқарилди (15.02.2021й. 14-04-285-сонли хат).

Бугунги кунда вазирлик ва идоралар таклифлари умумлаштирилмоқда. Вазирлик ва идоралар тақдим этган номзодлар асосида Идоралараро ишчи гуруҳи шакллантирилди.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик” ҳафталигини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланмоқда.

Жорий йил 6 апрелдан 16 апрелгача
30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик” хафталигини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳининг мажлислари бўлиб ўтди.

Шунингдек, Фармонда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан “Дўстлик” халқаро форум-фестивалининг Концепцияси, Вазирлар Маҳкамасининг Мажлис баёни, тадбиринг умумий дастури, сметаси ва хориждан ташриф буюрадиган меҳмонларнинг рўйхати лойиҳалари ишлаб чиқилди ва маълумот тариқасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовга шу йил 29 апрель куни
14-05-858-сонли хат билан киритилди.

Ишчи гуруҳга жалб қилинган ташкилотлар билан биргаликда Форум иштирокчиларининг рўйхати тузилди, шу жумладан хорижий мамлакатлар (ватандошлар, турдош ташкилотлар).

2021 йил 5 майда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш учун тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари – Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши, форум-фестивалнинг дастури, харажатлар сметаси project.gov.uz тизимига киритилиб (14-05-916-сонли хат орқали), жами 51 та манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди.

2021 йил 25 май куни Ҳукумат фармойиши лойиҳаси Қўмита томонидан 14-05-1052-сонли хат билан project.gov.uz орқали Адлия вазирлигига киритилди ва 31 май куни ҳуқуқий ҳулоса олинди.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича Қўмита ишчи гуруҳи таркиби ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида қўмита раиси буйруғи қабул қилинди.

Жалб қилинган вазирилик ва идораларннинг таклифлари асосида ҳужжатларнинг лойиҳалари:

2021 йил 3 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши, форум Концепцияси, дастури, харажатлар сметаси, ҳамда Ҳукуматнинг баённомалари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланди ва Қўмитанинг 4-05-1117-сонли хати билан project.gov.uz орқали Вазирлар Маҳкамасига киритилди
(ID-44892).

2021 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов раислигида 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича мажлис ўтказилди.

2021 йил 7 июнда 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-сининг 31-31/1-1402-сонли мажлис баёни қабул қилинди.

2021 йил 9 июнь куни Қўмита раиси Р.Қурбанов томонидан 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик ҳафталиги” доирасидаги тадбир-ларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Штаб аъзоларининг 1-мажлиси ўтказилди.

2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон ресрубликаси Бош вазири раислигида 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик ҳафталиги” доирасидаги тадбир-ларга тайёргарлик кўриш бўйича мажлис ўтказилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 106-сонли мажлис баёни).

2021 йил 15 июнь куни Қўмита раиси Р.Қурбанов томонидан 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик ҳафталиги” доирасидаги тадбир-ларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

257.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантириш.

2021 йил
30 июнь

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Омбудсман, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига жамоатчилик назоратининг ҳар бир шаклини амалга ошириш механизмлари ва тартиб-таомилларини белгилаш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли халқаро ва миллий ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича «жамоат инспектори», «жамоат кузатувчиси», «жамоат комиссияси» институтларини шакллантириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунлар самарадорлигини баҳолаш ва илмий асосланган ҳамда чуқур ўйланган жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантириш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛМАДИ.

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Адлия вазирлигининг 2021 йил 10 февралдаги
10/3-1/2900-сон хати билан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

5.2. Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар

268.

Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

2021 йил
10 июнь

Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

-

-

Миллий ҳаракатлар дастури лойиҳаси.

Дастурда:

гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш:

«БМТ-аёллар» тузилмаси билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш;

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Миллий гендер стратегиясини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш бўйича парламент форумини ўтказиш назарда тутилади.

ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сон “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.