RSS обуна
Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан 2021 йилда вазирлик тизимидаги коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
I. Коррупцияга қарши курашиш бўйича адлия органлари ва муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш соҳасида:
1. Адлия органлари ва муассасалари ходимларини коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этишига ундовчи омилларни барвақт аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида “ҳалоллик офицери” лавозими жорий қилинди.
2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва ФХДЁ бўлимлари фоалиятидаги коррупциявий омилларни барвақт аниқлаш тизими йўлга қўйилди.
3. ФҲДЁ бўлинмаларида хизматлар нархлари тўғрисидаги пешлавҳаларни жойлаштириш орқали фуқаролар томонидан ортиқча пул ундириш ҳолатлари минималлаштиришига эришилди.
II. Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш соҳасида:
1. Адлия вазирлиги тизимидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижаларини умумлаштириш натижасида 58 та (31 та юқори, 27 та ўрта даражадаги) коррупциявий хавф-хатарлар аниқланган.
Мазкур аниқланган коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича 2021 йил 9 августда адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган 54 та банддан иборат дастур тасдиқланди.
2021 йилда мазкур дастурда белгиланган ишларни амалга ошириш натижасида меҳнат муносабатларидаги иш юритув жараёнлари электронлаштирилди, ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби такомиллаштирилди, Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича кўникмалари ошириш ишлари йўлга қўйилди, коррупциявий хавф-хатари ўрта ва юқори йўналишда фаолият юритаётган ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
2. Адлия вазирлигига 2021 йил давомида алоқа каналлари орқали адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 113 та мурожаат ва хабарлар келиб тушган.
Шундан, “antikorbot” телеграм канали орқали жами 71 таси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлариги оид хабарлар ҳисобланади.
Мазкур мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқиш натижасида 15 нафар ходим билан меҳнат шартномалри бекор қилинди, 16 нафар ходимларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шунингдек, 80 та ходим билан профилактик суҳбат ўтказилди;
3) адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш соҳасида:
Бўлим томонидан 2021 йилда 7 та адлия органлари ва муассасаларида комплаенс текширувлари ўтказилди. Комплаенс текшируви натижаларига кўра, коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Бўлим томонидан давлат хизматлари марказлари ходимларининг коррпуцияга қарши курашиш бўйича кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув материаллар ишлаб чиқилиб, Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматлари маркази ходимларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича кўникмаларини оширишга қаратилган ўқитиш ишлари амалга ошириб келинмоқда;
4) коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:
а) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенашининг давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга оширилмоқда;
б) Давлат органлари ва ташкилотларида халқаро стандарт талабларига мувофиқ коррупцияга қарши курашишга қаратилган ички идоравий ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва уларни такомиллаштириш ишларида амалий кўмак бериб келинмоқда;
5) Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш соҳасида:
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчилари одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳаси ишлаб чиқилди;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш механизмларини белгилаш, бунда жамоатчилик назорати институти ролини ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди;
в) “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4913-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси;
“Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди;
г) Коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этганлигининг ҳуқуқий оқибатларини белгилашни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди;
д) “Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.