Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



13:50:08 (GMT +5), Пш, 25 апр 2024


Гендер тенглик

Адлия вазирлиги томонидан гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар


Адлия вазирлиги томонидан гендер тенгликни таъминлаш
бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида
МАЪЛУМОТНОМА

Бугунги кунда адлия органлари ва муассасаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун барча меҳнат шароитлари яратилган бўлиб, улар тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланмоқда. Жумладан,

1. Адлия вазирлиги ҳузурида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашининг фаолияти йулга қуйилганлиги.

Адлия вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 32-ум-сонли буйруғига асосан Адлия вазирлиги ҳузурида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши тузилган.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг таъминланиши вазифаси ваколатли шахс зиммасига юклатилган.

Маслаҳат кенгашининг асосий вазифаси этиб вазирлик ва унинг тизимида фаолият кўрсатаётган 2 500 дан ортиқ хотин-қизларнинг жамиятда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий билимларини ошириш, айниқса аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш белгиланган.

Шу билан бирга, вазирлик ва унинг тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишларини таъминлаш мақсадида вазирлик биносида спортзал ташкил этилган бўлиб, аёллар ва эркаклар режа жадвал асосида спорт билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда, шунингдек, ходимларнинг маънавий етуклигини юқори даражага кўтариш мақсадида “Китобхонлик кунлари” ташкил қилинган.

Бундан ташқари, адлия органлари тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни мурожаат ва таклифларини ўрганиш мақсадида аёллар маслаҳат аъзоларидан иборат Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолият олиб бормоқда.

Вазирликдаги хотин-қизларнинг жамиятда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий билимларини ошириш, аёллар саломатлигига бўйича 10 дан ортиқ давра суҳбатлари, семинар-тренинглар, тимбилдинглар ташкил этилди.

Жумладан, “Аёл психологиясининг ўзига хос хусусиятлари”, “Аёлнинг улуғворлиги”, “Стресс менеджмент” мавзуларида психологик интенсив семинарлар, тренинглар ўтказилди.

2. Амалга оширилган ишларнинг, лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти, ўзига хослиги (оригиналлиги);

II. Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда уларнинг ролини мустаҳкамлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида вазирлик томонидан жорий йилнинг февраль-март ойларида «Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой» лойиҳаси ўтказилди. (https://www.youtube.com/watch)

Хусусан:

1) “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова иштирокида ташкил қилинган аудио-подкастда хотин-қизларнинг ҳуқуқий саволларига жавоб берилди, муаммолари ўрганилди. (https://t.me/huquqiyaxborot/11118)

2) Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини содда, халқчил тильда тушунтириб берган ва ҳуқуқий саволларга онлайн жавоб олиш имконини берувчи

“Гендер-Мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳатчи платформаси ишга туширилди. (https://gendermadad.uz)

Платформага жами 9 та бўлим жойлаштирилган бўлиб, 100 дан ортиқ ҳуқуқий маълумотлар берилган. (Бўлимлар: гендер тенглик, аёллар ҳуқуқий ҳимояси, аёлларга имтиёзлар, оилавий муносабатлар, оилавий зўравонлик, халқаро стандартлар, гендер тенглигига эришиш стратегияси, аёллар учун ижтимоий ҳимоя дафтарлари, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш). (https://www.youtube.com/watch)

3) Курслар.ҳуқуқийпортал.уз порталида хотин-қизларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонликни масофадан интерактив усулда бепул ошириш мақсадида аёллар ҳуқуқи бўйича 10 та дарсдан иборат алоҳида бўлим яратилди. Мазкур онлайн ўқув курсларида 5 мингга яқин хотин-қизлар мустақил ўқитишдан ўтказилди. (http://kurslar.huquqiyportal.uz)

4) Интернет қамрови паст аҳоли учун эса «Аёлларга ҳуқуқий мадад» амалий қўлланмаси тайёрланиб, бепул тарқатилди.

Жорий йил 14 октябрь куни «Аёлларга ҳуқуқий мадад» қўлланмасининг 2-нашри тайёрланиб, тақдимот қилинди. (https://www.facebook.com/groups)

5) Юридик соҳада фаолият юритган лидер аёлларни кенг тарғиб қилиш, уларнинг амалга оширган ишларини ёш авлод учун ўрнак сифатида кўрсатиш мақсадида ҳуқуқ соҳасида Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшган собиқ адлия вазирлари Х. Сулаймонова ва М. Восиқова тўғрисида “Аёллик имтиёзми ёки имтиҳон: балки иккиси ҳамдир” номли ҳужжатли фильм суратга олинди ва ТВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилди. (https://www.youtube.com/watch)

6) Аёллар ҳуқуқларига бағишланган ижтимоий ролик тасвирга олинди. Роликда аёл кишининг меҳнат жамоасидаги ўрни, ишга бўлган муносабати, шижоати ва муваффақиятлари ҳақида тушунтириш берилган ҳолда кенг жамоатчиликка тарқатилди. (https://www.youtube.com/watch)

7) “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳон” ўтказилди. Имтиҳонда 10 мингга яқин иштирокчи қатнашди ҳамда ғолибларга қимматбаҳо совғалар берилди. (https://www.youtube.com/watch)

8) Фаол аҳоли қатлами учун «Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар» танлови ўтказилди. Танловга 100 дан ортиқ материаллар келиб тушди ҳамда “Энг яхши журналистик материал”, “Энг яхши блогпост” ҳамда “Адлия эътирофи” номинацияси бўйича ғолиблар тақдирланди. (https://www.youtube.com/watch)

9) Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида республикада хотин-қизлар томонидан шахсга қарши қаратилган, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятларни, шунингдек хотин-қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олишни тарғиб қилувчи

“Энг яхши видеоролик”лар танловини эълон қилинди. (https://t.me/huquqiyaxborot/12414)

10) “Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунини кенг тарғиб қилишга қаратилган тарғибот материаллари тўплами (аннотация, слайд, инфографика) тайёрланиб, ишчи тартибда ҳудудий адлия органларига етказилди. «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида Қонун бўйича қисқача ахборот контентлар #Хотин_қизлар_ҳуқуқи хештеги остида жойлаштирилди. (https://t.me/huquqiyaxborot/11328)

Шунингдек, мазкур Қонунни тарғиботи юзасидан ҳамда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш бўйича Адлия органлари томонидан 4 500 дан ортиқ тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, телеканалларда 63 та, радиода 225 та чиқишлар қилинди, 460 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди, газета ва журналларда 650 та мақола чоп этилди ҳамда веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда 3150 дан ортиқ маълумотлар жойлаштирилди.

Бугунги кунда ушбу йўналишдаги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари тизимли давом эттирилмоқда.

11) Вазирлик томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида ҳуқуқий маслаҳат бериш тизими ташкил этилган бўлиб, вилоят ва туман (шаҳар) адлия органлари, “Мадад” ННТ ҳудудий бюролари ходимлари ва МФЙ вакилидан иборат таркибда республика бўйича 408 та ишчи гуруҳлари тузилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан ҳар ҳафталик режа-график асосида ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож нотинч оилалар, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, оғир ҳаётий шароитга тушиб қолган хотин-қизларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда. (https://t.me/huquqiytargibot/6941)

Жорий йилнинг 1 июлидан ҳозирга қадар 5 251 та маҳаллалардаги 78 336 та хонадонга кирилди.

Тадбирлар давомида 44 143 нафар хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилиб, улардан 42150 нафарига ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бепул ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш бўйича Адлия органлари томонидан:

2 700 дан ортиқ тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, телеканалларда 24 та, радиода 125 та чиқишлар қилинди, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда

380 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди, газета ва журналларда

320 та мақола чоп этилди ҳамда веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда 1850 дан ортиқ маълумотлар жойлаштирилди.

12) Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигига 2022 йил 31 мартда вазирлик томонидан тайёрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга йўналтирилган видеоролик, инфографика ҳамда муҳим бўлган ҳуқуқий масалаларга оид “Аёлларга ҳуқуқий мадад” амалий қўлланма китоби ва бошқа ҳуқуқий тарғибот материаллари тегишли жазони ижро этиш муассасаларига юборилди ҳамда уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти оширилиши таъминланмоқда.

II. Жорий йилнинг 2 март куни адлия вазири Р. Давлетов раислигида вазирлик тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан видеоконференсалоқа орқали очиқ мулоқот ўтказди. (https://t.me/adliyangiliklari/5082)

Мулоқот давомида вазирлик тизимида хотин-қизларга яратилган имтиёзлар, қулайлик, иш режими ва бошқа масалалар, жумладан тизимдаги иқтидорли хотин-қизларимизни рағбатлантириш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш учун ҳар йили “Адлия аёли” танловини жорий қилиш, узоқ йиллар тизимда меҳнат қилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Адлия органлари тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш, уларни мурожаат ва таклифларини ўрганиш мақсадида вазирлик томонидан телеграм тармоғида бот (@adliya_ayolibot) яратилган. Мазкур бот орқали тизимда фаолият юритаётган хотин-қизлар бевосита адлия вазирига ҳар қандай масала юзасидан мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, Адлия тизими аёллари ўртасида гендер тенглиги ҳамда меҳнат қонунчилигига оид бошқа масалалар юзасидан аноним сўровнома ўтказилди, натижалари умумлаштирилди ва тегишли чоралар кўриш бўйича вазирлик тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар таклифларини кўриб чиқиш юзасидан йўл харитаси тасдиқланди ва ижрога қаратилди:

Жумладан, йўл харитаси ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– Адлия тизимида фаолият юритувчи хотин-қизларни ҳар йили малакали ихтисослаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш жорий этилди.

– Адлия вазирлигида хотин-қизлар ва эркаклар учун режа асосида мунтазам равишда гендер тенгликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин қизларнинг ҳаёт сифатларини янада юқорига чиқариш, психологик томондан стрессга чидамлилик, ташқи омилларга соғлом реакцияларини ривожлантириш мақсадида “Аёл психологиясининг ўзига хос хусусиятлари”, “Аёлнинг улуғворлиги”, “Стресс менежмент” мавзуларида психологик интенсив семинарлар, тренинглар ва хотин-қизлар эҳтиёжларидан келиб чиқиб психолог томонидан индивидуал консультациялар олиб бориш тизимли йўлга қўйилди.

Бугунги кунга қадар психологик тренинг, интенсив семинарларда 60 нафар хотин қизлар, 54 нафар эркаклар, шунингдек, индивидуал консультацияларда 28 нафар хотин-қизлар ва 17 нафар эркак ходимлар қатнашди.

– доимий рўйҳатдан ўтган манзилидан бошқа ҳудудларда фаолият юритаётган хотин-қизларни турар жой билан таъминланганлик масалаларини таҳлил қилиш ҳамда узоқ ҳудудларга қатнаётган аёлларга ижара тўловларини тўлаб бериш бўйича режа-жадвал асосида доимий ўрганиш ва муаммоларни ҳал этиш алоҳида назоратга олинди.

– Тошкент давлат юридик университети кенгашининг 2022 йил 1 июлдаги 7-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга М.С. Восиқова номи берилди.

– Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Нотариал архивларда фаолият юритаётган ходимларнинг ойлик иш ҳақини ошириш бўйича норматив ҳуқуқий ҳамда ички ҳужжатларга ўзгартириш киритилди

– Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази экспертларини, шу жумладан аёлларини, суд ва тергов органларида ортиқча куттириш, овора қилиш ҳолатлари кузатилса, ҳар бир ҳолатда юқори турувчи суд ва тергов органига Адлия вазирлиги раҳбарияти номидан махсус хабарнома юбориш амалиётини жорий қилинди.

ИИИ. Адлия аёли танлови

Жорий йилнинг август ойида Адлия вазирлиги ташаббуси билан илк бора “Адлия аёли” кўрик танлови ўтказилди. Танловнинг туман ва шаҳар, вилоят босқичларида 150 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этиб, ғолиб бўлган тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар финалда беллашишди.

15-16 август кунлари бўлиб ўтган 5 та шартдан иборат финал босқичида ҳудудий адлия органларидан 14 нафар ва муассасалардан 7 нафар хотин-қизлар ўзаро баҳс олиб боришди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган шартлар якунига кўра, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Ф. Қаюмова фахрли 1-ўринни олди ҳамда «Адлия аёли» номинациясини қўлга киритди.

2-ўрин эса Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимаси Н.Бердиниязовага насиб этди.

Жиззах вилояти адлия бошқармаси ходимаси Н.Файзиева эса фаҳрли 3-ўринга лойиқ деб топилди. (https://t.me/SevaraJournalist/7308)

IV. Х Сулаймонова издоши

“Адлия аёли” танлови доирасида “Академик Х. Сулаймонова издоши” номинацияси ҳам жорий этилган. Ушбу номинациянинг жорий этилишидан кўзланган бош мақсад собиқ адлия вазири, фан арбоби, академик Х. Сулаймонова ҳаёти ва фаолиятини бугунги ёш ходимларга тарғиб қилиш орқали уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда аёлларга эътиборни янада кучайтириш, шунинг баробарида соҳадаги аёл ходимлар имижини мустаҳкамлаш ва улар фаолиятини муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Танлов натижаларига кўра, Н.Рашидова мазкур номинация ғолиби деб топилди. (https://t.me/SevaraJournalist/7303)

3. Адлия вазирлиги ва унинг тизимида ишга қабул қилишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратилганлиги;

Вазирлик тизимида ходимларни меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш, иш самарадорлигини ошириш, дам олиш вақтида ходимларнинг жисмоний-руҳий тикланиши ва оила даврасида фарзандлар тарбияси билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Адлия вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 68-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими тўғрисидаги низомга асосан вазирлик тизимига ишга қабул қилиш фақат очиқ танлов асосида амалга оширилади.

Бунда, танлов жараёнларида адолат ва холисликни таъминлаш мақсадида танловнинг суҳбат босқичи ва баҳолаш жараёни вазирликнинг www.minjust.uz расмий веб-сайтида реал вақт режимида онлайн трансляция қилинади.

Ходимлар хизмат фаолиятини рақамлаштириш, яъни, меҳнат муносабатларига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда иш юритиш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида “MinJustHR” автоматлаштирилган тизим ишга туширилди.

Вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатлар расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.

2022 йил ўтган даври мобайнида Вазирлик тизимига ишга қабул қилиш бўйича 235 та (2021 йилда 226 та) танловлар ўтказилган. Танловларда иштирок этиш учун 16287 нафар (2021 йилда 9 527 нафар) номзод ҳужжат топширган, шундан 1164 нафари (17 фоиз) (2021 йилда 1 683 нафар) тегишли лавозимларга ишга қабул қилинган.

Ишга қабул қилинган ходимларнинг 951 нафари (2021 йилда 428 нафари (29 фоиз)) хотин-қизлар, қолган 213 нафари (2021 йилда 1 023 нафари (61 фоиз)) эркаклар ташкил этади.

Бундан ташқари, 2022 йил ўтган даври мобайнида 2022 йил ўтган даври мобайнида ходимларнинг 817 нафари (2021 йилда 1133 нафари) юқори лавозимларга тайинланган бўлса, 730 нафари (2021 йилда 583 нафари) тенг лавозимларга ўтказилган.

Ходимларни кун мобайнида ўз фаолиятини тўғри режалаштириш мақсадида тайм менежментнинг янги, замонавий моделларидан фойдаланиш илгари сурилган. Уларнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, яъни Кадрлар билан ишлашнинг замонавий KPI тизими асосида ходимлар томонидан хизмат вазифаларини виждонан ва лозим даражада бажарилишини таъминлаш, шунингдек, ҳар бир ходимни меҳнатига яраша рағбатлантириш мақсадида адлия вазирининг 2021 йил 9 ноябрдаги 300-ум-сон буйруғи қабул қилинган.

Ходимларнинг меҳнат фаолияти самарадорлиги бошқарма томонидан ҳар ойда баҳоланиб, ойлик шахсий устама белгилаб борилмоқда. Бунда, кунига 1 соат вақт кунлик мониторингга сарфланмоқда.

Бунда, ходимларининг меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш кўрсаткичлари ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (av.ijro.uz), “virtual.adliya.uz” va “hr.adliya.uz” автоматлаштирилган электрон тизимлари орқали ҳисобланади.

4. Адлия вазирлиги томонидан гендер тенглик бўйича ўтказилган маҳаллий ва ҳалқаро анжуманлар;

Вазирлик томонидан гендер тенглик бўйича мунтазам равишда маҳаллий ва ҳалқаро анжуманлар ташкил қилиб келинмоқда.

Хусусан: жорий йилнинг 1 март куни “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференция Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олиш бўйича Республикамизда олиб борилаётган ишлар, уларнинг натижадорлиги, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича механизмларни такомиллаштириш масалалари, зўравонликнинг турлари ва кўринишлари бўйича жавобгарлик ва масъулиятни оширишга қаратилган.

Анжуманда Республикамизнинг 50 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотлари, олий таълим муассасалари, ОАВ вакиллари, шунингдек Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этдилар. (http://hudud24.uz/?p=36434)

2) Жорий йилнинг 22 февралида “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” дастури доирасида Тошкент давлат юридик университетида учрашув ўтказилди.

Оммавий ҳуқуқ Хотин-қизлар кенгаши раиси – декан маслаҳатчиси, ю.ф.н. О.Караҳоджаева томонидан ташкил этилган учрашувда Адлия вазири маслаҳатчиси Ш.Соатова ва бошқарма бошлиғи Ш.Юлдашева факультет талаба-қизлари билан суҳбатлашди.

“Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва улар учун қонунчиликда назарда тутилган имкониятлар” мавзусида талаба-қизлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

3) Республика тарғибот гуруҳи томонидан “Саноат қурилиш банк” АТБ аёл ходимлари учун хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолати ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди. (http://uza.uz/posts/347736)

Семинарда Тошкент давлат юридик университети малакали ўқитувчилари томонидан гендер тенглиги масалалари, аёлларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари томонидан аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш масаласида, шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси томонидан оилада аёллар ва болалар ҳуқуқлари тўғрисида чиқишлар қилинди.

Тадбирда видеоконференсалоқа орқали барча ҳудудлардаги банк филиаллари ва ҳудудий адлия бошқармалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида “Аёлларга ҳуқуқий мадад” амалий қўлланмалари банк кутубхона фондига топширилди.

4) Юнусобод туманининг “Ахмад Дониш” маҳалласида семинар ташкил этилди. Семинарда Адлия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьялари, ФҲДЙ ходимлари иштирок этди. Унда маҳаллада яшовчи 2 мингдан ортиқ хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда ҳуқуқий билимлари оширилди. (http://hudud24.uz/?p=36025)

5) Савдо-саноат палатаси, судьялар ва юридик университет профессор ўқитувчиларидан иборат Республика тарғибот гуруҳи томонидан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика марказида ўқув-семинари ўтказилди. (http://hudud24.uz/?p=36107)

Анъанавий ва видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган мазкур тадбирда республиканинг барча ҳудудларида жойлашган реабилитация марказлари ходимлари ҳамда маҳалла раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар ва маҳалла фаолларидан иборат жами 1000 дан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди.

6) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Минтақавий мулоқот” ХННТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 6-7 апрель кунлари “Hilton” меҳмонхонасида “Рақамли технологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. (https://t.me/adliyangiliklari/5391)

Конференцияда ушбу соҳадаги халқаро ва маҳаллий экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Олий суд, Марказий банк, Бош прокуратура, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа ташкилот ҳамда идоралар вакиллари, олимлар, амалиётчи ҳуқуқшунослар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Мазкур конференцияда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ш.Юлдашева гендер тенгликни таъминлашда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича маъруза билан иштирок этди.

7) 2022 йилнинг 24-26 август кунлари Адлия вазирлиги ва USAIDнинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳот бўйича дастури билан ҳамкорликда, “Халқаро рейтинг ва индексларда гендер тенглиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

(3 кунлик тренингда “Жаҳон гендер индексларини кўриб чиқиш”, “БМТ Қўмитасининг аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш бўйича тавсияларини амалга ошириш” “Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Ривожлантириш марказининг гендер индекси ва ижтимоий институтлар” “Гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришни рағбатлантириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш учун ҳуқуқий асослар мавжудми ёки йўқми” Глобал гендер тафовут индекси тўғрисидаги мавзуларда мутахассислар тақдимот қилишди. (https://t.me/adliyangiliklari/6746)

8) 2022 йилнинг 21-23 центабр кунлари Адлия вазирлиги томонидан USAIDнинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳот бўйича дастури билан ҳамкорликда “Халқаро рейтинг ва индексларда гендер масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. (https://t.me/adliyangiliklari/6950)

9) USAIDнинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича дастури доирасида 2022 йил 20-22-октабр кунлари Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Гендер тенглиги ва экологик хавфсизлик масалалари барқарор ривожланиш мақсадлари сифатида” мавзусида тренинг ўтказилди. (https://t.me/adliyangiliklari/7120)

10) Тошкент давлат юридик университетида «Талаба қизлар форуми» ўтказилди. “11-октабр — Халқаро қизлар куни” муносабати билан ташкил этилган форум доирасида намунали кўргазмалар, мушоиралар, миллий либослар намойиши ўтказилди.

Форум доирасида ташкил этилган танловларда қизлар ўзларининг рассомчилик, рақс, созандалик ва хонандалик бўйича истеъдодини намойиш этди. Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шу билан бирга университетнинг бир гуруҳ фаол ва иқтидорли қизлари эсдалик совғалар билан тақдирланди. Форум иштирокчилари учун давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.Форум якунида университетнинг талаба-қизлари учун тайёрланган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди. (https://t.me/c/1463488715/5024)

11) Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви академияси, фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда гендер масалалари бўйича жорий йилнинг 17-18 май кунлари 140 нафар тренер ўқув дастури асосида ўқитилди.

Семинарда иштирокчиларга гендер тенглиги, аёлларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш масаласида, оилада аёллар ва болалар ҳуқуқлари, хотин-қизларни тазйиқ

ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими тўғрисида иштирокчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. (https://www.youtube.com/watch, https://t.me/SevaraJournalist/6265)

Ўқув курсини якунлаган тренерлар иштирокида жойларда адлия бўлимлари ходимлари билан биргаликда 28 та тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, режа-график асосида хотин-қизлар ҳуқуқларига оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига содда тильда ва тизимли етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари амалга ошириш йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунга қадар ҳудудларда 408 марта семинар тренинглар ўтказилди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан “Аёлга саодат беринг!” номли ижтимоий роликлар танловида Адлия вазирлиги жамоавий равишда иштирок этиб, “Энг таъсирчан ролик” номли номинацияда танлов совриндори бўлган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, илғор хорижий тажриба билан танишиш ҳамда малака ошириш мақсадида вазирлик тизимида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 78 нафар (2021 йил -38 нафар, 2020 йилда – 28 нафар, 2019 йилда – 288 нафар, 2018 йилда – 190 нафар) ходимлар чет давлатларга хизмат сафарига юборилган.

5. Адлия вазирлигида гендер тенглик билан боғлиқ статистик маълумотлар ва инфографикаларнинг мавжудлиги;

Адлия вазирлиги ва унинг тизимида ишга қабул қилиш, ходимларни жой-жойига қўйишда тенг меҳнат шароитлари яратилган.

Жумладан, Адлия вазирлиги ва унинг тизимида жами 8 388 нафар ходим фаолият юритмоқда, шундан 2 938 нафари (35 фоиз) хотин-қизлар, 5 450 нафари (65 фоиз) эркаклар.

Шундан, вазирлик марказий аппаратида жами 393 нафар ходим фаолият юритмоқда. Ходимларнинг 91 нафарини (23 фоиз) хотин-қизлар, 302 нафарини (77 фоиз) эркаклар ташкил этади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Вазирлик тизимида 231 нафар хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда

Меҳнат кодексидаги айрим тоифадаги ходимлар учун назарда тутилган қўшимча кафолат ва имтиёзлар қўлланилмоқда.

Хусусан, ҳомиладор аёлларни ва боласи бор аёлларни ишга қабул қилиш, аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар ва қўшимча дам олиш кунлари, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатларга сўзсиз риоя қилинмоқда.

Ходимларни рағбатлантиришлар кўрсаткичи :

Давлат мукофоти билан тақдирланган ходимлар – 2021 йилда 8 нафар, 2022 йил ўтган даврида 2 нафар, Бошқа давлат бошқаруви органларининг кўкрак ёки эсдалик нишони билан тақдирлан ходимлар — 2021 йилда 279 нафар, 2022 йил ўтган даврида 33 нафар, Адлия вазирлиги томонидан рағбатлантирилган ходимлар – 2021 йилда 373 нафар, 2022 йил ўтган даврида 379 нафар, Тегишли адлия органи раҳбари томонидан рағбатлантирилган ходимлар — 2021 йилда 2296 нафар, 2022 йил ўтган даврида 1003 нафар ходимлар адлия вазири ва ҳудудий адлия органлари ҳамда муассаса раҳбарлари томонидан ташаккурнома, бир марталик пул мукофоти, қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқлар, муддатидан аввал мартаба даражаси берилиши, илгари берилган интизомий жазо олиб ташланиши каби рағбатлантириш турлари расмийлаштирилган.    

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Адлия вазирининг тегишли буйруқларига асосан адлия тизимида фолият юритаётган ходимларга уларнинг иш самарадорлигидан келиб чиқиб, 2021 йилда жами 1414 нафар (шундан 1078 нафари аёллар, 336 нафари эркаклар), 2022 йил ўтган даврида жами 1610 нафар (шундан 1301 нафари аёллар, 309 нафари эркаклар) ходимларга муддатида ва муддатидан аввал мартаба даражалари берилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда Наврўз байрами муносабати билан 5 нафар, 1 сентябрь Мустақиллик куни байрами муносабати билан 34 нафар, 2022 йил ўтган даврида 8 март - Хотин қизлар куни муносабати билан 32 нафар аёл ходим, 1 сентябрь Мустақиллик куни байрами муносабати билан 6 нафар аёл ва 41 нафар эркак ходим муддатидан олдин тегишли мартаба

6. Ходимлар касбий маҳоратларини ошириб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар;

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Адлия вазирлиги тизимида 2400 дан ортиқ ходимлар (33 фоиз аёллар, 77 фоиз эркаклар) малака ошириш курсларида иштирок этди.

2021 йил 1 мартдан адлия органлари ва муассалари ходимлари малакасини ошириш узлуксиз касбий ривожлантириб бориш мақсадида электрон платформа орқали замонавий кредит-модуль тизими жорий қилиниб, 700 нафардан ортиқ ходимлар малака ошириш курсларида иштирок этди.

Бундан ташқари, Давлат тест маркази билан ҳамкорликда ходимларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш масаласида Вазирлик марказий аппарати ходимларининг 2021 йилда 14 нафари, 2022 йилда 19 нафари, жами 33 нафар тест жараёнларига жалб қилинган, шундан 2021 йилда 14 нафарига, 2022 йилда 11 нафарига, жами 25 нафар ходим давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган ва Давлат тест маркази томонидан давлат тилини билиш бўйича даража сертификати расмийлаштириб берилган.

Ҳозирги кунда ушбу жараёнга ҳудудий адлия органлари ва вазирлик тизимидаги муассасалар ходимларининг 112 нафари жалб қилиниб, ушбу кўрсаткични жорий йил охирига қадар 2 бароварга кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Давлат тили ва лотин алифбосида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан ташкил қилинган ўқув курсларида вазирлик марказий аппаратининг 2021 йилда 20 нафар, 2022 йилда 22 нафар ходимлари давлат тилида иш юритиш бўйича малака ошириш режаларига асосан ўқув курсларида иштирок этиши таъминланди.

Бундан ташқари:

Адлия спартакиадаси

Вазирлик тизимида жорий йилнинг июнь ойида 2 босқичли Адлия спартакиадаси ташкил этилди. Ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 30 нафар хотин-қизлар финал босқичида спортнинг 7 та тури бўйича ўзаро беллашдилар. Юқори шукуҳда ва шиддатли бўлиб ўтган ушбу спорт тадбири ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳити ҳамда ҳамжиҳатликни янада кучайтиришга хизмат қилди. (https://xs.uz/uzkr/post/adliya-spartakiadasi-otkaziladi)

Заковат интеллектуал ўйинлари

1) Жорий йилнинг 13 августи куни Адлия вазирлиги ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал клуби билан ҳамкорликда «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Интеллектуал ўйинда вазирлик таркибий тузилмаларидан ташкил топган 19 та жамоа, шунингдек ижтимоий фаол хотин-қизлардан иборат “Тўмарис” терма жамоаси иштирок этди.

Ходимларнинг мантиқий фикрлашини янада кучайтириш, улар ўртасида рақобат муҳитини яратиш орқали уларнинг ўз устида доимий ишлаши ва янгиликка бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинган ўйин дўстона баҳс-мунозарага бой бўлди. https://t.me/SevaraJournalist/7248

2) 17-центабр куни Адлия вазирлиги ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал клуби билан ҳамкорликда «Заковат» интеллектуал ўйинининг навбатдаги ўйинлари «Олмос» дам олиш масканида ўтказилди.

Ўйинда вазирлик таркибий тузилмаларидан ташкил топган жамоалар иштирок этиб ўз интеллектуал билимларини янада мустаҳкамлади.

Интеллектуал ўйиннинг тоғ ён бағрида ташкил қилиниши нафақат ходимларнинг мантиқий фикрлашини янада кучайтиришга, шунингдек улар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаб норасмий мулоқот учун муҳит яратишга хизмат қилди.

Жорий йилнинг 8-октабрида Адлия вазирлиги ва «Заковат» интеллектуал клуби билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Интеллектуал ўйинда 30 га яқин давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, шу жумладан аёл ходимлари ўз жамоалари билан иштирок этишди.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, мантиқий фикрлашини янада кучайтириш, улар ўртасида рақобат муҳитини яратиш орқали уларнинг ўз устида доимий ишлаши ва янгиликка бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинган ўйин дўстона тортишувларга бой бўлди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан барча жамоалар ўткир зеҳн эгалари эканликларини исботлашди

Қизғин баҳс мунозаралар қуршовида ўтган ўйин натижаларига кўра:

1-ўрин — Халқ таълими вазирлиги,

2-ўрин -Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

3-ўринни- Давлат солиқ қўмитаси

қўлга киритди.

Ғолиб жамоаларнинг ҳар бир иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар ва диплом топширилди. Фаол жамоалар сертификат билан тақдирланди. https://t.me/SevaraJournalist/7746

7. Адлия вазирлигининг ўз йўналишидан келиб чиқиб, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширган ишлари;

Жорий йилда адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритаётган (иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган) ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва касбий риожлантириш мақсадида, 70 нафар ходимлар юритимизнинг турли олий ўқув юртларига талабаликка қабул қилинди.

Шундан, 59 нафарини аёллар ташкил этади, улардан 40 нафари Тошкент давлат юридик университети, 5 нафари Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга кирган.

Бундан ташқари:

Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди:

1) “Алимент қарздорлигини ундириш тартиби такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун 2022 йил 7 июнда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. (ID-50057)

2) “Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси кўриб чиқиш учун 2022 йил 28 майда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. (ID-59539).

3) Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги ПФ–6003-сон “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Фармонга ўзгартиришлар, жумладан Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексини Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатига киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилди ва бугунги кунда қабул қилинди. (https://lex.uz/docs/6169241)

Шунингдек, Ўқувчи-ёшларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказганлик, зўравонлик содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

8. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар ва эркакларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар.

Адлия вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар ташкил этилди:

– ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда август-сентябрь ойларида Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида “Чексиз имкониятлар” марафони;

“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси асосида сентябрь ойида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг республика савдо ярмаркаси;

“Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови;

– ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича республика мусобақаси. (https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink

Бундан ташқари, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза доирасида жами 2 813 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари (шундан 567 таси идоравий) жинсий мансублигидан қатъи назар, шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, имкониятлари ва жавобгарликларини белгилашда юзага келиши мумкин бўлган номутаносибликларни бартараф этиш мақсадида жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳалари, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларини тартибга солишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Шунингдек, юқоридаги Низомга асосан, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари ҳамда Адлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётининг таҳлили асосида 2022 – 2023 йилларга мўлжалланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш режаси тасдиқланган.

Мазкур режани ишлаб чиқишда - жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, жамоатчилик назорати субъектларининг таклиф ва тавсиялари, оммавий ахборот воситаларида чоп этилган нашрлар ва бошқа материалларни ўрганиш натижалари таҳлили инобатга олинган.

Режага кўра, 2022 ва 2023 йиллар давомида 100 дан ортиқ (110 та) қонунчилик ҳужжатларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш белгиланган.


Гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати


Гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон қарори (ҳаволага ўтиш https://www.lex.uz/docs/4230944?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80&exact=1#4539191)

2. Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонуни (ҳаволага ўтиш https://www.lex.uz/docs/4494709?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80&exact=1)

3. Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (ҳаволага ўтиш https://www.lex.uz/docs/4494849?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80&exact=1)

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 192-сон қарори (ҳаволага ўтиш https://www.lex.uz/docs/4777291?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80&exact=1)

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарори (ҳаволага ўтиш https://www.lex.uz/docs/4866624)

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 4 январдаги 4-сон қарори (ҳаволага ўтиш https://www.lex.uz/docs/4676892)

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 919-сон қарори

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сон қарори (ҳаволага ўтиш  https://www.lex.uz/docs/3682704)

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори (https://lex.uz/uz/docs/6094893?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80%20%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B3%D0%BB%D0%B8%D0%BA#sr-1)

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (https://lex.uz/uz/docs/5932671?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80%20%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B3%D0%BB%D0%B8%D0%BA#sr-1)

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони (https://lex.uz/uz/docs/5899498?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80%20%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B3%D0%BB%D0%B8%D0%BA#sr-1)

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг   “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони (https://lex.uz/uz/docs/5884143?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80%20%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B3%D0%BB%D0%B8%D0%BA#sr-1)

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори (https://lex.uz/uz/docs/5884084?query=%D0%B3%D0%B5%D0%BD%D0%B4%D0%B5%D1%80%20%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B3...)



Худудий адлия бошқармалари