Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



23:53:14 (GMT +5), Чр, 4 дек 2024

Давлат дастури бўйича маълумот

2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги
“2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 8 та вазифа ва топшириқлар белгилаб қўйилган.

Шунингдек, мазкур Фармони билан тасдиқланган 2017

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 71 та вазифа белгиланган. Мазкур
71 вазифадан 8 тасида асосий ижрочи ҳисобланади. Ушбу вазифаларнинг
23 та банди бажарилди, 48 та банди ижроси таъминланмоқда.

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ:

Мазкур Давлат дастуриниг 16-бандида аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини ишлаб чиқилиши белгиланган. Ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш мақсадида қонун ҳужжатлари хатловдан  ўтказилиб, амалдаги нормалар ва илғор хорижий тажриба ўрганилмоқда ҳамда таҳлил қилинмоқда.

Давлат дастурининг 29-бандида қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш тизимини ва бу борадаги ёндашувларни такомиллаштириш, вазифа ва топшириқлар натижадорлигини танқидий таҳлил қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш назарда тутилган.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш, нотўғри ёки зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келадиган нормалар пайдо бўлишининг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида
2020 йилга мўлжалланган ҳуқуқий мониторинг режаси ишлаб чиқилди
ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шу жумладан, қонун ҳужжатлари ижросини тўғри ташкил этиш, баҳолаш, амалга оширилаётган ислохотларнинг қуйи бўғинларигача етиб борилишини таъминлаш, белгиланган вазифа ва топшириқлар натижадорлигини таҳлил қилиб бориш масалалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилди. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Мажлисининг 40-сон баёни билан 2020 йилда вазирлик ва идоралар томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказиш режаси тасдиқланди.

Давлат дастурининг 30-бандида республика даражасида қарорлар қабул қилишда маҳаллий ҳокимликларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 219-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Давлат дастурининг 31-бандида самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органлар ишини қайта кўриб чиқиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган. Адлия вазирлиги томонидан ишчи гуруҳни шакллантирилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хат киритилди. Шунингдек, ҳозирда маазкур банд ижроси юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилмоқда.

Давлат дастурининг 35-бандида бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ:

Давлат дастурининг 57-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Давлат дастурининг 59-бандида “Tashkent Law Spring” иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилмоқда.

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ:

Давлат дастурининг 87-бандида алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш мақсадида ахборот-таҳлилий маълумот ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши назарда тутилган. Шунга кўра Адлия вазири раҳбарлигида лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларини оптималлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди.

Алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш бўйича ахборот-таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирда Фармон лойиҳаси “Project.gov.uz” электрон тизимига мкҳокама учун жойлаштирилди.

Мазкур Давлат дастурининг 89-бандида тадбиркорлик фаолияти, инвестиция ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатларидан иборат маъмурий ва тартибга солиш юкини кескин камайтириш ва асоссиз тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.

Шунга кўра, ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик фаолияти, инвестиция ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатлари рўйхати тузилмоқда ҳамда ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди.

Давлат дастурининг 145-бандида интеллектуал мулк фаолиятини ривожлантириш ва замонавий IT-ечимлар, аутcорсинг усуллари ва “сунъий интеллект”дан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектлари экспертизасини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.

Шунга кўра, давлат экспертизаси муддатларини қисқартириш мақсадида халқаро интеллектуал мулк ташкилотнинг ҳамда илғор хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилмоқда.

Шунингдек, Интеллектуал мулк агентлиги томонидан интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти 2019 йил 27 сентябрь куни Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (Женева шаҳри)да бўлиб ўтган “Интеллектуал мулк ва сунъий интеллект” халқаро муҳокамасида қатнашди. Ушбу тадбирда сунъий интеллект бўйича 30 га яқин спикерлар ўз маърузалар билан қатнашди.

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ:

Давлат дастурининг 190-бандида ижтимоий тадбиркорликка оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.

Шунга кўра ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси ҳатловдан ўтказилиб, илғор хорижий давлатларнинг ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилиги ўрганилди. Ўрганиш натижалари  бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси қўйилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.