Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий мобил иловаси “Adliya Mobile” махфийлик сиёсати
1. Жисмоний ёки юридик шахс (Ариза берувчи), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий мобил иловасида (“Adliya Mobile”) маълумот хизматлари ҳамда интератив хизматлари кўрсатилиши учун сўров юбориш вақтида, мазкур шахсга доир маълумотларни махфийлик сиёсатини (кейинги ўринларда - Махфийлик сиёсати) қабул қилади ва шахсга доир маълумотларини ишлов беришга ўз розилигини беради;
2. Мазкур махфийлик сиёсатининг барча бандлари билан Адлия вазирлигининг расмий сайтида minjust.uz ва/ёки “Adliya Mobile” мобил иловасида Аризачи танишиши ва керакли белгини қўйиши, мазкур махфийлик сиёсатига унинг тўлиқ ва эътирозсиз келишувини (Келишув) билдириши ва уларни қабул қилиши ҳисобланади;
3. Аризачи махфийлик сиёсатини қабул қилиб, “Adliya Mobile” мобил иловаси тегишли бўлган “Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасасига шахсий маълумотларини ишлов беришга ўз розилигини беради;
4. Аризачи қуйидаги шахсий маълумотларига ишлов беришга ўз розилигини беради:
а) фамилияси, исми, отасининг исми;
б) паспорт серияси ва рақами;
в) яшаш жойи манзили;
г) электрон почта манзил (лар)и;
д) телефон рақами;
е) Ариза берувчи томонидан тақдим қилаётган бошқа маълумотлар.
5. Шахсга доир маълумотларни ишлов беришнинг мақсади:
а) “Adliya Mobile” мобил иловасидан фойдаланаётган Аризачини идентификациялаш;
б) Ариза берувчининг Адлия органлари ва муассасалари малумот ва интерактив хизматларидан рухсат олиб фойдалана олишини таъминлаш.
6. Ариза берувчининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш мобайнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) йиғиш;
б) тизимлаштириш;
в) сақлаш;
г) ўзгартириш;
д) тўлдириш;
е) улардан фойдаланиш;
ж) уларни бериш;
з) тарқатиш;
и) узатиш;
к) эгасизлантириш;
л) йўқ қилиш.
7. Ўзбекистон Республикаси «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуннинг 12 моддасига мувофиқ, Ариза берувчига шахсга доир маълумотларини унинг рухсатисиз фойдаланиш мухофаза қилиниши таъминланади;
8. Ариза берувчи, у томонидан кўрсатилган шахсга доир маълумотлар шахсан унга тегишлилигини тасдиқлайди;
9. Ариза берувчининг шахсга доир маълумотлари уларни ишлов бериш мақсадига эришгунга ёҳуд мазкур Махфийлик сиёсатининг 13 бандига мувофиқ Келишув тугагунига қадар сақланади ва ишлов берилади;
10. Келишув, Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили томонидан ўз хоҳишига кўра хат шаклида операторга мурожаат қилиб бекор қилиниши мумкин;
11. Ариза берувчи “Adliya Mobile” мобил иловасидан ахборот хабарларини қабул қилади;
12. Аризачининг Келишуви уни бекор қилингунига қадар амалда бўлади;
13. Мазкур махфийлик сиёсати Адлия вазирлигининг расмий сайтида minjust.uz ва/ёки “Adliya Mobile” мобил иловасида жойлаштирилган вақтидан бошлаб амалда бўлади ва оператор томонидан Ариза берувчини огоҳлантиришсиз ўзгартирилиши мумкин.