Аккредитация тартиби
АККРЕДИТАЦИЯ ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 243-сон қарорига асосан вазирлик томонидан мухбирларни аккредитация қилиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Адлия вазирлиги тизимида ўз мухбирларини аккредитациядан ўтказиш истагида бўлган ОАВ мазкур Қарорда белгиланган тартибдаги тегишли буюртмани ҳамда унга
оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;
ихтисослашуви;
тарқалиш ҳудуди;
электрон почта манзили;
таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;
аккредитацияга тақдим этилган мухбирларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
касб вазифаларини бажариш учун мухбирлар ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган техник жиҳозлар, мухбирларнинг хизмат мавқеи, паспорти, дипломи нусхалари, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосуратни илова қилган ҳолда маълумот тақдим этиши сўралади.
Юборилган сўров ташкил этилган Аккредитация комиссиясининг эксперт гуруҳи томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.