Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



06:34:23 (GMT +5), Яш, 28 апр 2024

“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ўтказилади RSS обуна

Аҳамият беринг

“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ўтказилади


Хабарингиз бор, Адлия вазирли томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб муҳокамага жойлаштирилган. (https://regulation.gov.uz/oz/d/61999)

 Кодекс лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш, лойиҳани такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашиш мақсадида вазирлик ташаббуси билан жорий йилнинг 7 сентябрида соат 10.00да “Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун” мавзусида халқаро конференция ташкил қилинмоқда.

Конференцияда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaцияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий ва 10 га яқин халқаро ташкилотлар экспертлари, илмий ҳамжамият, ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида онлайн ва оффлайн режимда ўтказилади.