Эълонлари RSS обуна
Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган танловнинг 1-босқичига 2018 йил 10 октябрь куни соат 19:00 да старт берилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан бошлаб амалга оширилиши йўлга қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 11.00дан 19.00га қадар Тошкент шаҳридаги “Экобозор” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар I республика савдо ярмаркаси ташкил қилинади.
Бугун Адлия ахбороти брифинги ва матбуот анжумани бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида “юриспруденция” йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланди.
Адлия вазирлиги Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов эълон қилган эди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси қошидаги юридик коллежига иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
Адлия вазирлиги 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли умуммиллий иншолар танловини ташкил этди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Танлов аҳолини, айниқса, ёшларга қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини англатиб бориш, уларда Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий танишиб борадиган билимдон фуқароларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.