Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



10:38:27 (GMT +5), Дш, 20 Мая 2024

Эришилган натижалар ва келгуси режалар таҳлилий муҳокама қилинди

Эришилган натижалар ва келгуси режалар таҳлилий муҳокама қилинди


Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳасининг идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашида адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси Ҳамкорлик бўлими раҳбари Вим Риемпа ва БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Дойна Мунтеану, шунингдек давлат хизматлари соҳасида бир қатор халқаро экспертлар ва ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этишди.

Кенгаш йиғилиши давомида лойиҳанинг 2022 йилда амалга оширилган фаолияти натижалари ҳамда лойиҳанинг 2023 йил фаолият режалари муҳокама қилинди ҳамда тегишли масалалар юзасидан кенгаш қарори қабул қилинди.