Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



10:38:26 (GMT +5), Дш, 20 Мая 2024

Адлия вазирлиги мутахассислари Латвиянинг Рига шаҳрида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ўқув сафарида иштирок этмоқдалар.

Адлия вазирлиги мутахассислари Латвиянинг Рига шаҳрида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ўқув сафарида иштирок этмоқдалар.


Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида Вазирликнинг масъул ходимлари учун Латвиянинг Рига шаҳрида давлат хизматларини трансформация қилиш, давлат хизматлари кўрсатишни баҳолаш, рақамлаштириш ва БПРни қўллаш тажрибаларини ўрганиш бўйича ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, 29 ноябрь куни Латвиянинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудий ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат минтақаларини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари билан учрашувлар ўтказилди ҳамда ўзаро тажриба алмашилди.

Ўқув курси давомида мутахассислар Латвиянинг сўнгги 10-20 йил мобайнида давлат хизматлари кўрсатиш шаклини ўзгартириб, бутун мамлакат бўйлаб фуқароларни қамраб олиш тажрибасини ўрганиш режалаштирилган.