Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



06:41:55 (GMT +5), Яш, 19 Мая 2024

Конституциямизнинг 30 йиллиги байрами муборак бўлсин!

Аҳамият беринг

Конституциямизнинг 30 йиллиги байрами муборак бўлсин!


8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда марказий аппарат, адлия органлари ва муассасаларидан вакиллар ҳамда адлия фахрийлари қатнашди.

Тадбир Давлат мадҳияси янграши билан бошланди.

Учрашувда адлия вазири Акбар Ташкулов Бош қомусимизнинг жамият ва давлат хаётидаги аҳамияти, фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлашда вазирликнинг ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалари ва функциялари доирасида тизимда амалга оширилган ишлари ҳақида фикр билдириб, ушбу сана билан барча ходимларни самимий табриклади.

Байрам тадбири давомида соҳада ўзининг самарали меҳнати ва намунали иш фаолиятини ташкил этган бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони, “Адлия аълочиси” кўкрак нишонини ва байрами муносабати билан самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда қўшаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар.

Адлия вазирлиги жамоаси фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошлармизни Конституциямизнинг 30 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этамиз, бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин, хонадонларингиздан тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака аримасин!