Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



03:21:49 (GMT +5), Яш, 19 Мая 2024

Адлия вазирлиги вакиллари давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жамоатчилик билан ишлаш бўйича Грузия тажрибаси билан танишишди

Адлия вазирлиги вакиллари давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жамоатчилик билан ишлаш бўйича Грузия тажрибаси билан танишишди


Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича  масъул ходимлари учун Грузияга интенсив  ўқув курси ташкил этилди.

Унда ҳудудлардаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ташкил этилган пилот зоналардаги вакиллар ҳам иштирок этди.

Ўқув сафари мақсади -Грузиядаги давлат хизматларини кўрсатиш, муассасалари билан иш жойида амалий малака ошириш, ОАВ билан алоқалар соҳасида тажриба алмашишдан иборат булди.

Грузиядаги ўқув амалий сафар давомида Давлат хизматларини кўрсатиш маркази (Public service hall ) билан танишилди .У ерда фуқаролар учун яратилган шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумотлар олинди, тажриба алмашилди.

Тбилисидаги Адлия уйида жойлашган ушбу марказда  500 га яқин  хизматлар кўрсатилади.Бир кунда 10 мингдан ошиқ фуқарога хизмат кўрсатади.Марказда 300 дан ошиқ ходимлар фаолият юритади. Грузияда бу каби уйлар 188 тани ташкил этса,филиаллар сони 27 тани ташкил етади.Энг қизиқ жиҳати шундаки ҳар бир марказ ўзига хос ва бир бирини такрорламайди.

Энг кўп кўрсатиладиган хизмат турлари:

-Тадбиркорларни қайта рўйхатдан ўтказиш,

-Электрон рақамли имзо ;

-Хорижга чиқиш паспорти;

-Мулкни рўйхатдан ўтказиш;

-Туғилишни рўйхатдан ўтказиш;

-Вояга етмаганларни рўйхатга олиш картасини бериш хизмати.

Фарқли жиҳати никоҳни расмийлаштириш ва тантанали равишда ўтказиб бериш ҳам шу марказлар орқали бўлиб 2 соат ичида фуқароларнинг никоҳи қайд этиларкан.

Яна бир фаркли жихати JUST CAFE бўлиб, бу ерга овқатланиш учун кириш билан бирга барча давлат хизматлари туридан фойдаланиш мумкин экан. Овқатланиб ёки кофе ичиб бўлгунга кадар ҳужжатлар тайёр бўлади .Бунда фақат таом учунгина тўлов қилиш мумкин.

Марказга кирмай туриб, машинадан тушмасдан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш хизмати мавжуд булиб, бу тажриба бизда Хоразм, Андижон ва Наманган вилоятларида хам жорий этилган.

Адлия вазирлиги вакиллари  Давлат хизматларини кўрсатишни ривожлантириш агентлигида ҳам бўлишди.

У ерда давлат хизматларини кўрсатиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича масъуллар ходимлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида давлат хизматларини кўрсатиш турлари ва усуллари,мижозлар билан ишлаш,фуқароларга яратилган қулайликлар, овворгарчилик ва сарсонгарчиликларни олдини олиш мақсадида ташкил этилган тезкор хизматлар ҳақида батафсил маълумот олдик ҳамда фикр алмашдик.

Жамоатчилик билан ишлаш яхши қўйилганлиги билан бирга ижтимоий тармоқлар имкониятидан тўғри фойдаланиш, ОАВ билан алоқаларга  катта эътибор қаратилиши айтиб ўтилди. Хизматларни оммалаштириш ва тарғиб қилишда видеоконтентлардан кўпроқ фойдаланиш, аҳоли ва жамоатчилик фикрини доимий равишда ўрганиб бориш ва айрим давлат хизматлари мана шундай ўрганишлар натижасида йўлга қўйилганлиги таъкидланди.

Грузия аҳоли  4 миллионга яқинни ташкил этади. Эътиборлиси, олис ҳудудлардаги аҳолиси ҳам онлайн хизматлардан кенг фойдаланиб келади.

Грузия амалга оширилаётган ўқув амалий сафар давомида Тбилиси Адлия уйи  маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Ана Тсуладзе хоним билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида аҳоли билан ишлаш,ОАВ билан ҳамкорлик масалалари бўйича  фикр ва тажриба алмашилди. Бу соҳада Ўзбекистондаги амалиёт ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ташриф давомида Тбилисидан 20 км узоқликдаги Гардабани туманидаги Давлат хизматларини кўрсатиш маркази фолияти билан хам танишилди.У ердаги шароитлар ва аҳоли сифатли хизмат кўрсатиш борасида йўлга қўйилган ишлар сифатли йўлга қўйилган...

11мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Гардабани туманидаги марказ орқали бир кунда ўртача 400дан ортиқ фуқарога давлат хизматлари хизмат кўрсатилиши айтиб ўтилди. Фуқаролар ўз ўзига хизмат кўрсатиш туридан кенг фойдаланиш кенг жорий этилган.

Маълумот учун:Ўқув амалий сафари жорий йилнинг 5-9 декабрь кунлари Ўзбекистон Адлия вазирлиги, ЕИ, БМТТД билан ҳамкорликдаги ''Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш''га қаратилган қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди.