Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



02:24:23 (GMT +5), Яш, 19 Мая 2024

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Ташкулов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Ташкулов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ўртасида учрашув бўлиб ўтди


2022 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Ташкулов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини бошлаётган АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.

Учрашувда адлия вазири А.Ташкулов АҚШ элчисининг Ўзбекистонда бошлаётган фаолияти билан табриклаб, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни яънада мустаҳкамлаш, сиёсий-дипломатик, таълим, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга ишонч билдирди.

Томонлар диний ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш, улар учун қонунчиликдаги мавжуд тартибларни соддалаштириш ва қўшимча қулайликларлар яратиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар тўғрисида фикр алмашишди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ж.Хеник келгусида ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди.