Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



14:02:27 (GMT +5), Чр, 8 Мая 2024

Адлия вазирлиги ва тилшунос олимлар ҳамкорлигида “Исмлар” электрон луғати ва мобил иловаси яратилмоқда.

Адлия вазирлиги ва тилшунос олимлар ҳамкорлигида “Исмлар” электрон луғати ва мобил иловаси яратилмоқда.


Инсон дунёга келиши билан унга исм қўйилади ва у Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларида тегишли тартибда қайд этилади. Ушбу жараёнда фуқароларга қулайлик яратиш, исмларнинг маъноси ва ёзилишидаги ўзига хосликларни эътиборга олиш, миллий қадриятларга мос исмларни оммалаштириш масалалари бугунги кунда долзарб ҳиобланади.

Ҳозирги кунда Адлия вазирлиги ташаббуси ва таклифига кўра Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фандар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан ўзбек исмларининг электрон имло луғатини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Ушбу электрон луғатда исмларнинг ўзбек тили лотин алифблсида ҳамда инглиз тилида ёзилиши ва маъноси (изоҳи) акс этади. Луғат ФҲДЁ электрон тизимига интеграция қилинади.

Ушбу лойиҳа фуқароларга исм танлашда, ФҲДЁ органлари ходимларига эса исмларни қайд этиш ва ўзгартириш жараёнларида муҳим таянч манба бўлиши назарда тутилган.

Бугун Адлия вазирлигида бўлиб ўтган “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғатини яратиш ҳамда уни ФҲДЁ электрон тизимига интеграция қилишга доир муҳим масалалар” мавзусидаги вебинар ушбу масалалар муҳокамасига бағишланди. Семинарда Адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова, Ўзбек тили ва адабиёти университети профессорлари Саодат Муҳамедова ва Муяссар Сапарниязова, Халқаро Ислом академияси прорекори, профессор Зоҳиджон Исломов каби олимлар, шунингдек, Республикамиздаги 200 дан ортиқ ФҲДЁ органлари ходимлари иштирок этишди. Мавзуга оид назарий ва амалий масалалар қизғин муҳокама қилинди.