Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



01:37:57 (GMT +5), Дш, 6 Мая 2024

Адлия вазирлиги расмий муносабат беради

Адлия вазирлиги расмий муносабат беради


Жорий йилнинг 17 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманидан бир фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасига спорт ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида e-ngo.uz сайти орқали 2022 йилнинг 13 ноябрь куни 7643-сон ариза билан мурожаат йўллаганлиги ҳамда ушбу мурожаатга ўз вақтида жавоб берилмаётганлиги ҳақидаги видеомурожаати эълон қилинди.

Видеомурожаатда назарда тутилаётган спорт ташкилоти – “Ўзбекистон Учартўп федерацияси”ни нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 13 ноябрь куни фуқаро Ж. Бўтакулов томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига электрон давлат хизматларини кўрсатувчи вазирликнинг e-ngo.uz сайтига 7643-сон ариза келиб тушган.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни бир ойлик муддат ичида кўриб чиқади ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ёки қонунчиликнинг қайси қоидалари бузилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келганлиги ҳақида аниқ кўрсатилган ҳужжат беради.

Вазирлик томонидан ушбу ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда, ўз вақтида кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 13 декабрь куни мурожаатчи Ж. Бўтакуловнинг яшаш манзилига жавоб хати юборилганлиги маълум қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими