Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



07:11:39 (GMT +5), Дш, 6 Мая 2024

Адлия вазири “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан онлайн-учрашувида қатнашди

Адлия вазири “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан онлайн-учрашувида қатнашди


Бугун, 21 декабрь куни мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича ташкил этилган “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ҳуқуқ, сиёсий фанлар ва халқаро муносабатлар йўналишлари бўйича таълим олаётган 51 нафар стипендиатлар учун ZOOM платформаси орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда адлия вазири А. Тошқулов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Э. Хамраев, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори А.Бекмурдов,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов иштирок этди.

Унда раҳбарлар ўзларининг соҳасига доир маълумотлар билан ўртоқлашди.
Хусусан, адлия вазири  А. Тошқулов, сўнги йилларда давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилган кадрлар билан ишлашда очиқлик тизими, шунингдек адлия органлари соҳасида амалга оширилган маъмурий ислоҳотлар тўғрисида гапириб ўтди.
Шундан сўнг, мавзулари юзасидан стипендиатлар томонидан ўзларини қизиқтирган савол-жавоб ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ўзларининг таклифларини билдиришди. 

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими