Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



14:23:07 (GMT +5), Яш, 19 Мая 2024

Акбар Тошқулов: “Давлат функциялари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими жорий этилади”

Акбар Тошқулов: “Давлат функциялари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими жорий этилади”


Жорий йил 24 декабрда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида мутасаддилар фармон мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди.  

Қайд этилишича, фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилиши белгилаб қўйилди.  

– Фармон билан нафақат оптималлаштиришга, балки хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида “қўл бошқаруви”дан – аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтилади, – дейди адлия вазири Акбар Тошқулов. – Гап натижадорликка асосланган ақлли бошқарув ҳақида кетмоқда. Унинг замирида инсонларга хизмат қилиш, уларга сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиш, яъни уларни рози қилиш ғояси ётади. Эндиликда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради, бюрократиядан воз кечилади.  

Республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестри шакллантирилади ва юритилади. Давлат бюджетидан давлат бошқаруви органларига ажратиладиган маблағларнинг миқдорларини белгилашда мазкур реестрда назарда тутилган функциялар мезон сифатида инобатга олинади. Функциялар ягона реестрини электрон тарзда юритиш имконини берадиган “Давлат функциялари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими жорий этилади. Вазирлик ва идоранинг ҳар йил учун мақсадли кўрсаткичлари, содда қилиб айтганда, келаётган йилда нима иш қилмоқчилиги сон ва сифат кўрсаткичлари белгиланади. Йил сўнгида мазкур индикаторларга эришилганлиги ҳолатига баҳо берилади. Баҳони, шу жумладан, оддий фуқаролар беради. Бу орқали уларнинг масъулияти оширилади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА