РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Аҳамият беринг

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда  айрим адлия бошқармалари ходимлардан вазирлик тизимидаги газетага обуна учун мажбурий пул ушлаб қолинаётганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Қайд этиш керак-ки, Адлия вазирлиги тизимдаги ташкилотларга "Инсон ва қонун" газетасига ходимларни мажбурий обуна қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган.

Ваҳоланки, адлия органлари фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида мажбурий обуна ҳолатларига барҳам бериш чораларини кўриб келмоқда. Бундай ҳолатларни вазирлик тизимида бўлишига мутлақо йўл қўймайди.

Ҳозирда мазкур хабар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими