Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



03:50:08 (GMT +5), Шб, 27 апр 2024

Адлия вазирлигининг йил сарҳисоби эълон қилинди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигининг йил сарҳисоби эълон қилинди



АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева вазирликнинг 2022 йилда амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида Вазирликка 59 та бандда тегишли вазифа ва тадбирларни бажариш юклатилган. Шундан, 20 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланган.

Вазирлик асосий ижроси сифатида белгиланган 6 та бандда қонун лойиҳаларини, 13 та бандда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва 1 та бандда ҳуқуқий тарғибот бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Вазирлик томонидан қўшимча ижрочи сифатида белгиланган 39 та банддаги тадбирлар ижросини таъминлашда тегишли вазирлик ва идораларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида бажарилиши таъминланмоқда.

Ҳисобот даврида Вазирлик томонидан 233 та қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилди. Шундан Қонун лойиҳаси – 79 та, Президент ҳужжатлари – 40 та, Ҳукумат қарорлари – 78 та, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар – 36 тани ташкил этади.

Шунингдек, 2 121 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан, 246 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ соҳасида Вазирликка жами 131,5 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 110,4 мингтаси, яъни 84 фоизи қонуний ҳал этилди.

Вазирлик томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 52 003 та тақдимнома киритилди. 10 486 нафар шахслар маъмурий, 22 146 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 579 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Судларга 370 (уч юз етмиш млрд.дан ортиқ) млрд. сўмлик 29 828 та даъволар киритилиб, 289,4 млрд сўмлик 28 242 та даъволар қаноатлантирилди.

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ соҳасида хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони 20 мингтага етказилди, улар томонидан 3 млн ҳужжатни қонуний қабул қилиниши таъминланди.

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИДА Вазирлик томонидан 19 млн.дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Кўрсатилган давлат хизматлари натижасида миллий валютада 331,9 млрд. сўм ундирилди; 93 336 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди. Давлат хизматларини 25 та янги турлари жорий этилиб, электрон шаклда кўрсатиш 21 фоиздан ошди.

«Лицензия» ахборот тизимида 100 та лицензиялашга оид хизматлар ишга туширилди, 57 245 та лицензия электрон шаклда берилди; 6 та лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга фаолият турлари 17 та талаб ва шартлари бекор қилинди;

6 та давлат хизматлари бўйича ундириладиган тўлов миқдори қисқартирилди, 2 таси бўйича тўловлар ундирилиши бекор қилинди;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилиши йўлга қўйилди;

Шунингдек, жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилди, 488 087 нафар фуқароларга ушбу тизим орқали хизматлар кўрсатилди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида аҳолига 1,5 млн. дан ортиқ хизматлар кўрсатилди. Хусусан, 918 814 та туғилиш, 177 466 та ўлим, 290 884 та никоҳ ва 47 863 та никоҳдан ажралганлик қайд этилди.

ИНТEЛЛEКТУАЛ МУЛК СОҲАСИДА Вазирлик томонидан 9642 та Интеллектуал мулк объектлари рўйхатдан ўтказилди.

Муаллифларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш учун 16 376 та талабнома қабул қилинди. Талабномалар бўйича 31 мингдан ортиқ давлат экспертизаси амалга оширилди.

Аҳоли ва тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш муддатини ўртача икки бараварга қисқартириш имконини берувчи тезкор экспертиза тартиби йўлга қўйилди;

Муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлашга мўлжалланган «Муаллифлик объектлари ягона базаси» ахборот тизими шунингдек, муаллифлик ҳуқуқини рақамли муҳитда ҳимоя қилиш мақсадида «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасида қонунбузилишлар реестри» давлат ахборот тизими ишлаб чиқилди;

«Саноат мулки муҳофазаси портали»да интеллектуал мулк объектларини электрон шаклда рўйхатга олиш ва QR-кодли муҳофаза ҳужжатларини бериш имконияти яратилди;

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ СОҲАСИДА. Мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 399 мингдан ортиқ манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасида: Вазирлик томонидан 382 та янги ва 297 та ННТлар қайта шунингдек, 19 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилди. 301 та ННТ фаолияти тугатилди.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида:

Жами нотариал ҳаракатлар сони 4 950 436 тани ташкил этди.

Шундан, ҳужжатлардаги таржимон имзосини ҳақиқийлигини шаҳодатлаш – 205 921 та; гаров шартномалари – 240 013 та; бошқа турдаги ишончномалар – 242 673 та; кўчмас мулкни олди-сотди шартномалари – 244 077 та; автомототранспорт ишончномалари – 450 242 та; бошқа турдаги аризалар – 727 001 та; автомототранспорт воситасини олди-сотди шартномалари – 984 417 та; эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилик аризалари – 1 019 821 тадан иборат.

1 трлн 621 млрд 129 млн сўм давлат божи; 76 млрд 109 млн сўм герб йиғими; 415 млрд 345 млн сўм пуллик хизмат туширилди.

76 нафар фуқарога хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. 22 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси тугатилди (суд қарори, вафот этганлиги, ўз аризаси ва бошқа сабабларга кўра).