Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



18:08:34 (GMT +5), Сш, 16 апр 2024

ННТларнинг ҳисобот шакли ва уни тақдим этиш тартиби

ННТларнинг ҳисобот шакли ва уни тақдим этиш тартиби


Бугун, 7 январь куни Нодавлат нотижорат ташкилотлари шу жумладан, диний ташкилотларнинг ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органларига ҳисоботи юзасидан “ННТ ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ҳисобот 2023" мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтди.

Онлайн мулоқотда саволлар ННТлар ва ҳудуддий бўлимларининг ҳисобот топшириш шакли ва муддатлари, e-ngo.uz портали, Диний ташкилотларнинг ҳисобот шаклларидаги фарқлар, ўз вақтида тақдим қилинмаган ёки камчилик билан тақдим қилинган ҳисобот бўйича қандай чоралар кўрилиши ва бошқа масалаларга оид бўлди.

Мулоқотда ННТлар фаолиятида уларнинг вақт ва маблағларини тежаш имкониятини берувчи e-ngo.uz портали имкониятилари тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, ушбу портал орқали электрон тарзда ННТ ва уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш, ННТнинг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш, ННТнинг ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни тақдим этиш, ННТ томонидан хорижий манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш, ННТнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш мумкин.

Адлия вазирлиги масъул ходимлари саволларга тўлиқ жавоб беради.

Онлайн мулоқотни қуйидаги линк орқали тўлиқ кўришингиз мумкин.
          https://www.youtube.com/watch?v=dp71MTW6SEY