Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



19:34:10 (GMT +5), Пш, 28 ноя 2024

Янгиликлар

23
«Tashkent Law Spring» II Халқаро ҳуқуқий форуми доирасида жорий йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан Сингапур Ҳуқуқ вазирлиги билан Ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Сингапур Ҳуқуқ вазирлиги билан тузилган меморандумнинг мақсади ўзаро тенглик ва манфаатдорлик асосида ҳуқуқ соҳасида икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш учун институционал ҳамкорлик муносабатларга асос солишдир.