Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



20:26:06 (GMT +5), Сш, 3 дек 2024

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари


Адлия органларига келиб тушган мурожаатлар сони – 2019 йил 103 518 та, 2020 йил  90 041 та, 2021 йилда 122 797та.

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛГАН ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ТАҲЛИЛИ

(тақдимнома, маъмурий ва жиноий таклифлар)

Ҳудуд

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

2021 йил

Қорақалпоғистон Республикаси

533

821

1169

1267

1325

Андижон вилояти

436

818

2218

1715

2447

Бухоро вилояти

466

1018

2033

1264

1675

Жиззах вилояти

492

630

2065

1567

2182

Қашқадарё вилояти

907

1072

1914

2537

5744

Навоий вилояти

372

506

1107

1111

2359

Наманган вилояти

514

814

1481

5885

2569

Самарқанд вилояти

717

940

1844

2435

2933

Сирдарё вилояти

232

748

932

880

957

Сурхондарё вилояти

460

710

1012

1431

1268

Фарғона вилояти

600

1144

2329

1610

2633

Хоразм вилояти

474

673

1237

1082

2069

Тошкент вилояти

568

943

1389

1901

2209

Тошкент шаҳар

460

720

2894

2640

2908

ЖАМИ

7231

11557

23624

27325

33278


Адлия органлари томонидан судларга киритилган даъво аризаларининг қаноатлантирилиши натижасида қайтарилган маблағлар таҳлили

(млрд. сўм)

Йўналиш номи

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

2021 йил

Қорақалпоғистон Республикаси

7,3

2

4,3

3,9

8,5

Андижон вилояти

4,9

3,3

2,7

10,5

13,2

Бухоро вилояти

2,7

2,3

6,3

3,6

14,5

Жиззах вилояти

6,7

5,1

3,4

8,9

9,3

Қашқадарё вилояти

6,1

0,8

1,5

1,9

21,7

Навоий вилояти

1,4

1,6

9,8

3,1

3,9

Наманган вилояти

7,8

3,8

5,5

4,9

8,8

Самарқанд вилояти

8,8

1,5

2,7

3,5

7,8

Сирдарё вилояти

7

1,0

2,0

6,7

10,4

Сурхондарё вилояти

2,9

3,0

5,2

6,5

12

Фарғона вилояти

14,5

2,1

2,5

2,8

6,1

Хоразм вилояти

1,4

1,0

4,6

2,8

8,1

Тошкент вилояти

7,4

6,4

28,1

22,3

43,9

Тошкент шаҳар

2,1

14,7

3,0

3,5

6,3

ЖАМИ

81,0

48,6

81,6

84,9

174,5


Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари


Йўналиш номи

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

Жами келиб тушган мурожаатлар

99 430

95 090

50 134

103 518

90 041

Шу жумладан:

Шикоятлар

80 859

78 037

27 463

49 629

42 794

Аризалар

18 447

16 609

22 454

53 675

46 997

Таклифлар

124

444

217

212

250

Шундан:

Қаноатлантирилган

20 677

17 954

20 943

56 751

50 342

Рад этилган

658

225

735

390

176

Ҳуқуқий тушунтириш берилган

43 280

60 918

58 138

16 250

30 183

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛГАН ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ТАҲЛИЛИ

(тақдимнома, маъмурий ва жиноий таклифлар)

Ҳудуд

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

Қорақалпоғистон Республикаси

431

533

821

1169

1267

Андижон вилояти

779

436

818

2218

1715

Бухоро вилояти

542

466

1018

2033

1264

Жиззах вилояти

524

492

630

2065

1567

Қашқадарё вилояти

913

907

1072

1914

2537

Навоий вилояти

282

372

506

1107

1111

Наманган вилояти

565

514

814

1481

5885

Самарқанд вилояти

786

717

940

1844

2435

Сирдарё вилояти

345

232

748

932

880

Сурхондарё вилояти

638

460

710

1012

1431

Фарғона вилояти

494

600

1144

2329

1610

Хоразм вилояти

588

474

673

1237

1082

Тошкент вилояти

522

568

943

1389

1901

Тошкент шаҳар

585

460

720

2894

2640

ЖАМИ

7994

7231

11 557

23 624

27 325

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН СУДЛАРГА КИРИТИЛГАН ДАЪВО АРИЗАЛАРИНИНГ ҚАНОАТЛАНТИРИЛИШИ НАТИЖАСИДА ҚАЙТАРИЛГАН МАБЛАҒЛАР ТАҲЛИЛИ

(млрд. сўм)

Йўналиш номи

2015 й

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

2020 й

Қорақалпоғистон Республикаси

13,6

13,6

7,3

2

4,3

3,9

Андижон вилояти

10,1

16,3

4,9

3,3

2,7

10,5

Бухоро вилояти

3

2,7

2,7

2,3

6,3

3,6

Жиззах вилояти

13

9,2

6,7

5,1

3,4

8,9

Қашқадарё вилояти

8,1

9,4

6,1

0,8

1,5

1,9

Навоий вилояти

4,1

0,9

1,4

1,6

9,8

3,1

Наманган вилояти

4,2

7,7

7,8

3,8

5,5

4,9

Самарқанд вилояти

5,7

8,2

8,8

1,5

2,7

3,5

Сирдарё вилояти

2,5

4,3

7

1,0

2,0

6,7

Сурхондарё вилояти

23

9,7

2,9

3,0

5,2

6,5

Фарғона вилояти

11,1

17,8

14,5

2,1

2,5

2,8

Хоразм вилояти

0,8

3,4

1,4

1,0

4,6

2,8

Тошкент вилояти

4,7

5

7,4

6,4

28,1

22,3

Тошкент шаҳар

3,5

0,4

2,1

14,7

3,0

3,5

ЖАМИ

107,4

108,6

81,0

48,6

81,6

84,9


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий идоралари томонидан 2020 йилнинг I чораги давомида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан М А Ъ Л У М О Т


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий идоралари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг Қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Адлия вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2020 йилнинг I чорагида жами 30 302 та (2019 йилнинг I чорагида жами 23 539 та) мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 4 547 таси Адлия вазирлигининг марказий аппаратига келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 3 463 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали, 14 735 таси оғзаки, 11 194 таси ёзма, 838 таси электрон шаклда ҳамда 72 таси расмий веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатларни ташкил қилади.

2019 йилнинг I чорагида келиб тушган мурожаатларнинг 15 723 таси (52%) қаноатлантирилди, 10 235 таси (34%) юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 2 488 таси (8%) кўриб чиқиши учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 290 таси кўрмасдан қолдирилди, 66 таси рад этилди ва 1 500 таси (5%) кўриб чиқилмоқда.

Адлия вазирлиги марказий аппаратига ва тизим идораларига келиб тушаётган барча мурожаатлар бевосита раҳбарият томонидан назоратга олинган. Вазирлик марказий аппаратида ҳамда адлия органлари ва муассасаларида мурожаатлар билан ишлаш аҳволи тизимли равишда мониторинг қилиниб, ҳар чоракда таҳлил қилиб борилмоқда.

Вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишларида ҳар чоракда мурожаатлар билан ишлаш аҳволи бўйича муҳокама қилиниб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳақида тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб келинмоқда.

Шунингдек, Вазирлик раҳбарияти ҳамда адлия органлари ва муассасалари раҳбарияти, масъул ходимлари ҳамда туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш юзасидан жойларда мунтазам равишда сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан график тасдиқланган бўлиб, шу асосда туман ва шаҳарларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Бунда, мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни жойига чиқиб ўрганишга, уларни ижобий (қаноатлантириш) ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳисобот даврида адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан жами 192 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди, шундан 106 таси бевосита адлия вазири томонидан, 86 таси вазир ўринбосарлари томонидан қабул қилинди. Ушбу фуқароларнинг 133 таси Адлия вазирлиги биносида қабул қилинган бўлиб, қолган 59 нафари раҳбарият томонидан бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда ўтказилган сайёр қабуллари жараёнида қабул қилинган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 февралдаги 21/1-1742-сонли топшириғига acocан, 2020 йил 27 февраль куни Республика 2-ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятида юзага келган ер участкаси, бино-иншоот ва кредит ажратиш, архитектура ҳужжатларини расмийлаштириш, бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш, коммунал тизимга уланиш, лицензия олиш, давлат органлари ҳаракатсизлиги ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.

Учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектларидан жами 59 та мурожаатлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 16 таси ёки 27,1% ер ва бино иншоот ажратиш, 12 таси ёки 20,3% кредит маблағлари ажратиш, 6 таси ёки
10,2% бузилган бино-иншоотга нисбатан компенсация тўловларини ундириш, 4 таси ёки 6,8% танланган ер участкасини аукционга чиқариш, 2 таси ёки 3,4% лицензия олиш, 1 таси ёки 1,7% архитектура ҳужжатларини расмийлаштириш, 1 таси ёки 1,7% коммунал тизимга уланиш, 1 таси ёки 1,7% давлат органлари ҳаракатсизлиги ҳамда 16 таси ёки 27,1% бошқа масалаларни ташкил этади.

Юқорида қайд этиб ўтилган мурожаатларнинг туман, вилоят, республика даражасида ҳал этилиши учун уларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, “business.gov.uz” интерактив портали орқали тегишли ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига кўриб чиқиш учун юборилди.

Ўтказилган сайёр қабуллари жараёнида қабул қилинган мурожаатларнинг жорий йил 1 апрель ҳолатига мурожаатларнинг кўра, 4 (6,7%) таси ижобий ҳал этилди, 54 (91,5%) тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 (1,7%) таси кўриб чиқилаётган мурожаатни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 3463 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 941 таси қаноатлантирилди, 2098 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 54 таси кўрмасдан қолдирилди, 18 таси рад этилди, 203 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 149 таси кўриб чиқилмоқда.

2020 йилнинг I чорагида вазирликнинг “ишонч телефони”га жами жами 60 000 га яқин жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқ қилинган, шундан 58 000дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 1 903 та мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли ижрога қаратилди.

Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг 417 таси (22%) қаноатлантирилди, 998 таси (52,4,2%) юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 451 (23,6%) таси кўриб чиқиши учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 12 таси кўрмасдан қолдирилди, 25 таси (1,3%) кўриб чиқилмоқда.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалалар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти 573 таси уй-жой бузилиши ва бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш, 376 таси моддий ёрдам ва нафақа масалалари, 265 таси меҳнат низолари, 226 таси нотариат соҳасида, 126 таси суд, 124 таси ер майдони ажратиш, 76 таси адвокатлар, 86 таси прокуратура ҳамда 51 таси ички ишлар органларига оид муаммоли масалалар ташкил қилади.

Адлия тизимини аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди. Инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди. Бу эса, адлия органларини халққа яқинлаштирмоқда. Мурожаатларни кўриб чиқилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли равишда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларидаги сайтлар орқали ёритилиб келинмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2020 йилнинг I чорагида мурожаатлар кўриб чиқиш натижаларини ОАВларида ёритилиши ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича амалга оширилган 1011 тадбирдан, электрон ОАВларида чиқишлар сони 460 та, идора веб-сайтида чиқишлар сони 188 та, телевидение ва радиода чиқишлар сони 186 та, босма ОАВ (газета, журналлар)да чиқишлар сони 177 та ни ташкил этади.

Бундан ташқари, вазирликнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси ҳамда расмий веб-сайти орқали ҳам аҳоли билан самарали мулоқот тизими шакллантирилган бўлиб, улар орқали келиб тушган мурожаатларни ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси 

Адлия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан МАЪЛУМОТ


 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан 

М А Ъ Л У М О Т

Шуни алоҳида таъкилаб ўтиш жоизки сўнгги пайтларда адлия органлари аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот қилувчи, халқнинг дарди-ташвишларини ўйлаб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга самарали ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи давлат органи сифатида муҳим ўрин тутмоқда. 

Хусусан, 2019 йил 9 ойи давомида Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари сайёр ва шахсий қабул қилиниб, бевосита адлия вазир томонидан 1 124 таси, вазир ўринбосарлари томонидан эса 1 846 таси қабул қилинди. Ушбу фуқароларнинг 296 таси Адлия вазирлиги биносида қабул қилинган бўлиб, қолган 2970 нафари раҳбарият томонидан бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда ўтказилган сайёр қабуллари жараёнида қабул қилинган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг жорий йил 25 май кунидаги 21/1-1742-сон топшириғига мувофиқ, вазирлик раҳбарияти томонидан 2019 йилнинг 9 ойида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 5 200 ортиқ тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда жами 895 та (Хоразмда 211, Бухорода 199, Навоийда 140, Сирдарёда 101, Қорақалпоғистон Республикасида 98, Тошкент шаҳрида 74, Жиззахда 72) мурожаатлар қабул қилинди. 

Шундан, жойида ҳал этиш имконияти бўлмаган масалаларни ҳал қилиш юзасидан вазирлик ва идораларга топшириқлар берилиб, 341 таси туман (шаҳар), 309 таси вилоят ҳамда 245 таси республика даражасида ҳал қилиш учун алоҳида назоратга олинди.

Адлия вазирлиги тизимига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2019 йилнинг 9 ойида жами 85 295 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 14 100 таси (15 %) Адлия вазирлигининг марказий аппарати томонидан кўриб чиқилган. Мазкур мурожаатларнинг 9 542 таси (12%) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали, 42 091 таси (47%) оғзаки, 31 880 таси (38%) ёзма, 371 таси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда 1411 таси электрон шаклда келиб тушган мурожаатларни ташкил қилади.

2019 йилнинг 9 ойида келиб тушган мурожаатларнинг 43 663 таси (61%) қаноатлантирилди, 22 824 таси (35%) юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 6 281 таси кўриб чиқиши учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 477 таси кўрмасдан қолдирилди, 276 таси рад этилди, 2 232 таси (4%) кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 11 майдаги 144-ум-сон буйруғи билан ташкил этилган “Call center” фаолиятини янада такомиллаштириш, келиб тушаётган мурожаатларни марказлаштирилган ҳолда тўлиқ ва ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 4 сентябрда 268-ум-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Call center” фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га 2019 йилнинг 9 ойида жами 70 000 яқин жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қўнғироқлари белгиланган тартибда қабул қилиниб, шундан 67 000дан дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 1698 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал қилинди, 3 952 та мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли рўйхатдан ўтказилди.

Рўйхатдан ўтказилган 3 952 та мурожаатнинг 524 таси қаноатлантирилди ва 1154 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 20 таси рад этилди, 2076 таси ваколат доирасида кўриб чиқилиши учун тегишли ташкилотларга юборилган, 178 таси ўрганиш жараёнидаги мурожаатларни ташкил этади. 

Ижобий ҳал этилган мурожаатлар бўйича давлат органлари ва идораларга 39 та тақдимнома, 30 та бошқа турдаги таъсир чоралар ҳамда судларга 21 млн. 77 минг сўмлик 17 та даъво аризалари киритилди. 

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 37 739 849 сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларнинг 16 нафари интизомий, 4 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 3 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди.

Адлия тизимини аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди. Инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди. Бу эса, адлия органларини халққа яқинлаштирмоқда. Мурожаатларни кўриб чиқилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли равишда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларидаги сайтлар орқали ёритилиб келинмоқда. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 9 ойида мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини ОАВларида ёритилиши ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича амалга оширилган 2298 тадбирдан, телевидение ва радиода чиқишлар сони 444 та, электрон ОАВларида чиқишлар сони 1017 та, босма ОАВ (газета, журналлар)да чиқишлар сони 444 та ва идора веб-сайтида чиқишлар сони 393 тани ташкил этади.

Бундан ташқари, вазирликнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси ҳамда расмий веб-сайти орқали ҳам аҳоли билан самарали мулоқот тизими шакллантирилган бўлиб, улар орқали келиб тушган мурожаатларни ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан МАЪЛУМОТ


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 
I ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан 

М А Ъ Л У М О Т

Қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда адлия органлари аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот қилувчи, халқнинг дарди-ташвишларини ўйлаб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга самарали ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи давлат органи сифатида муҳим ўрин тутмоқда. 

Хусусан, вазирлик раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ–5718-сонли Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда муаммо ва масалаларни ўрганиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Мазкур учрашувларда жами 5 200 ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашувларда жами 895 та (шундан Хоразмда 211 та, Бухорода 199 та, Навоийда 140 та, Сирдарёда 101 та, Қорақалпоғистон Республикасида 98 та, Тошкент шаҳрида 74 та, Жиззахда 72 та) мурожаатлар қабул қилинди. 

Шунингдек, жойида ҳал этиш имконияти бўлмаган масалаларни ҳал қилиш юзасидан вазирлик ва идораларга топшириқлар берилиб, 341 таси туман (шаҳар), 309 таси вилоят ҳамда 245 таси республика даражасида ҳал қилиш учун алоҳида назоратга олинди.

Ҳисобот даврида ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида қабул қилинган мурожаатларнинг 80 таси (8,9%) ижобий ҳал этилди, 329 тасига (36,8%) ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 23 таси (2,5%) рад этилди ва қолган 463 таси (51,8%) кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Вазирлик раҳбарияти ҳамда адлия органлари ва муассасалари раҳбарияти, масъул ходимлари ҳамда туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш юзасидан жойларда мунтазам равишда сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан график тасдиқланган бўлиб, шу асосда туман ва шаҳарларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Бунда, мурожаатларни кўриб чиқиш, уларни жойига чиқиб ўрганишга, уларни қаноатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

2019 йилнинг I ярим йиллигида Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан жами 1 217 та нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди, шундан 686 таси бевосита адлия вазир томонидан, 531 таси вазир ўринбосарлари томонидан қабул қилинди. Ушбу фуқароларнинг 174 таси Адлия вазирлиги биносида қабул қилинган бўлиб, қолган 1043 та нафари раҳбарият томонидан бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда ўтказилган сайёр қабуллари жараёнида қабул қилинган.

Таҳлил натижаларига кўра, вазирлик ва унинг тизимидаги идораларга 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан 55 090 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 8 382 таси (15 %) бевосита вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари томонидан кўриб чиқилган. Мазкур мурожаатларнинг 6 733 таси (12%) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали, 25 832 таси (47%) оғзаки, 21 218 таси (38%) ёзма, 276 таси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда 1031 таси электрон шаклда келиб тушган мурожаатларни ташкил қилади.

Ушбу мурожаатларнинг 33 262 таси (61%) қаноатлантирилди, 19 438 таси (35%) юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 4141 таси кўриб чиқиши учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 255 таси кўрмасдан қолдирилди, 168 таси рад этилди ва 2308 таси (4%) кўриб чиқилмоқда.

Адлия тизимини аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди. Инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди. Бу эса, адлия органларини халққа яқинлаштирмоқда. Мурожаатларни кўриб чиқилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли равишда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларидаги сайтлар орқали ёритилиб келинмоқда. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2019 йилнинг I ярим йилида мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини ОАВларида ёритилиши ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича амалга оширилган 1 470 тадбирдан, телевидение ва радиода чиқишлар сони 288 та, электрон ОАВларида чиқишлар сони 268 та, босма ОАВ (газета, журналлар) да чиқишлар сони 284 та, электрон ОАВ да чиқишлар сони 633 та ва идора веб-сайтида чиқишлар сони 265 тани ташкил этади.

Бундан ташқари, вазирликнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси ҳамда расмий веб-сайти орқали ҳам аҳоли билан самарали мулоқот тизими шакллантирилган бўлиб, улар орқали келиб тушган мурожаатларни ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда. 

Мурожаатларни ҳал этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарларни ундириш бўйича судларга 293 936 903,3 минг сўмлик 4 086 та даъво аризалари киритилиб, 17 005 583 сўм пул маблағлари ундирилди. 

Бундан ташқари, мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 1 976 та тақдимнома киритилди, 421 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича 61 та таклиф расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун ваколатли органларга юборилди ва 1 291 та бошқа турдаги ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди. 

Натижада 513 нафар (шундан 22 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди) айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 270 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги



Адлия вазирлиги: 2019 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Республикаси га ва унинг ҳудудий тузилмаларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ


2018 йил 6 ойи давомида мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича сарҳисоби


Адлия органларининг халқ билан мулоқоти:

2018 йил 6 ойи сарҳисоби

 

Қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда адлия органлари аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот қилувчи, халқнинг дарди-ташвишларини ўйлаб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга самарали ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи давлат органи сифатида муҳим ўрин тутмоқда.

Ҳисобот даврида Давлат раҳбари томонидан адлия органлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа фаолиятини такомиллаштиришга доир 3 та фармон ва 6 та қарорлар қабул қилинди. Уларга кўра, адлия органлари фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, вазирлик таркибида янги тузилмалар ташкил этилди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ўз ишини бошлади.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилди, адвокатура ва нотариат тизимида ҳам туб ўзгаришлар рўй бериб, соҳа жозибадорлиги ошди.Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича Фармоннинг қабул қилиниши эса, соҳадаги йиллаб ўз ечимини кутиб турган муаммоларни ҳал этиб берди.

Вазирлик томонидан киритилган мамлакатни ислоҳ қилишга қаратилган қатор лойиҳа ва таклифлар қўллаб-қувватланди. Натижада, 36 та қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, аҳолига қулайликлар яратиш ва давлат хизматлари кўрсатилиши тизимини шаффоф бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

Адлия тизимини аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди. Инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди. Бу эса, адлия органларини халққа яқинлаштирмоқда.

Бунинг учун адлия органлари ва муассасалари фаолиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий ва обзорли медиа материалларни тайёрлаш мақсадида вазирлик ҳузурида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилди.

Давлат хизматлари марказлари соҳасида ислоҳотлар ҳам самарали давом эттирилди. Улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони ҳам 18 тадан 78 тагача оширилиши таъминланди. 16 та хизмат турлари бўйича ишлаб чиқилган регламентлар Ҳукумат томонидан қабул қилинди.

Ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси бўйича ҳам қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. Хизмат маошлари қарийб икки баравар оширилди, бу борадаги ишларимиз давом эттирилмоқда. Ходимлар учун замонавий турар жойлар қуриш билан боғлиқ йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, адлия органлари ва муассасалари томонидан ҳисобот даврида қуйидаги эътиборга молик ишлар ҳам амалга оширилди.

Хусусан, 121 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан,29та қонун, 26 та Президент ҳужжатлари, 52 та Ҳукумат ҳужжатлари, 14 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. 1 345 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Келиб тушган жами 18 мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 15 мингтаси қонуний ҳал этилди.

Аниқланган 152 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 3 540 та тақдимнома киритилди, 519 нафар шахслар маъмурий, 1 380 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан 1 млн. 202 миндан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Мурожаатларни ҳал этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарларни ундириш бўйича судларга 2 392 та 14 920 493,0 минг сўмлик даъво аризалари киритилди, шундан 15,3 млрд. сўмлик 6 128 та даъволар қаноатлантирилди. Тегишли идораларга 1 923 татақдимнома киритилди, 419 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича 8 та таклиф расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун ваколатли органларга киритилди, 2 752 табошқа турдаги ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди. 963 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилиши таъминланди, шундан 91 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 330 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди.

Вазирликнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси ҳамда расмий веб-сайти орқали ҳам аҳоли билан самарали мулоқот тизими шаклланган бўлиб, улар орқали келиб тушган мурожаатларни ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


2018 йил I чоракда мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот


Адлия вазирлиги: I чорак якуни таҳлили

Адлия вазирлиги томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2018 йил I чорак якуни бўйича ижроси таҳлил қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2018 йил I чорак якуни бўйича ижроси таҳлил қилинди.

Таҳлил натижалари, ўтган чоракда Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишларнинг салмоқли бўлганлигини кўрсатди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Давлат дастуридаги 40 дан ортиқ вазифа ва тадбирларнинг самарали бажарилганлиги, шу жумладан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга доир 19 та қонун ҳужжатлари ва 13 та амалий чора-тадбирлар дастурларининг қабул қилиниши бу борадаги ишларнинг натижадор бўлганлигини қайд этади.

Биринчи навбатда, Давлат дастури доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган тегишли қонуннинг қабул қилинишига эришилди.

Жумладан, қабул қилинган қонунга мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини жиноят процессида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатлари таъминланди, далилларни ва тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш учун жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

 

Навбатдаги муҳим масала, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштириш ёндашувлари ва тамойиллари тубдан ўзгартирилди. Фармонда 42 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш, 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомилларини 17 турга бирлаштириш, айрим лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш ва яна баъзи лицензиялаш бўйича функцияларни марказий идоралардан қуйи идораларга ўтказиш назарда тутилди.

Давлат дастуридаги яна бир муҳим тадбирлардан бири, Республикада туризм салоҳиятини, биринчи навбатда инвестицияларни фаол жалб қилиш ва соҳага инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш бўйича ҳам ижобий ишлар амалга оширилди. Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш йўналишида ҳам қатор амалий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2018 йил учун МДҲ ва Болтиқ бўйи давлатларининг темир йўл ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилган музокаралар натижасида республикамиздан экспортга жўнатилаётган минерал ўғит, пахта, буғдой, полиз маҳсулотлари, рангли металлар ва бошқа юкларга тегишли имтиёзлар тақдим этилишига эришилди.

Тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ислоҳотлар ҳам самарали давом эттирилмоқда. 46 туман тиббиёт бирлашмалари туғруқхона бўлимларида II даражали туғруқ бўлимлари ташкил этилди.

Оғир турмуш шароитида яшаётган 732 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди, улар учун 608,3 миллион сўм кредитлар ажратилди. Касаначилик асосида янги иш ўринлари ташкил этиш орқали 1 000 нафардан ортиқ ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилди, ҳозирга қадар уларга 686 миллион сўм миқдорда тегишли маблағлар тўлаб берилди.

Давлат дастурида белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси самарали таъминлаб борилмоқда.


2017 йилда мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот


Адлия органларига 95 090 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 5 фоизга камайган. Мурожаатларнинг 76 092 таси (80,0%) мазмунан ҳал этилиб, кўрилган чоралар натижасида 17 мингдан ортиқ нафар фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

58 138 та (61,1%) мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 14 609 та (15,3%) мурожаат тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли органларга юборилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 78 037 тасини шикоятлар, 16 609 тасини аризалар, 444 тасини таклифлар ташкил қилади.

Мурожаатларнинг 30 620 таси Президент виртуал қабулхонаси, 12443 таси Ҳукумат портали, 3 631 таси Халқ қабулхоналари, 2 180 таси “ишонч телефони”, 1 494 таси адлия вазирининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

Мурожаатларнинг ҳал этилиши натижасида давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг 963 та ноқонуний ҳужжатларининг бекор қилиниши таъминланди. Судларга киритилган 44,9 миллиард сўмлик 5 571 та даъволар қаноатлантирилди. 6 нафар шахс жиноий, 121 нафар шахс маъмурий, 4 111 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 69,5 миллиард маблағлар қайтарилди.

Вирутал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар ФҲДЁ органлари фаолияти юзасидан бўлиб, 1 428 тани (26,1%) ташкил қилади. Нотариал идоралари фаолияти бўйича эса 1 169 та (22,0%) мурожаатлар келиб тушган.

Халқ билан мулоқот қилиш ва тарғибот тадбирларини ташкил қилишнинг янги, замонавий ҳамда таъсирчан тизимидан кенг ва самарали фойдаланиш жорий этилди.

“Facebook” ижтимоий тармоғида “Адлия билан мулоқот” (Диалог с юстицией) гуруҳи ташкил этилиб, аҳолининг турли соҳалардаги мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари бўйича ишлашнинг янгича ва тезкор тизими йўлга қўйилди. Ушбу гуруҳ томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар, билдирилган таклифлар ва мулоҳазалар кўриб чиқилиб, тегишли муносабатлар билдириб келинмоқда.

Мурожаатларнинг кўпайиш динамикаси ва келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, натижада ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши таъминланди. Жумладан:

‒ алимент тўлаш билан келиб тушган кўплаб мурожаатларнинг олдини олиш ва алимент тўловчининг масъулиятини ошириш мақсадида алимент тўлашга доир қонунчиликни такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди;

‒ фуқароларнинг асосий эътирозларига сабаб бўлиб келаётган давлат нотариал идоралардаги навбат кўпайиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ҳукумат қарорларида назарда тутилган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланиши бўйича ҳаракат турини бекор қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор қабул қилиш орқали маъқулланди;

‒ нотариал идоралар фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар кўпайишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри бўйича фуқаролар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нотариус қабулига олдиндан ёзилиш бўйича электрон навбатга қўйиш тизими жорий қилинди



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий идоралари томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан М А Ъ Л У М О Т



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий идоралари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг Қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

Ҳисобот даврида адлия органлари ва муассасалари томонидан мурожаатлар билан ишлаш соҳасида бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Келиб тушган жами 51 минг 449 та мурожаатларнинг 42 минг 203 таси (82 фоизи) қонуний ҳал этилди.

Аниқланган 361 минг 991 та (2019 йил I ярим йилликда 1120  минг 496 та) қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 10 минг 361 та (2019 йил I ярим йилликда 10 минг 743 та) тақдимнома, 46 минг 974 та (2019 йил I ярим йилликда 40 минг 764 та) огоҳнома киритилди, 3 минг 347 нафар шахслар маъмурий (2019 йил I ярим йилликда 4 минг 397 нафар), 4  минг  325 нафар (2019 йил I ярим йилликда 6 минг 774 нафар) шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 185 нафар (2019 йил I ярим йилликда 283 нафар) ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Судларга 64 млрд. 670 млн. сўмлик 6 022 та даъволар киритилиб, 35 млрд. 413 млн. сўмлик 4 975та даъволар қаноатлантирилди. (2019 йил I ярим йилликда 52 млрд. 515 млн. сўмлик 6 937 та даъво ариза киритилган, 21 млрд. 422 млн. cўмлик 6 006 та даъво аризаси қаноатлантирилган).

Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан жами 194 та нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди, шундан 115 таси бевосита адлия вазир томонидан, 79 таси вазир ўринбосарлари томонидан қабул қилинди. Ушбу фуқароларнинг 126 таси Адлия вазирлиги биносида қабул қилинган бўлиб, қолган 68 та нафари раҳбарият томонидан бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда ўтказилган сайёр қабуллари жараёнида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 6 825 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 1 877 таси қаноатлантирилди, 4 164 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 96 таси кўрмасдан қолдирилди, 21 таси рад этилди, 380 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 287 таси кўриб чиқилмоқда.

2020 йилнинг I ярим йиллигида вазирликнинг “ишонч телефони”га жами жами 65 000 га яқин жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқ қилинган, шундан 63 000дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 1 918 та мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли ижрога қаратилди.

Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг 432 таси (22%) қаноатлантирилди, 1023 таси (53%) юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 451 таси (23%) кўриб чиқиши учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 12 таси (2%) кўрмасдан қолдирилди.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалалар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти 588 таси уй-жой бузилиши ва бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш, 376 таси моддий ёрдам ва нафақа масалалари, 265 таси меҳнат низолари, 226 таси нотариат соҳасида, 126 таси суд, 124 таси ер майдони ажратиш, 76 таси адвокатлар, 86 таси прокуратура ҳамда 51 таси ички ишлар органларига оид муаммоли масалалар ташкил қилади.

Вазирлик ва унинг тизимига ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатларни кўтарилган масалалар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари, меҳнат низолари, иш ҳақи, нафақа масалалари, нотариат соҳасида, суд, прокуратура, ички ишлар, адвокатлар фаолияти, бола пули соҳасида келиб тушган муаммоли масалаларни ташкил қилади.

Адлия вазирлиги марказий аппаратига ва тизим идораларига келиб тушаётган барча мурожаатлар бевосита раҳбарият томонидан назоратга олинган.

Мурожаатларни кўриб чиқилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли равишда оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларидаги сайтлар орқали ёритилиб келинмоқда.

Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллигида мурожаатлар кўриб чиқиш натижаларини ОАВларида ёритилиши ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича амалга оширилган 1904 тадбирдан, телевидение ва радиода чиқишлар сони 294 та, электрон ОАВларида чиқишлар сони 952 та, босма ОАВ (газета, журналлар) да чиқишлар сони 285 та ва идора веб-сайтида чиқишлар сони 373 тани ташкил этади.

Бундан ташқари, вазирликнинг “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифаси ҳамда расмий веб-сайти орқали ҳам аҳоли билан самарали мулоқот тизими шакллантирилган бўлиб, улар орқали келиб тушган мурожаатларни ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўриб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги