Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



18:38:34 (GMT +5), Пш, 21 ноя 2024

Адлия вазирлигининг марказий аппарати

Қонунчилик департаменти

Қонунчилик департаменти

Раҳбар: Миржалол Давронбекович Аллакулиев

+998-71-207-04-62

Интеллектуал мулк департаменти

Интеллектуал мулк департаменти

Раҳбар: Каньязов Есемурат Султамуратович

+998-71-232-50-02

Давлат хизматлари департаменти

Давлат хизматлари департаменти

Раҳбар: Абдуллаев Санжар Бохадирович

+998-71-207-00-66 (1600)

Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти

Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти

Раҳбар: Сухроб Джўрақулович Юсупов

+998-71-207-04-48

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси

Раҳбар: Мухаммадиев Нуъмон Усмонович

+998-71-207-05-33

Ташкилий-назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси

Ташкилий-назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси

Раҳбар: Рўзиев Анвар Султонович

+998-71-207-04-43

Инсон ресурслари бошқармаси

Инсон ресурслари бошқармаси

Раҳбар: Кучкаров Шухрат Хамидович

+998-71-207-04-42

Молия-иқтисод бошқармаси

Молия-иқтисод бошқармаси

Раҳбар: Бекбутаев Турахан Тажиевич

+998-71-207-04-56

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

Раҳбар: Халилов Дониёр Нортажиевич

+998-71-207-04-47

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси

Раҳбар: Регина Левоновна Давидова

+998-71-207-04-45

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

Раҳбар: Фаррух Нуритдинович Салиев

+998-207-04-52

нет фото

Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси

Раҳбар: Вакант

+998-71-207-04-99

Давлат бошқаруви тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси

Давлат бошқаруви тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси

Раҳбар: Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков

+998-71-207-04-35


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини

 таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) марказий аппаратининг таркибий тузилмаси ҳисобланади.

2. Бошқарма Вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтит фаолиятини мувофиқлаштиради.

3. Бошқарма ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом, Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг (бундан буён матнда вазир деб юритилади) буйруқлари, фармойишлари ва йўриқномалари, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

4. Бошқарманинг асосий вазифаси давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш ҳисобланади.

5. Бошқарма ўзига юкланган вазифага мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

давлат бошқарувининг тегишли соҳаларида маъмурий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга салбий таъсир ўтказаётган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади;

давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини комплекс ва тизимли мониторинг қилади;

давлат органлари ва ташкилотлари ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилади;

таҳлил ва мониторинг натижаларига кўра давлат бошқаруви тизимини, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини
ва ишлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг бир бирини такрорловчи функцияларини, ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ҳамда ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларнинг (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) вазифа ва функциялари амалга оширилишининг самарадорлиги кўрсаткичларини (индикаторларини) баҳолайди;

маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ва улар бўйича инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида тизимли муаммо
ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат бошқаруви самарадорлигини такомиллаштириш ва ошириш, жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва тегишли давлат органлари ва ташкилотларига киритади;

хўжалик бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига давлат функцияларини ва алоҳида давлат ваколатларини бериш амалиётини ўрганади, шу асосда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

давлат бошқарувида ортиқча сарфлар даражасини пасайтириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш фаолиятининг самарадорлигини
ва тизимининг очиқлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига бўлган маъмурий таъсирни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш бўйича чораларни кўради;

Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотнинг асосий йўналишларини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлайди, маъмурий ислоҳотни амалга ошириш жараёнида юридик кўмакни амалга оширади;

давлат бошқарувини такомиллаштириш, маъмурий ислоҳотни амалга ошириш соҳасида тадқиқотлар ўтказилишини ташкиллаштиради;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат органлари ва ташкилотларининг алоҳида функцияларини нодавлат секторга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифларни ишлаб чиқади ва уларнинг таклифлари бўйича хулосалар беради;

Бошқарма ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни амалга ошириши мумкин.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

6. Бошқарма ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини қонун ҳужжатлари мақсадларига мувофиқлигини текшириш, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда ўтказиладиган ўрганишларда иштирок этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида зарур статистик маълумотларни, таҳлилий материалларни, ҳужжатларни, бошқа ахборотларни, қарорлар ва бошқа ҳужжатларни, маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан бепул тарзда сўраш ва олиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлардан ахборот, ҳужжатлар
ва маълумотлар, шунингдек уларнинг раҳбарлари ва масъул шахсларидан тушунтиришларни талаб қилиш ва олиш;

маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, шунингдек Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий ва таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар вакилларини чақириш ва жалб этиш;

мониторинг давомида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

мониторинг ва таҳлил давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларини чақириш, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

вазирлик ва идоралар, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларнинг (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) вазифа ва функциялари амалга оширилишининг самарадорлиги кўрсаткичларини (индикаторларини) баҳолаш ва натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида муҳокама қилиш учун умумлаштирилган ҳисобот, шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларига (индикаторларига) эришмаган давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклиф киритиш;

ҳудудий адлия органларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалалар юзасидан ҳужжатларни, статистика ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;

ўрганишларга тегишли масалага тааллуқлилигидан келиб чиқиб, бошқа вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш;

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

7. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.

IV. Бошқарма фаолиятини ташкил қилиш

8. Бошқармага вазир томонидан лавозимга тайинланадиган Бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.

Бошқарма бошлиғи ўринбосарга эга. Бошқарма бошлиғининг ўринбосари ва Бошқарманинг бошқа ходимлари вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

9. Бошқарма ходимлари қоида тариқасида юриспруденция мутахассислигига эга бўлган кадрлардан ташкил топади. Бошқармага унинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун иқтисод, молия, ташқи алоқалар ҳамда бошқа зарур мутахассисликларига эга бўлган кадрлар ҳам жалб қилиниши мумкин.

10. Бошқарма бошлиғи:

Бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Бошқарма ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларни бажариши учун шахсан жавоб беради;

Бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги
ПҚ–2881-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Бошқарма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

Бошқарма фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади
ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритади;

Бошқармада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этади, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлайди, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўради, Бошқарманинг кадрлар захирасини шакллантиради;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–2142-сон ва 2017 йил 3 августдаги “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга оширади, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишини таъминлайди;

Бошқарма ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўради;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этади;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўради, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди, таҳлил қилади, бартараф этади;

Бошқармада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлайди, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўяди, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилади, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини
ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминайди;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади;

Вазирлик раҳбариятига ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

Бошқарма фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, иш режа ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун бошқарманинг барча ходимлари иштирокида мунтазам равишда тезкор йиғилишлар ўтказади;

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди.

Бошқарма бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

11. Бошқарма ходимлари ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарияти билан келишилган ва тасдиқланган мансаб йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.

12. Бошқарма ходимлари хизмат вазифаларини бажариш вақтида, юклатилган ваколатлар доирасидан четга чиққанликлари, шунингдек ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат вазифаларини бажармаганликлари ёхуд лозим даражада бажармаганликлари ва хизмат этикаси қоидаларини бузганликлари учун бошқарма ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки бошқа жавобгарликка тортилади.


Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси

Раҳбар: Тилляев Нодир Олтинжонович

+998-71-207-04-36

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

Раҳбар: Назаров Ўткир Эркинович

+998-71-207-04-37

Интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олиш бошқармаси

Интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олиш бошқармаси

Раҳбар: Давран Тохирович Алланазаров

+998-71-207-04-84

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси

Раҳбар: Сайдахмедов Акбар Акмалович

+998-71-207-04-46


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Бошқарма ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Вазирлик Ҳайъатининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг (бундан буён матнда вазир деб юритилади) буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

3. Бошқарманинг асосий вазифаси халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, ҳамда халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш хисобланади.

4. Бошқарма ўзига юклатилган вазифани бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифларни келишиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда иштирок этади; 

халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади; 

Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида таклифлар тақдим этади;

адлия органлари фаолияти соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормаларни ўрганади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини уларга мувофиқлаштиришга доир таклифларни киритади;

халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича сўровларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;

хориждан маблағ жалб қилиш шартномалари ва Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар (такрорий юридик хулосалар) беради;

хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ўрнатади ва ривожлантиради;

хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликни, шунингдек, хорижий донорлар билан алоқаларни ўрнатади;

чет эл расмий делегациялари, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувларни белгиланган тартибда ташкиллаштиради;

халқаро экспертлар иштирокида адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун вазирликнинг тегишли таркибий тузилмалари билан биргаликда хорижий амалиёт, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ишларини амалга оширади;

вазирлик ходимларининг хорижий хизмат сафарларини белгиланган тартибда ташкил қилади;

Бошқарма фаолияти соҳасидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Бошқарма ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

5. Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалалар юзасидан ҳужжатларни, статистика ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, таълим, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлардан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосалар олиш ҳамда кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссиялар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар вакилларини чақириш ва жалб этиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

ўз ваколатлари доирасида хорижий давлатлар органлари ва халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш;

Вазирликда чет эл расмий делегациялари, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувларни белгиланган тартибда ташкил этиш юзасидан вазир ва вазир ўринбосарларига таклифлар киритиш;

хорижий хизмат сафарига юбориш учун номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда шакллантириш ва вазирлик раҳбариятига келишиш учун вазир ва вазир ўринбосарларига таклифлар киритиш;

Вазирлик ҳузуридаги Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Давлат хизматлари агентлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг халқаро алоқалар бўлимларининг (халқаро муносабатлар соҳасидаги) фаолиятини услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларнинг, шунингдек ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавобгардир.

IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

7. Бошқармага вазир томонидан лавозимга тайинланадиган бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади. Бошқарма бошлиғи ўринбосарга эга. Бошқарма бошлиғининг ўринбосари ва Бошқарманинг бошқа ходимлари вазир томонидан лавозимларига тайинланадилар ва лавозимидан озод қилинадилар, қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

8. Бошқарма ходимлари қоида тариқасида юриспруденция мутахассислигига эга бўлган кадрлардан ташкил топади. Бошқармага унинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун иқтисод-молия, ташқи алоқалар ҳамда бошқа зарур мутахассисликларига эга бўлган кадрлар ҳам жалб қилиниши мумкин.

9. Бошқарма бошлиғи:

Бошқарма фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилади, Бошқарма ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ–2881-сон қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Бошқарма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

Бошқарманинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлайди, уларни тасдиқлаш учун киритади, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

Бошқарма фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритади;

Бошқармада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирга таклифлар тақдим этади, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлайди, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўради, Бошқарманинг кадрлар захирасини шакллантиради;

Бошқармада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этади, Бошқармада тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун олдиндан кўриб чиқади ва виза қўяди, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий риоя этилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлайди, Вазирлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этади;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2142-сон ва 2017 йил 3 августдаги “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга оширади, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишини таъминлайди;

Бошқарма ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўради;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этади;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўради, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди, таҳлил қилади, бартараф этади;

Бошқармада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлайди, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўяди, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилади, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминайди;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади;

Вазирлик раҳбариятига ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

Вазирлик Ҳайъат мажлисида муҳокама қилиш учун Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади;

Бошқарма фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, иш режа ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун бошқарманинг барча ходимлари иштирокида мунтазам равишда тезкор йиғилишлар ўтказади;

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди.

Бошқарма бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

10. Бошқарма қуйидаги иккита бўлимдан иборат:

1) Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий экспертиза бўлими. Унинг юритувига қуйидагилар тааллуқли:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифларни келишиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда иштирок этиш;

халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

хориждан маблағ жалб қилиш шартномалари ва Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар (такрорий юридик хулосалар) бериш;

Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида таклифлар тақдим этиш;

адлия органлари фаолияти соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормаларни ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини уларга мувофиқлаштиришга доир таклифларни киритиш;

халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича сўровларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

бўлим фаолияти соҳасидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;

2) Ҳалқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириш ва протокол бўлими. Унинг юритувига қуйидагилар тааллуқли:

хориждан маблағ жалб қилиш шартномалари ва Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар (такрорий юридик хулосалар) бериш;

хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш;

қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликни, шунингдек хорижий донорлар билан алоқаларни ўрнатиш;

чет эл расмий делегациялари, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувларни белгиланган тартибда ташкиллаштиради;

халқаро экспертлар иштирокида адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун вазирликнинг тегишли таркибий тузилмалари билан биргаликда хорижий амалиёт, семинар ва ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ишларини амалга ошириш;

вазирлик ходимларининг хорижий хизмат сафарларини белгиланган тартибда ташкил қилиш;

халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича сўровларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

бўлим фаолияти соҳасидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш.

11. Бошқарма бўлимларининг мазкур тартибда бўлиниш шартли бўлиб, Бошқарма бошлиғи ва раҳбарият топшириғига мувофиқ уларга Бошқарма фаолиятига тааллуқли бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

12. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий экспертиза бўлими бошлиғи бир вақтнинг ўзида Бошқарма бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.

13. Айрим топшириқларнинг ижроси Бошқарма бошлиғи томонидан ҳар иккала бўлимга юклатилиши мумкин.

14. Бошқарма ходимлари ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарияти билан келишилган ва тасдиқланган мансаб йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.

15. Бошқарма ходимлари хизмат вазифаларини бажариш вақтида, юклатилган ваколатлар доирасидан четга чиққанликлари, шунингдек ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат вазифаларини бажармаганликлари ёхуд лозим даражада бажармаганликлари ва хизмат этикаси қоидаларини бузганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки бошқа жавобгарликка тортиладилар.


Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

Раҳбар: Суфиева Дилафруз Улуғбековна

+998-71-207-04-48

Арбитраж ва суд низолари масалалари бўйича бошқарма

Арбитраж ва суд низолари масалалари бўйича бошқарма

Раҳбар: Бахром Рустамович Рахимов

+998-71-207-04-49

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси

Раҳбар: в.б. Умаров Дилмурат Абдиалимович

+998-71-207-04-51