Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.01.2024



04:59:23 (GMT +5), Чр, 8 Мая 2024

Адлия вазирлигининг марказий аппарати

нет фото

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси

Раҳбар: Вакант

+998-71-207-04-39

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси

Раҳбар: Шохидахон Руфатовна Юлдашева

+998-71-207-04-38

Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси

Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси

Раҳбар: Қиличев Сардорбек Қўчқарович

+998-71-232-50-55

Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси

Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси

Раҳбар: Содиков Улугбек Игамбердиевич

+998-71-207-00-66

Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

Раҳбар: Парпихўжаев Нусратулло Ниғматулло ўғли

+998-71-207-04-53

Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси

Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси

Раҳбар: Абдуллаев Улугбек Равшанбекович

+998-71-207-00-66 (1623)

нет фото

Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси

Раҳбар: Вакант

+998-71-207-04-86

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини

юритиш бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) марказий аппаратининг таркибий тузилмаси ҳисобланади.

2. Бошқарма ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, Вазирлик ҳайъатининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг (бундан буён матнда вазир деб юритилади) буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

3. Бошқарма Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари фаолиятига кўмаклашади ва маъмурий тартиб-таомиллар мониторингини юритади.

II. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

4. Бошқарманинг асосий вазифаси маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш ҳисобланади.

5. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

давлат органлари ва ташкилотларининг маъмурий тартиб-таомиллар соҳасидаги фаолияти таҳлилини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек вазир, унинг ўринбосарларининг (бундан буён матнда Раҳбарият деб юритилади) топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун киритади ҳамда Вазирликнинг бошқа тузилмавий бўлинмалари томонидан уларнинг ваколатларига тааллуқли масалалар юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида қатнашади;

маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат органлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга оширади;

маъмурий тартиб-таомилларни унификациялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси таклифлар тайёрлайди ва Вазирлик раҳбариятига киритади;

маъмурий тартиб-таомиллар қонунчилиги нормаларини тизимлаштиради ва халқаро стандартлар талабларига ва энг яхши хорижий амалиётларга уйғунлаштиради;

маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар, қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва коллизияларни бартараф этиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

Вазирликка ўз фаолият соҳасига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизага келганда таклиф ва эътирозларни билдириш;

давлат органлари ходимларида маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида малакасини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

ўз фаолият соҳасига дахлдор йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Бошқарма фаолиятига оид масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади;

Раҳбариятнинг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ва бошқа давлат органларида ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Вазирликнинг вакили сифатида қатнашади;

Бошқарма фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича хулосалар тайёрлайди;

Бошқарма фаолияти соҳасидаги масалалар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Бошқарма ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва заруратга кўра адлия муассасалари орқали амалга ошириши мумкин.

Бошқарма ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

6. Бошқарма ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маъмурий органларда белгиланган маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши аҳволини, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ва мониторинг қилиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ҳужжатларни, статистика ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, таълим, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлардан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосалар олиш ҳамда кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссиялар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;

давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига,

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларига ушбу органларнинг маъмурий тартиб-таомилларга риоя этиши бўйича мониторинг олиб бориш жараёнида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;

ўрганиш ва мониторинг давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларини чақириш, қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, адлия органлари ва муассасаларидан Бошқарма фаолият соҳасига тегишли ва (ёки) унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун ҳужжатларни талаб қилиб олиш.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

7. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.

IV. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

8. Бошқармага вазир томонидан лавозимига тайинланадиган Бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади. Бошқарма бошлиғи ўринбосарга эга. Бошқарма бошлиғининг ўринбосари ва Бошқарманинг бошқа ходимлари вазир томонидан лавозимларига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

9. Бошқарма бошлиғи:

Бошқарма фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилади, Бошқарма ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ–2881-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Бошқарма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

Бошқарманинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлайди, уларни тасдиқлаш учун киритади, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

Бошқарма фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритади;

Бошқармада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирга таклифлар тақдим этади, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлайди, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўради, Бошқарманинг кадрлар захирасини шакллантиради;

Бошқармада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этади, Бошқармада тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун олдиндан кўриб чиқади ва виза қўяди, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий риоя этилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлайди, Вазирлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этади;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2142-сон ва 2017 йил 3 августдаги “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга оширади, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишини таъминлайди;

Бошқарма ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўради;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этади;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўради, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди, таҳлил қилади, бартараф этади;

Бошқармада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлайди, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўяди, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилади, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминайди;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади;

Вазирлик раҳбариятига ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Бошқарма ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

Вазирлик Ҳайъат мажлисида муҳокама қилиш учун Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади;

Бошқарма фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, иш режа ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун бошқарманинг барча ходимлари иштирокида мунтазам равишда тезкор йиғилишлар ўтказади;

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди.

Бошқарма бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

10. Бошқарма ходимлари ўз фаолиятини Раҳбарият билан келишилган ва тасдиқланган мансаб йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.

11. Ўзларининг хизмат вазифаларини бажариш вақтида юклатилган ваколатлар доирасидан четга чиққанликлари, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат вазифаларини бажармаганликлари ёхуд лозим даражада бажармаганликлари ва хизмат этикаси қоидаларини бузганликлари учун Бошқарма ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки бошқа турдаги жавобгарликка тортиладилар.


Юридик таълим ва суд экспертиза бошқармаси

Юридик таълим ва суд экспертиза бошқармаси

Раҳбар: Нуритдинов Жамшидхон Мамутхонович

+998-71-207-04-50

Ишлар бошқармаси

Ишлар бошқармаси

Раҳбар: Туляганов Зайниддин Кудратович

+998-71-207-04-55

Саноат мулкини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси

Саноат мулкини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси

Раҳбар: Худжанов Дилшод Абсаломович

+998-71-233-10-14

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармаси

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармаси

Раҳбар: Рузиев Бехзод Рустамович

+998-71-232-50-06

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Раҳбар: Уринбаева Севара Кучкаралиевна

+998-71-207-04-54

Биринчи бўлим

Биринчи бўлим

Раҳбар: Пардаев Файзулла Абдуллаевич

+998-71-207-04-41

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими

Раҳбар: Узаков Жахонгир Илхомович

+998-71-207-04-64

Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Раҳбар: Соатова Шаҳноза Мирзараҳимовна