Фаолиятнинг ҳуқуқий асослари

“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони

“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли Қарори

“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли фармони

“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли фармони

“Фуқароларнинг ҳуқуқ ваэркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари вамуассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони


ПФ-5415-сон фармони тўлиқ матни


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони

Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим роль ажратилмоқда.

Сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида, айниқса, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулиятини ошириш имконини берди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, адлия органлари ва муассасалари фаолиятида ҳуқуқий ислоҳотларнинг юқори самарадорлик даражасига эришишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд. Хусусан:

биринчидан, адлия органларининг туман (шаҳар) тузилмаларининг мавжуд эмаслиги бевосита жойлардаги ҳуқуқий муаммолар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда таъминланиш даражасининг чуқур ўрганилишига, жамиятдаги аниқ ҳуқуқий ҳолатдан келиб чиқиб манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда;

иккинчидан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва унинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича самарали ишлар йўлга қўйилмаган;

учинчидан, адлия органларига фаолият йўналишига мувофиқ бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи, айниқса, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасидаги вазифаларнинг юклатилганлиги давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш соҳасида уларга юклатилган биринчи даражадаги вазифаларни бажариш учун мавжуд куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш имконини бермаяпти;

тўртинчидан, амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш бўйича жойларда адлия органларининг иши лозим даражада ташкиллаштирилмаган, бунинг натижасида эса аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти, айниқса, қишлоқ жойларда қониқарсиз даражада қолмоқда;

бешинчидан, юриспруденция соҳасида, аввало, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини муносиб ифода этадиган мутахассисларнинг кескин етишмаслиги сақланиб қолмоқда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича юридик кадрлар тайёрлаш тизими мавжуд эмас;

олтинчидан, адлия органлари ва муассасалари ходимларини ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг паст даражада эканлиги мазкур соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, барқарор кадрлар захирасини шакллантириш имконини бермаяпти ҳамда ходимларнинг ташаббускорлиги ва масъулиятига салбий таъсир кўрсатмоқда;

еттинчидан, адлия органлари ва муассасалари фаолиятига янги ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, уларни замонавий воситалар ва ускуналар билан жиҳозлаш қониқарсиз ҳолатда қолмоқда.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:

1. Адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг устувор йўналишлари деб қуйидагилар:

биринчи, адлия органларини «Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир» деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантириш;

иккинчи, адлия органлари фаолиятига, устувор равишда, танқидий таҳлил ва ҳуқуқий муаммоларни, аввало, бевосита жойларда ишларни самарали ташкил этиш йўли билан ҳал этишга асосланган, сифат жиҳатидан янги механизмларни жорий этиш;

учинчи, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

тўртинчи, ҳуқуқий тарғибот ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишнинг замонавий ва таъсирчан услубларини жорий қилиш, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

бешинчи, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини, маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларининг сифатини комплекс ва танқидий таҳлил қилишда адлия органларининг ролини ошириш, бу соҳаларда қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

олтинчи, ўз фаолиятлари юзасидан жамоатчиликка тизимли равишда маълумотлар тақдим этиш йўли билан адлия органлари мансабдор шахсларининг ҳисобот бериш тартибини жорий этиш, уларнинг аҳолини ташвишга солувчи муаммоларга юзаки муносабатда бўлиши ҳолатларига чек қўйиш, шунингдек, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг аниқ мезонларини белгилаш;

еттинчи, юридик кадрларни, айниқса, талаб қилинаётган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги мутахассисларни ўқитишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш, юридик кадрларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тизимли равишда юбориш;

саккизинчи, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини, халқаро жамоатчилик ва хорижий инвесторларни мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида хабардор қилиш механизмларини ташкил этиш;

тўққизинчи, адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш, ходимларни ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини, шу жумладан уларни хизмат уйлари билан таъминлашни жорий этиш;

ўнинчи, адлия органлари ва муассасаларининг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган касб-ҳунар коллежлари юридик хизматларининг штат бирликлари ҳисобидан, «республика — вилоят — туман (шаҳар)» уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилсин.

Белгилансинки, касб-ҳунар коллежларининг тугатилаётган юридик хизматлари функциялари тегишли туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилади.

3. Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар:

ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш;

давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари, ФҲДЁ органлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилсин.

6. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра 2018 йилдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот тақдим этади;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, ҳудудий адлия бошқармалари бошлиқлари ҳар ярим йил якуни бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот тақдим этади;

туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳар чоракда тегишлича туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот тақдим этади.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига:

давлат органлари ва ташкилотларига, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига белгиланган тартибда халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар юбориш;

адлия органлари ва муассасалари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида, шу жумладан халқаро арбитражлар ва суд ишлари бўйича ўқиш ва малакаларини ошириш учун ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларига юбориш ҳуқуқи берилсин.

8. Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази негизида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган, бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 25 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил этилсин.

Қуйидагилар Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қонунчиликни ва унинг тармоқларини ривожлантириш соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий концепциялар ишлаб чиқиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг инновацион услублари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш;

суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

бир ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;

бир ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;

икки ойлик муддатда туман (шаҳар) ҳокимликларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;

икки ойлик муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2018 йил 13 апрель,
ПФ-5415-сон





ПҚ–3666-сон қарорнинг тўлиқ матни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ:

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятни мувофиқлаштириш;

ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;

ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;

маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;

интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;

суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш;

халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш.

2. Қуйидагилар:

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва «Адолат» нашриёти негизида:

давлат унитар корхонаси шаклидаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда АКТРМ деб юритилади);

давлат унитар корхонаси шаклидаги «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда «Адолат» маркази деб юритилади) ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, АКТРМ ва «Адолат» маркази фаолиятини молиялаштириш товарлар (хизматлар, ишлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Адлия органлари ва муассасаларига АКТРМ ва «Адолат» ҲАМ билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) бўйича шартномалар тузишга рухсат этилсин.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг намунавий тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда улардаги норма ва қоидаларнинг аҳолига тушунтирилиши схемаси 7-иловага мувофиқ;

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. 2018 йил 1 майдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида, лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади;

ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан сўнг, шунингдек такроран — Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий тузилмаларида уларнинг концептуал қоидалари ўзгартирилганида ўтказилади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан уларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.

5. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандга мувофиқ ўз кучини йўқотаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнига янгиларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида маслаҳат органи сифатида жамоатчилик асосида ишлайдиган, фаолияти фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан очиқ мулоқотни ривожлантиришга қаратилган Жамоатчилик кенгаши тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Жамоатчилик кенгаши таркибини ҳамда унга юклатилган вазифаларни самарали бажаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Бош прокуратурасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) 9-иловада келтирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда юридик техникумлар деб юритилади) қуйидаги тартибни ўрнатган ҳолда айлантириш:

юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса — ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари — юридик техникумлар директорлари ҳисобланади ҳамда улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш юридик техникумларнинг маблағлари (давлат бюджети маблағлари бундан мустасно) ҳисобидан амалга оширилади;

юридик техникумларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

юридик техникумларга қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг «юриспруденция» йўналиши бўйича профессионал маълумотга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар, мутахассислик ва касблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари асосида амалга оширилади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли;

қайта ташкил қилинаётган юридик коллежлар ва академик лицейнинг 3 курс ўқувчиларининг ўқиши уларни таълимнинг ўхшаш йўналишлари бўйича яқин жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг ўқувчилар контингентига қўшиш йўли билан ушбу таълим муассасаларида тамомланади;

б) ТДЮУ магистратурасига талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини, магистратура мутахассисликларини университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги билан келишган холда ТДЮУ томонидан белгилаш;

г) ТДЮУнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан ўрнатиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорини икки бараварга ошириш;

д) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ТДЮУ ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) тузиш, унда қуйидагиларни:

олий маълумотга эга мутахассисларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари;

халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан халқаро тижорат фаолияти, халқаро арбитражлар ва суд низоларини ҳуқуқий таъминлашни ўз ичига олган қисқа муддатли ўқув курслари;

профессионал ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

8. Белгилансинки:

Марказда юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш тўлов-контракт асосида олти ой муддатда, имтиҳон натижалари бўйича белгиланган намунада диплом берган ҳолда амалга оширилади;

юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига Марказнинг фаолиятини ташкиллаштириш, шунингдек юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлашга рухсат этиладиган олий таълим йўналишлари рўйхатини тасдиқлаш бўйича таклифларни киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача 9-иловага мувофиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул топширсин, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда юридик коллежларга айланаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг бўшатилаётган педагог кадрларининг мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телерадиоканали» ДУК таркибида унинг умумий штат сони доирасида эфир вақтини мақбуллаштириш ҳисобидан «Huquqiy axborot» телестудиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Huquqiy axborot» телестудиясини, энг аввало, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг, шунингдек қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳолига етказишга қаратилган сифатли эфир материаллари билан таъминлаб борсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:

давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизи миқдоригача қисмини давлат нотариал идоралари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ҳақлари ўрнатишга йўналтириш;

нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдорини 10 фоиз миқдорида белгилаш;

Адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиш ҳуқуқи берилсин.

12. Белгилансинки, 2018 йил 15 апрелдан:

адлия органлари ва муассасалари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорлари прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади;

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра адлия органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади;

адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошига қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган 50 фоиз миқдорида устама тўлансин.

Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан лавозимга тайинланган ва адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган барча тўловлар сақланган ҳолда, татбиқ қилинади.

Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар:

адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун — адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ойлик муддатда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг жойлаштирилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

икки ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

бир ойлик муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

икки ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларини Тошкент давлат юридик университетига қабул қилиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарорини киритсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 11-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2018 йил 13 апрель,
ПҚ-3666-сон





Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли фармони


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда.

Хусусан, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаган.

Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилмади.

Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир вазифаларнинг умумий тусда белгиланганлиги ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ таъсирчан механизми мавжуд эмаслиги жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларнинг самарасиз олиб борилаётганлигини кўрсатади.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ҳам қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий билимлари етарли эмаслиги, шунингдек, давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари устидан судга шикоят қилиш имкониятидан деярли фойдаланмаслиги мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилиши ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, ҳозирги глобаллашув, илмий-техник тараққиёт даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан етарли даражада фойдаланилмаяпти.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида:

1. Қуйидагилар жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш;

ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш;

аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш;

давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга доир тадбирларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан кенг ва унумли фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш;

оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги ролини ошириш, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, веб-технологияларни қўллашни кенгайтириш;

юридик таълимни такомиллаштириш, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини чуқур тадқиқ этиш.

2. «Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати» деган концептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгилансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

4. Қуйидагилар:

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Концепцияда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўлади.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш, уларнинг ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар (юридик луғат, ҳуқуқий адабиётлар электрон майдончаси, қонун ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси бўйича онлайн форум ва бошқалар) етказиш тизимини ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет порталини яратиш;

аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизимини яратиш;

умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотлари кўламини янада кенгайтириш;

аҳолининг кундалик ҳаётида кўп учрайдиган ҳуқуқий масалалар юзасидан савол-жавоб тарзидаги қўлланмаларни тайёрлаш ва хонадонларга бепул тарқатиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган хизматлари учун топшириладиган «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб бораётган фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш тавсия этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълим муассасаларида «Бола ҳуқуқлари ва мажбуриятлари» мавзусидаги машғулотларни малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда кўргазмали тарзда тизимли жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий билимлари узлуксиз ва тизимли ошириб борилишини таъминлаш механизмини жорий этсин, шунингдек, ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастурларини тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминласин;

2019 йил 1 мартга қадар ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг онгида коррупциянинг жамият ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрланишини ташкил қилсин;

ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича таълим муассасаларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини кенгайтириш чораларини кўрсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда таълим муассасаларида турли ҳуқуқбузарликлар, қоидабузарликлар, гиёҳвандлик ва бошқа салбий ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2019 йил 1 июлга қадар Advice.uz ҳуқуқий ахборот тизимининг ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин;

2020 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет портали яратилишини тўлиқ якунласин;

уч ой муддатда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) тизимини ривожлантиришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

доимий равишда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни белгилаб, аниқ дастурлар асосида улар бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширсин, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш борасида аҳоли турли қатламларининг фикрларини ўрганиб, таҳлил қилиб борсин;

икки ой муддатда ёшидан келиб чиқиб ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражаси бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасига қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда маҳаллаларда фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида тизимли равишда амалга ошириладиган «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳасини жорий этсин;

бир ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқсин;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиб борсин;

зарур ҳолларда, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, хорижий экспертларни Концепция ва «Йўл харитаси»ни самарали амалга оширишда иштирок этишга, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилишга ва натижаси бўйича зарур чора-тадбирларни белгилашга кенг жалб қилсин;

Концепция ва «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ҳамда сифатли тайёрланиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминласин;

Концепция ва «Йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнининг самарали мувофиқлаштирилиши ва мониторинги, шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига доимий равишда ахборот бериб борсин;

икки ой муддатда Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда ҳуқуқий мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар кўламини кенгайтириш чораларини кўрсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танловида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий, педагогик-психологик жиҳатларини илмий-амалий тадқиқ этишга оид мавзуларни мунтазам эълон қилиб борсин.

15. Белгилансинки, давлат бошқаруви органлари жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериши мумкин.

16. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур Фармондан келиб чиқадиган ҳуқуқий-маърифий тадбирларни амалга оширишга қаратилган маблағларни ўзларининг харажатлар сметасида назарда тутиб борсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:

оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини таъминлаш борасидаги ролини ошириш, бу борада уларнинг давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан алоқасини кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин;

Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмуни ва моҳиятини ҳамда унинг амалга оширилиши бўйича кенг тушунтириш ишларини оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали ёритилишини таъминласин.

19. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.

Фармонни тўлиқ матни




“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли фармони

Ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) зиммасига қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юклатилсин:

жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган изчил ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштириш;

барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш ишларини самарали йўлга қўйиш, қабул қилинганига кўп вақт бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва уларни бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш;

фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш;

қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ҳамда хорижий инвесторларга етказиш кўламини кенгайтириш, бу борада тармоқ вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини ошириш;

маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;

давлат бошқаруви тизимининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси ўрнининг яхшиланишига тўсқинлик қилаётган ҳуқуқий омиллар юзасидан фундаментал ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказилишини таъминлаш;

адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали «виртуал адлия» тизимини ишга тушириш.

Вазирлик мазкур бандда келтирилган қўшимча вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

2. Қуйидагилар:

2020 — 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;

2020 — 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепциясини 2020 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;

2020 — 2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар жорий йил учун белгиланган вазифаларнинг бажарилишини чуқур таҳлил этган ҳолда мазкур концепцияни амалга ошириш юзасидан келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.

3. Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминласин:

Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;

давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;

2018-2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини;

электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;

аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;

нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;

29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.

4. Вазирлик амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, ушбу соҳада вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган деб ҳисоблансин.

Шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ Вазирлик:

янги (қайта) ташкил қилинган вазирлик ва идоралар, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларга (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали амалга оширилаётганлигини улар янги (қайта) ташкил қилинган кундан бошлаб камида 6 ой ўтгандан сўнг ўрганади;

мазкур ўрганишларга тегишли масалага тааллуқлилигидан келиб чиқиб, бошқа вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларини жалб қилишга ҳақли;

ўрганиш натижалари бўйича асослантирилган таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради;

вазирлик ва идоралар, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларнинг (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) вазифа ва функциялари амалга оширилишининг самарадорлиги кўрсаткичларини (индикаторларини) баҳолайди ва натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида муҳокама қилиш учун умумлаштирилган ҳисобот, шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларига (индикаторларига) эришмаган давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклиф киритади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан ташкил қилинган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирликнинг 2020 йил 1 июлдан бошлаб:

хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатлар қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солинишини тақиқлаш;

жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормаларнинг фақатгина қонунлар билан ўрнатилишини белгилаш;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўймаслик;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўймаслик;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Вазирликда мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олиниши ва кучга кириш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

6. Қуйидагилар:

Қонуности ҳужжатларининг ҳуқуқий жавобгарлик ва санкция белгиловчи нормаларини қайта кўриб чиқиш дастури 4-иловага мувофиқ;

Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. 2020 йил 1 июлдан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда концептуал жиҳатдан янги механизмларни яратишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи «пакет» принципи жорий қилинсин:

янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади ва кучга киради;

янги қонун лойиҳаси билан белгиланаётган қоидалар илгари қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этганда, илгари қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритиш янги қонунни қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади;

вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритади;

Вазирликка Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида мавжуд бўлган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади, бунда улар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.

8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилсин (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бундан мустасно);

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

9. Вазирлик марказий аппарати тузилмасида:

б) Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори лавозими тугатилсин;

в) Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарлари лавозимлари киритилсин;

г) бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида:

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси;

Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этилсин.

10. Вазирликнинг давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларини (кейинги ўринларда — Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари:

бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади;

тегишли ташкилотда қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Вазирлик эксперимент натижалари асосида 2021 йил 1 январга қадар ушбу тизимни республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этиш юзасидан асослантирилган таклифларни киритсин.

11. Вазирлик ҳузуридаги «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.

Белгилансинки, Марказ:

аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади;

таркибидаги «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади ва ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ушбу маблағларнинг етишмаган қисми эса Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

12. Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни қабул қилувчи барча вазирлик ва идоралар уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш учун Вазирликка техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатларнинг тақдим этилишини таъминласин.

Вазирлик 2021 йил 1 январга қадар техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш ишларини тўлиқ якунласин ва натижаси ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.

13. Вазирлик:

а) 2020 йил 1 июлдан бошлаб идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғини қабул қилиш амалиётини бекор қилсин ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга давлат реестри орқали уникал рақам берган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилишини;

б) вазирлик ва идораларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятида қонун ҳужжатлари ва мазкур Фармонда кўрсатилган талабларни мунтазам равишда бузаётган айбдор мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борилишини;

в) бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини бекор қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ва «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳалари киритилишини;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда:

тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг комплекс тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

15. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,
2020 йил 19 май,
ПФ-5997-сон

Фармонни тўлиқ матни



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17-мартдаги ПФ-89-сонли “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ФАРМОНИ


Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш, жойларда аҳолини ташвишга солувчи ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш, давлат хизматларининг сифатини ошириш, ўз фаолияти юзасидан жамоатчиликка тизимли равишда маълумотлар тақдим этиш масалаларида адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулияти сезиларли равишда ошмоқда.

Шу билан бирга, «Янги Ўзбекистон — халқчил ва инсонпарвар давлат» ғоясини рўёбга чиқариш адлия органлари тизимида маъмурий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни тақозо қилмоқда.

Давлат хизматларини кўрсатиш ва интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда тизим имкониятларидан оқилона фойдаланиш, ушбу соҳаларда мувофиқлашган фаолиятни таъминлаш ҳамда мавжуд маъмурий тузилмаларнинг яхлит вертикал бошқарувини шакллантириш зарурати юзага келмоқда.

Мамлакатимизда адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, аҳолига профессионал хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарувни яратиш, декларатив хусусиятга эга вазифаларни бекор қилиш, функцияларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини аниқ белгилаш ва такрорланишларнинг олдини олиш орқали бюджет маблағларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини янада кучайтириш мақсадида:

1. 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг ҳудудий марказларини вазифа, функция ва ваколатларини Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ўтказган ҳолда қўшиб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Вазирлик зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

Фармоннинг тўлиқ матни...